Metodik birlashmaalr metodik birlashmalar faoliayati metodik birlashmalar va ularning faoliayatinin tashkil etish yo
SAVOL.TA’LIM MAZMUNINI BELGILAB BERUVCHI ME’YORIY HUJJATLAR
Download 54.43 Kb.
|
METODIK BIRLASHMALAR VA ULARNING FAOLIAYATININ TASHKIL ETISH YO\'LLARI
2 SAVOL.TA’LIM MAZMUNINI BELGILAB BERUVCHI ME’YORIY HUJJATLAR.
3. O‘quvchilarningilmiydunyoqarashinishakllantirishningasosiyvositalari. АҚЛИЙ ТАРБИЯ Дунёқараш ҳақида тушунча. Дунёқараш табиат, ижтимоий жамият, тафаккур ҳамда шахс фаолияти мазмунининг ривожланиб боришини белгилаб берувчи диалектик қарашлар ва эътиқодлар тизимидир. Мазкур тизим доирасида ижтимоий-ғоявий, фалсафий, иқтисодий, табиий-илмий, маънавий-ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий ва экологик билимлар негизида шаклланган эътиқодлар асосий таркибий унсурлар сифатида намоён бўлади. Энг муҳими инсоннинг оламга муносабати, дунёдаги ўрни, моҳияти, ҳаётий йўналишини, ўзлигини англаш каби саволларга жавоб беради. Шунингдек, дунёқараш «дунёни тушунтириш», «дунёни ҳис қилиш», «ифодани идрок қилииш» каби тушунчалар билан яқин маънодош эканлигини айтиш жоиз. Дунёқараш инсониятни ўтмиш мероси, ҳозирги ҳаёт ва бундаги шароитлар, тизимларнинг англаб олинганлиги, қадриятдир. Дунёқараш кишиларнинг турмуш тарзи, ҳаёти, ахлоқ-одоби, маданиятини янада ўзида мужассамлаштирган тасаввурлар, билимлар йиғиндисидир. Шахсда дунёқараш изчил, тизимли, узлуксиз ҳамда мақсадга мувофиқ ташкил этилаётган таълим-тарбиянинг йўлга қўйилиши, унинг турли йўналиш ва мазмундаги ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиши, шунингдек, ўз-ўзини тарбиялаб бориши натижасида шаклланади. Ёш авлод дунёқарашининг шаклланишида таълим муассасаларида ўқитилиши йўлга қўйилган табиий, ижтимоий ва гуманитар фанлар асосларининг улар томонидан пухта ўзлаштирилиши муҳим ўрин тутади.Шахснинг маънавий-ахлоқий қиёфаси, ҳаётий ёндошувлари, унинг учун устувор аҳамиятга эга бўлган қадриятлар ҳамда ахлоқий тамойиллар моҳияти у эга бўлган дунёқараш мазмунини ифодалайди. Ўз навбатида дунёқарашнинг бойиб бориши шахснинг шахсий сифат ва фазилатларининг тобора барқарорлашувини таъ минлайди. Ўз мазмунида эзгу ғояларни ифода этган дунёқараш шахс қиёфасида намоён бўлаётган ижобий фазилатларнинг бойиб боришига ёрдам беради. Дунёқараш ўз моҳиятига кўра, илмий (муайян фалсафий тизимга эга) ва оддий (муайян фалсафий тизимга эга бўлмаган) дунёқараш тарзида фарқланади. Илмий дунёқараш асосида узлуксиз, изчил равишда мавжуд фанлар асосларини пухта ўзлаштириб бориш, ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этиш натижасида барқарорлик касб этган ғоялар ётади. Шахс дунёқарашини шакллантириш узоқ муддатли, динамик хусусиятга эга мураккаб жараён саналади.Еътиқод дунёқараш негизида акс этувчи ижтимоий-фалсафий, табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий, эстетик ҳамда экологик билимларнинг такомиллашган кўриниши; муайян ғояга чексиз ишонч бўлиб, унинг шаклланиши бир неча босқичда кечади. Биринчи босқичда улар беқарор ва вазият тақозосига кўра ўзгарувчанлик хусусиятини касб этади. Иккинчи босқичда маънавий-ахлоқий қарашларнинг барқарор тамойилларига айланади. Мавжуд талаб, жамият томонидан тан олинган ахлоқий қоидалардан четга чиқиш қийин, зиддиятли вазиятларда онгли ҳаракатни ташкил этиш, иродавий сифатларга таянган ҳолда иш кўриш тақозо этилади. Учинчи босқичда, эътиқод барча вазиятларда ҳам устувор маънавий-ахлоқий тамойил бўлиб қолади. Ўқувчи томонидан ўзлаштирилган илмий билимлар ҳаётий муносабатлар жараёнида кенг қўлланилганда, уларнинг асл моҳияти чуқур ҳис қилинган ва англангандагина эътиқодга айланади.Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришнинг асосий воситалари. Агар унинг қарашлари тизими онг бирлигига таянса, инсон дунё ҳақида бир бутун тасаввур ҳосил қилади. Бундан келиб чиқадики, дунёқарашни шакллантириш шахснинг интеллектига, иродасига, ҳис-туйғусига, унинг амалий фаолиятига таъсир кўрсатиш билан боғлиқ.Ўқувчиламинг илмий дунёқарашини шакллантиришнингасосий воситалари: интеллектуал таркибий қисм, ижобий эмосионалҳолат, амалий фаолият соҳаси, фанлараро алоқадорлик,педагогнинг ижтимоий ва касбий позисияси.Дунёқарашнинг интеллектуал таркибий қисми борлиқни бевосита ҳиссий акс эттиришдан, абстракт тушунчали фикрлашгача бўлган ҳаракатни талаб этади. Download 54.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling