Method of calculating the dimensions of greenhouse-type single slope watermaker by taking into account the accumulation of solar energy parnik tipidagi bir nishabli suv chuchutgichi o
Download 2.25 Mb.
|
Документ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар
Ключевые слова: хлопок, волокно, техника, технология, технологический процесс, воздушный поток, смесь волокон, многопоточное движение.
Кириш. Жаҳон тажрибасида пахтани дастлабки ишлаш техника, технологияси ва уларнинг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича кенг миқёсида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, пахтани ташиш механизмларида ташиш ва уларни кўп оқимли ҳаракати бўйича боғланишлар модели, ҳаво таркибидан толали материалларни ажратиб олиш механизмлари параметрларини аниқлаш, чанг ҳавони қувурларда ҳаракатланиш ва уни тозалаш технологиясини ҳаракат модели, чанг ушлагични ишчи қисимлари иш режими ва параметрларини аниқлаш ва кўрсаткичларини муқобиллаштириш зарурдир. Мамлакатимиз иқтисодиётида йигириш саноатини салмоғи катта. Йигириш соҳасини ривожлантириш, корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва пахта хом ашёсини қайта ишлаш рентабеллигини, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунки пахта ва унинг маҳсулотларига бўлган талаб доимо ортиб бориши йигирув корхоналари техника ва технологияларини ривожлантириш керак [1]. Маълумки, пахтани қайта ишлаш технологик жараёнида ҳаво оқимидан жуда кенг фойдаланилади. Айниқса, пахтани ташиш жараёнида, толани ташиш жараёнида ҳамда технологик жараёнлардан ажралиб чиқаётган чиқиндиларни ташишда ҳаво оқимидан жуда кенг фойдаланилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган барча технологик жараёнлардан ажралиб чиқаётган ҳаво оқими ва унинг таркибидаги толали чиқиндиларни ажратиб олиш муаммоси ниҳоятда долзарб муаммо бўлиб, уни ечимини топиш ниҳоятда муҳимдир [2,3]. Тадқиқот объекти ва қўлланилган методларУшбу муаммони ечимини топишда биз томонимиздан қарама-қарши йўналтирилган ҳаво оқимини бир-бирига таъсир этиш кучи асосида ҳаво таркибидаги оғир заррачаларни тезлигини кескин камайтириш асосида уларни ажратиб олиш технологиясини яратишга қаратилди [1]. Ушбу жараённи назарий тадқиқини яратиш муҳим вазифалардан биридир. Бунинг учун ушбу жараённи икки қарама-қарши қувурдан келаётган ҳаво ва толали аралашмани ўзаро ҳаракатланиш қонунияти тарзида кўриб чиқамиз. Унда асосан 1-расмда келтирилган технологик схемага асосан ушбу масалани назарий тадқиқини кўриб чиқамиз [2]. Горизонтал ҳолатда жойлашган икки қувурдан аралашма ҳаракати жараёнида бирбирига урилиб, 1-расмда келтирилган схемада кўрсатилганидек, юқори ва қуйи вертикал қувурлар бўйлаб тарқалади. Қарама-қарши оқимлар урилиши натижасида, уларнинг урилиш нуқтаси Е атрофида оқимнинг турғун ҳолати ҳосил бўлади (2, 3-расмлар). Натижада муаллақликнинг юзага келишидаги 2-расмдаги ҳолати С0ED0 икки муҳит оқимининг Gz симметрик ҳолати 2.3-расмда тасвирланган схема асосида тадқиқот ишлари олиб борилди. Download 2.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling