Metodikalari kafedrasi
Суяк семасини ифодаловчи бирликлар
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
41982 1 BAAE6687448A24815B9D87290D6795C37E2EA845
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ханжарсимон суяк
- Кубсимон суяк
- Қайиқсимон суяк
- Ломсимон суяк
- Нотекис пульс
Суяк семасини ифодаловчи бирликлар
Кунжутсимон суяк – бармоқлардаги бўғинларнинг оралари яхшироқ маҳкамланиш учун кунжутсимон суяк деб аталадиган кичик суяклар билан тўлдирилган. Ханжарсимон суяк – кўкрак суягининг қуйи қисмига кенг тоғайсимон суяк ёпишиб туради. У тоғайнинг охирги қисми юмалоқдир. Чунки ханжарга ўхшайди ва меъданинг оғзини ҳимоя қилиши учун хизмат қилади. Кубсимон суяк – ташқи томондан эса кубсимон суяк билан қўшилади. Хоҳласанг алоҳида суяк деб, хоҳласанг оёқ панжаси товон қисмининг тўртинчи суяги деб ҳисоблаш мумкин. Қайиқсимон суяк – товон билан орқадан ва олдиндан оёқ панжасининг товон қисмидаги уч суяк орқали бирикади. Ёнбош суяк – думғазанинг ёнида, ўнг ва сўл томонларда, иккита суяк бор. Улар бир-бири билан ҳаракатсиз бўғинлар орқали қўшилганлар. Улар юқоридаги суякларга асос бўладилар, остки суякларни эса кўтариб турадилар. Ломсимон суяк – қалқонсимон тоғай номсиз тоғайга яқинлашиши ва бир-биридан узоқлашишлари натижасида ҳиқилдоқ очилиб, ёпилади. Ҳиқилдоқ ва унинг олд яқинида учбурчак шаклида бир суяк, бўлиб, юнонча 103 алфавитдаги Лом ҳарфи ёзилишига ўхшатиб ломсимон суяк деб атаганлар. Келтирилган метафорик бирликларда суякнинг шаклий кўриниши предмет номига қараб ўхшашлик асосида нутқий мулоқотда фарқланган. Метафора лисон ва нутқ фарқланиши юзасидан таҳлил қилинса, метафорада ҳар иккала лисоний ва нутқий ўзига хослик хусусияти мавжуд эканлиги кўзга ташланади. Иккита хусусиятни ҳам бирлаштириб, ҳам алоҳида-алоҳида парадигмада таҳлилларини амалга оширса бўлади. Чунки, метафора кунда нутқда, нутқий мулоқот жараёнида яратилади. Журналистлар, сиёсий шарҳловчилар, шифокорлар, деҳқонлар, педагоглар, ўқувчилар, талабалар каби жамиятнинг исталган барча ижтимоий-социал қатламлари нутқида бунёд бўлади. Масалага метафорани кундалик мулоқот жараёнида қўлланиш хусусиятини ҳисобга олиб ёндашилса, нутқий босқичда туради. Ўзбек тилида тиббий бирликларнинг ҳосил бўлиш усулига кўра энг кўп учрайдиган тури метафора ёрдамида шаклланадиган бирликлардир. Ўз- ўзидан маълум бўладики, тиббий метафоралар нутқий мулоқотда янги яратилади, бироқ мулоқот жараёнида доимий равишда ушбу бирликлардан фойдаланилмайди. Масалан, юрак қисқариши натижасида қон томирларининг ритмик тебраниши; кенгайиб, торайиши, туртки сўзи маъносини ифодалайдиган лотин тилидан олинган пульс атамасининг метафорик шаклларига эътибор берамиз. Текис пульс – бу ҳамма айтилган нарсаларга нисбатан текис пульсдир, агар улардан биттасига нисбатан текис бўлса, унда фақат бир жиҳатдан текис деб айтилади, демак, “кучда текис”, ёки “тезликда текис” деб айтишинг мумкин. Нотекис пульс – умуман нотекис бўлади, ёки нимага нисбатан нотекис бўлса, уша жиҳатдан нотекис, ёки кучда нотекис бўлади. Пульсда тартиб ва тартибсизликдан олинган тур икки хилдир: нотекис тартибланган ва нотекис тартибсизланган. Пульснинг “вазни” юқорида айтилган музика муносабатларни жорий қилиш мумкин бўлган бир сифатдир. Биз айтамизки, пульс ёки яхши вазнда, ёки ёмон вазнда бўлади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling