Metodikalari kafedrasi


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/188
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1816877
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   188
Bog'liq
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845

Методология: Ўзбек тилида метафораларни ўрганишнинг тарихи 
асосан Шарқ мумтоз адабиёти ва фалсафа мактабларига тақалади (Ибн 
Халдун, Умар Родиёний, Рашидиддин Ватвот, Қайс Розий, Атоуллоҳ 
Ҳусайний, Шайх ибн Худойдод Тарозий, кейинчалик Фитрат). Тилшунос 
О.Каримов келтирилган далилларни давр нуқтайи назаридан таҳлил қила 


99 
туриб, метафора борасидаги қарашларнинг асрдан-асрга тараққий эта 
борганини қайд этади. 
Метафорани ном ва маъно кўчимлари орасидан алоҳида ажратиб олиб, 
янги йўналишларда ўрганиш иккинчи минг йилликнинг бошларига тўғри 
келади. Бу даврда ўзбек тилшунослигининг кўзга кўринган вакиллари 
томонидан метафорани нутқий ҳосила эмас, тафаккур ҳодисаси сифатида 
текширишга оид прогрессив аҳамиятли қарашлар илгари сурила бошлади.
Инсон ҳамиша гўзалликка интилади. Сўзлашганда оддий ифодалардан 
қониқмайди: тингловчига етказаётган ахборотини турли ўхшатишлар асосида 
“пардозлайди”. Aна шундай нутқий пардозлардан бири метафоралардир. 
Метафоралар ҳис-туйғу ва кайфиятни аниқ, ёрқин, ихчам, таъсирбахш тарзда 
етказиб бериш имконини беради. У ўзининг ихчамлиги, соддалиги, семантик 
жиҳатдан сермаънолилиги билан нуқнинг қисқа шаклига жуда мос келади ва 
унинг таъсирчанлигини оширишга муҳим омил бўлиб хизмат қилади. 
Метафорик ҳодисада муайян бир нарса, белги, ҳаракат иккиламчи 
номланади. Нутқда иккиламчи номлаш бадиий-эстетик моҳият касб этиши 
учун унга қуйидаги талаблар қўйилади: 
- ижодкорнинг ғоявий-бадиий ниятига бевосита хизмат қилиши лозим ва 
у мақсадли қўлланиши, асар мазмунига, ғоявий йўналишига мос равишда 
бўлиши шарт; 
- халқнинг бадиий-эстетик тафаккурини бойитиши, эмоционал-
экспрессивлик ифода этиши, эстетик қимматга эга бўлиши; 
- қўлланилаётган метафоралар кенг халқ оммаси учун тушунарли 
бўлиши, халқ нутқида оммалашган бўлиши; 
- метафора таркибидаги ўхшатиш асослари ҳаётий ҳақиқатга мос 
келиши, унга зид бўлмаслиги, икки объект ўртасидаги нозик мутаносиблик 
мантиқан мос бўлиши ва улар лексик ва грамматик жиҳатдан белгиланган 
меъёрлар асосида ифодаланиши; 
- ўхшатиш тимсоллари гўзал, бетакрор ва таъсирбахш бўлиши лозим. 
Нутққа таъсирчанлик ва ёқимлилик бағишловчи, айтилмоқчи бўлган 
ахборот (фикр, мулоҳаза)ни образли қилиб ифодалашга хизмат қилувчи 
бирликлар метафоралар саналади. Метафоралар таркибан ҳамиша қиёс 
субъекти ва қиёс эталонидан иборат бўлиб тингловчига ёки суҳбатдошга 
етказилиши зарур бўлган ахборотни маданий шаклда пардозли қилиб 
етказадики, бу ҳол, бир томондан, нутқ маданияти билан бевосита боғлиқ 
бўлса, иккинчи томондан, ўзбек халқининг миллий ўзлигига дахлдордир. 
Зеро, “ўхшатиш”, “ўхшатиш асосида кўчиш” маъноларини берувчи 
метафоралар қадим тарихига эга бўлган, ижтимоий-иқтисодий, маданий-
маърифий жиҳатдан тараққий этган, ҳар бир халқнинг тилида ўзига хос 
тизимга эга, алоҳида шаклланган бирликлар саналади. Метафораларнинг 
катта бир қисми мифларга, анимизмга бориб тақалади. Бу метафоралар 
тизими авлодлардан авлодга ўтиб таркиби бойиб боради. Метафоралар 
халқнинг ўзига хос анъаналари, расм-русмлари, урф-одатлари, диний 
эътиқоди ва маданияти билан бевосита боғлиқ тарзда пайдо бўлади. 
Шунингдек, кишиларнинг кундалик ҳаётида кўп алоқадор бўлган, улар 


100 
томонидан тез-тез мурожаат этиладиган аниқ нарса, ўсимлик ва ҳайвонлар 
номи метафоралаштирилади. Ўзбек тилида метафоралар тизими халқнинг 
дунёқараши, маданияти, руҳияти билан узвий ҳолда шаклланган. Aйтиш 
мумкинки, тиббий метафоралар халқ тилининг бой қисми ҳисобланган 
мазкур тизимнинг алоҳида тизимчасидир. 
Тиббиётга оид нутқнинг таъсир кучини оширишда метафоралар асосий 
тасвирий воситалардан бири сифатида хизмат қилади, кишилар ундан ўз 
фикрларини яққол ифодалаш, мақсад-ниятларини аниқ англатиш, образ, 
манзара ва турли ҳолатларни гўзал тарзда билдириш воситаси сифатида 
фойдаланадилар. 
Зеро, тиббий метафоралар етказилаётган ахборот (хабар)га ижобий 
ёндашув орқали юзага келади. Ҳар бир бемор аввало шифо истаб шу соҳа 
мутахассисининг оғзига қарайди. Шифокорнинг бир оғизгина сўзи ё бунёд 
етади, ё барбод қилади. Демак, нутқий метафораларга барча касб эгалари 
сингари шифокорлар ҳам эҳтиёжманд ҳисобланадилар. 
Метафора – нарса ва ҳодисалар моҳиятидаги ўхшашлик асосида бирор 
лексеманинг ўз хусусий ифодаланмишидан бошқа нарса ва ҳодисаларни аташ 
учун ишлатилиши. Тиббий нутқда, умуман, тилнинг бошқа вазифавий 
услубларида ҳам метафора асосида ҳосил бўлган бирликлар кўп 
қўлланилади. Масалан: ортиқча вазн. Ортиқча вазним борлиги сабабли 
парҳез тутмоқчиман. (“Шифо-инфо”, 2017. №39, 3-б.); ҳайз тўхташ даври. 
Менопауза – аёлларда ҳайз тўхташ даври остеопороз ривожланишини 
кучайтиради. (“Ташхис”, 2015. №37, 4-б.); заиф эркак. Бундай кишиларда 
жинсий сифат саналмиш устунлик, жўшқинлик, ўзига ишонч ва бошқа 
хусусиятлар биз ташвиш билан тилга олаётган заиф эркакларга нисбатан 
юқори бўлади. (“Шифо-инфо”, 2016. №19, 31-б.); оғирлик. Эшитиш 
каналларида пайдо бўлган қандайдир тўсиқлар туфайли ташқи ва ўрта қулоқ 
тизимлари қабул қилинган овозли сигнални ички қулоққа етказиб бера 
олмайди. Бу турдаги оғирликни жарроҳлик йўли билан ёки бошқа кенг 
тарқалган усуллар билан даволаса бўлади. (“Шифо-инфо”, 2016. №20, 16-б.) 
Тиббий нутқда ортиқча вазн даража-миқдорни англатувчи ном семизлик 
касаллигига хос белгига, ҳайз тўхташ даври ҳаракат номининг менопаузада 
содир бўладиган физиологик жараёнга, заиф эркак кучни ифодаловчи 
хусусият номи жинсий қобилиятга, оғирлик ҳажм-ўлчов англатувчи номнинг 
эшитиш ҳолатига ўхшашлик асосида кўчганлигини кўрсатади. Демак, тиббий 
нутққа оид бу далиллар метафорик йўл билан ҳосил қилинган бирликлар 
бўлиб, ўзбек тилида тиббий метафора асосида ҳосил бўлишини тасдиқлайди. 
Айни кунларда тавсифий тилшунослик ўз ўрнини соҳавий-тавсиявий 
тилшунослик йўналишларига бўшатиб берган экан, тиббий соҳага тегишли 
атамаларни ҳам миллий, ўзбекона, оммабоп вариантларда тайёрлаш – шу 
соҳадаги илмий муаммонинг ечимига хизмат қилади. Дорихонадан харид 
қилинган маҳсулотнинг йўриқномасини саводли ҳар бир киши ўқиб тушуна 
олиши керак. Бунинг учун эса лингвистика билан тиббиёт ҳамкорлиги зарур.
Зеро, соҳа лингвистикасига киришиш жамият тараққиёти билан амалий 
боғлиқ. Чунки жамият саломатлиги шахснинг руҳий, жисмоний, маънавий 


101 
соғломлигига боғлиқ. Демак, бу борада яратиладиган тадқиқотлар аҳолининг 
турли тоифа ва қатлам вакиллари билан иш кўрадиган тиббиёт соҳаси 
мутахассис-ходимлари учун ўз фаолияти жараёнида юксак маданий нутқ 
кўникмаларига эга бўлишлари ҳамда тил захирасидаги ҳар бир сўздан 
эҳтиёткорона фойдаланишлари улар касбий маҳоратининг зарурий шарти 
бўлган лисоний воситаларга масъулиятли ёндашишини талаб қилади.
Француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюпери ёзганидек: “Мулоқот бу 
шундай неъматки, у орқали инсон лаззатланади”
Ширин суҳбат, ёқимли мулоқот ёки гўзал нутқнинг яратилишини
бевосита тилнинг ранг-баранг имкониятлари таъминлайди. Бу имкониятлар
айниқса, шифокор ва бемор ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ноқулай 
вазиятларнинг (айниқса, ўзбек мулоқотида) олдини олишда қўл келади.
Маълумки, “атама” кенг қамровли тушунча бўлиб, унда терминологияга 
умуман тегишли бўлмаган топонимия, антропономия, ойконимия, яъни 
ономастикага алоқадор лексик бирликлар ҳам тушунилади, “термин” эса бу 
профессионал билимларнинг муайян соҳаси тушунчалар тизимига кирувчи 
бир тор соҳада қўлланувчи расмийлашган сўздир. Шу маънода, “термин” 
тушунчаси “атама” тушунчасининг ичига кирувчи илмий-луғавий бирликлар 
сифатида ифодаланади. Ўзбек атамашунослиги захирасини бойитиш
мақсадида терминларнинг атамалар орқали ёритилиши, аниқ ва ихчам 
терминлар ўрнига сермазмун изоҳларнинг берилиши, айтилиши ноўрин 
бўлган тиббий терминларнинг ноёб тиббий атамалар билан тўлдирилиши, 
мазмунан бой бўлган метафораларни яратишда она тили имкониятларидан 
кенг фойдаланиш ўзбек тили ривожи ва унинг такомили учун хизмат қилади.
Тиббий лингвистиканинг эвфемик, метафорик, перифрастик, гендер 
хусусиятларини лингвомаданиятшунослик нуқтаи назаридан изоҳлаш; ўзбек 
тилида қўлланиладиган маҳаллий тиббий лингвистик бирликларнинг мазмун-
моҳиятини ўрганиш; йўқолиб бораётган ноёб тиббий атамаларни тўплаш, 
уларнинг тасвирий изоҳли луғатини тартиблаш, Абу Али ибн Сино “Тиб 
қонунлари” асарида қўллаган атамаларни изоҳли луғат билан қиёслаш, 
муштарагини истеъмолга киритиш ва тавсифлаш каби кўндаланг турган 
вазифаларни бажариш тиббиёт соҳаси лингвистикаси ривожига хизмат 
қилмай қўймайди.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling