Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш
Режа:
Метрология ва унинг бўлимлари
Катталиклар.Катталикнинг ўлчамлилиги, қиймати, бирлиги ва уларнинг тизимлари
Катталикларни ўлчаш
Ўлчаш принциплари, усуллари ва усулиятлари
Катталикларни ўлчаш натижалари ва хатоликлари
Давлат метрологик назорати турлари, органлари ва объектлари
Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги қонуни
Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари
Халқаро метрология ташкилотлари
Ўрта Осиё қадимий катталиклар бирликлари
Метрология ва унинг бўлимлари
Метрология-ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш усуллари ва воситалари ҳамда керакли аниқ ликка эришиш йўллари ҳақидаги фан.
Метрология ўч булимлардан иборат- назарий метрология, қонунлаштирувчи метрология ва амалий метрология.
Назарий (фундаментал) метрология- метрологиянинг фундаментал асосларини ишлаб чиқиш пред-мети бўлган соҳасидаги метрология бўлими.
Қонунлаштирувчи метрология-метрология бўйича миллий идора фаолиятига қарашли ва бирликлар, ўлчаш усуллари, ўлчаш воситалари ва ўлчаш лабораторияларига давлат та-лабларини ўз ичига олган метрология қисми.
Амалий метрология- назарий метрология ишланмаларини ва қонунлаштирувчи метрология қоидаларини амалий қўлланиш масалалари билан шуғулланувчи метрология бўли-ми.
2 Катталиклар.
Катталикнинг ўлчамлилиги, қиймати, бирлиги ва уларнинг тизимлари
Катталик-сифат жиҳатидан ажратилиши ва миқдор жиҳатидан аниқла- ниши мумкин бўлган ҳодисалар, моддий тизим, модданинг хоссасидир.
Физик объектнинг (физик тизим, ҳодиса ёки жараённинг) физик хоссаси бўлган катталик ҳақида гапирилган ҳолларда "физикавий катталик" атамаси қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |