Метрология


Республикада стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш-


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   96
Республикада стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш- 
тиришнинг ташкил этилиши. 
Тарихий маълумотлар. ХIХ асрда Россия Марказий Осиѐ махалий 
ахолисига «Оврупа маданияти» ни сингдириш режаларини тузиб уни амалга 
оширишга ҳаракат қилди ва бунга қисман бўлсада эришди. 1894 йили Россия 
ҳукумати рус ўлчовларини Туркистонда сўзсиз қўллаш тўғрисидаги кўрсатма 
эълон қилди. Ўтиш муддати йирик савдогарлар учун 3 йил, бошқалар учун эса 
5 йил қилиб белгиланган эди. Шундан кейин қадимги махаллий ўлчов ва ўлчаш 
бирликларига оид барча маълумотлар секин – аста муомаладан сиқиб чиқарила 
бошланади. Масалан, 30 - йилларда саржин (0,5х1х2м
3
=1м
3
) ўрнига сажен, 


18 
таноб ўрнига десятина, чакирим (900м) ўрнига верста каби ўлчов бирликлари 
қўлланила бошланади. 
1923 йил 18 апрел Туркистон Республикаси СНК қарори бўйича 
«Ўлчовлар ва тарозилар тўғрисида Низом» тасдиқланган ва ички савдони йўлга 
қўйиш бўйича кўмита ҳузурида ўлчовлар ва тарозиларининг Туркистон бюроси 
тузилди.
Тошкент шахрида савдо ўлчовлари ва тарозиларининг қиѐслаш Палатаси 
ташкил этилди, унинг ҳаракат доираси бутун Туркистон Республикаси 
ҳудудини эгаллаган эди. 
1924 йили стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат 
назоратининг биринчи лабараторияси (ДНЛ) ташкил қилинди. Шу йили 
қиѐслаш палатасининг номи ўлчовлар ва тарозиларнинг Ўрта Осиѐ палатаси 
номига ўзгартирилди ва Қирғистон Тожикистон ва Туркманистон 
республикаларидаги метрологик хизматларининг асосчиси бўлди. Ушбу 
даврдаги энг катта ютуқлардан бири республикамизда метрик тизимнинг тўла 
тўкис тадбиқ этилиш эди.
1930 йилнинг март ойида Ўзбекистон ССР Совнаркоми қошида 
стандартлаштириш бўйича кўмита тузилди ҳамда 1931 йили ўлчовлар ва 
тарозилар палатаси билан бирлаштирилди. 
Урушдан кейинги йилларда ҳар бир вилоят марказидан давлат текшириш 
лабараториялари (ДТЛ) ташкил этилди. Уларнинг ишига Ўзбекистон ССР 
Вазирлар Кенгаши хузурида ўлчаш асбоблари ва ўлчаш ишлари бўйича кўмита 
вакили рахбарлик қилди. 
1966 йилда ДТЛ - «Ўлчаш техникаси ва стандартлар устидан давлат 
назорати лабораториялари» деб номлана бошлади. Тошкент шахрида ўлчаш 
техникасси ва стандартлар устидан давлат назоратидан Ўзбекистон 
Республикаси лабораторияси ташкил қилади (ЎзРДТЛ). 
1979йили ЎзРДТЛ Ўзбекистон стандартлаштириш ва метрология 
марказига айлантирилди (ЎзСММ). 
1992 
йилда 
ЎзСММи 
Вазирлар 
Махкамаси 
хузуридаги 
стандартлаштириш, 
метрология 
ва 
сертификатлаштириш 
Ўзбекистон 
Республикаси давлат марказига ўзгартирилди (Ўздавстандарт Вазирлар 
махкамасининг 1992 йил 2 мартдаги 93 - сон «Ўзбекистон Республикасидан 
стандартлаштириш ишларини ташкил қилиш ҳақида» ги қарори). 
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохаларида 
Ўздавстандарт Ўзбекистон Республикасининг миллий идораси деб белгиланган.
Ўзига юклатилиган вазифаларни амалга ошириш учун Ўздавстандарт ва 
унинг худудий идоралари 3 ишчи эталонларни ва 2319 бирлигини ўз ичига 
олган намунавий ўлчаш воситалари ва юқори аниқлик қиѐслаш асбобларининг 
паркига эга. Ўн минг квадрат метрдан кўпроқ майдонга эга янги икки каватли 
бинода лабораториялар жойлашган, бу ерда ўлчашларнинг 15 тури бўйича 
ўлчаш воситаларини қиѐслаш амалга оширилади. Давлат эталонлари омбори 
яратилмоқда.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling