Метрология


Метрология сохасида қонунлаштирувчи халқароташкилот/МОЗМ /


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96
3.Метрология сохасида қонунлаштирувчи халқароташкилот/МОЗМ / 
 
 Халқаро микѐсида метрология сохасида қонунлаштирувчи ташкилот ҳам 
мавжуддир. Уни қисқартирилган ҳолда МОЗМ (международная организация 
законадатель метрологии) деб аталади. Бу ташкилотнинг асосий мақсади давлат 
метрологик хизматларини ва бошқа миллий муассасаларнинг фаолиятлари 
халқаро миқѐсда мувофиқлаштиришдир. 
МОЗМ фаолиятининг асосий йуналишлари қуйидагилардан иборат:

МОЗМ га аъзо бўлган мамлакатлар учун ўлчаш воситаларининг 
услубий – меъморий метрологик тавсифларини белгилаш; 

Қиѐслаш ускуналарини, солиштириш усулларини, эталонларни 
текшириш ва аттестация намунавий ва ишчи ўлчаш асбобларини 
уйгунлаштириш; 

Халқаро кўламда бирхиллаштирилган ўлчаш бирликларини 
мамлакатларда қўлланишини таъминлаш; 

Метрологик хизматларни энг қулай шаклларини ишлаб чиқиш 
ва уларни жорий этиш бўйича давлат кўрсатмаларининг 
бирлигини таъминлаш; 

Ривожланаѐтган мамлакатларда метрологик ишларни таъмин 
этиш ва уларни зарур техник воситалари билан таъминлашда 
илмий техникавий ѐрдамлашиш; 

Метрология сохасида турли даражаларда кадрлар тайѐрлашнинг 
ягона қонун - қоидаларни белгилаш. 
МОЗМ нинг олий рахбар идораси метрология бўйича қонун чиқарувчи 
халқаро конференцияси ҳисобланиб, у ҳар йилда бир марта чакирилади. 
Конференция ташкилотнинг мақсад ва вазифаларини белгилайди, ишчи 
идораларнинг мавзуларини тасдиклайди, бюджет масалаларини муҳокама 
қилади. 
МОЗМ нинг расмий тили – француз тилидир. 
 
4.Сифат бўйича Европа ташкилоти /ЕОК/ вазифалари. 
Сифатни назорат қилиш Европа ташкилоти ЕОКК (Европейская 
организация по контролю качества) биринчи конференцияси чакирилган йили - 
1957 йилда ташкил топди. Бироз кейинрок уни низоми ҳам тасдикланди. 
ЕОКК нинг ҳар йили конференция ўтказишдан асосий мақсади маҳсулот 
сифатини бошқариш бўйича тажриба алмашиниш, сифатнинг назарий ва 
амалий масалаларини хал қилиш, бу соҳадаги сўнгги ютуқларни таргибот 
қилиш, сифатнинг актуал муаммолари бўйича фикр алмашиниш, янги 
муаммоларни излаб топиш ва сифатга таалуқли кўпгина бошқа масалаларни 
кўриб чиқишдир. 
1992 йили Европа иқтисодий уюшмаси (ЕЭС) доирасида умум Европа 
бозори ташкил килиниши билан ЕОКК нинг рахбарий ҳужжатлари қайтадан 
кўриб чиқилган. 


23 
У 1998 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз низомини ўзгартириб, ҳозирда 
сифат бўйича Европа ташкилоти (ЕОКК) деб аталади. 
Сифат бўйича Европа ташкилотининг ҳозирги вақтдаги асос булувчи 
хужатлари ЕОКК – нинг низоми иш тартиби қоидалари, қўмита ва секциялари 
учун қоидалар ҳамда беш йилга мўлжалланган асосий масалалар бўйича 
йўналиш режалари мавжуддир. 
ЕОК таркибида 26 - та тўлиқ ҳуқуқли аъзолари, 12 – та жамоа мухбир 
аъзолари ҳамда 37 – та алоҳида мухбир аъзолари ва 10 - та фахрий аъзолари 
бор. Кардош ташкилотларнинг 11 - таси билан битимларига эгадир. 
ЕОК махсус битимлари асосида сифат бўйича Аргентина, Бразилия, 
Исроил, Колумбия, ХХР, янги Зеландия, АКШ, Чили, Жанубий Корея ва 
Японияларнинг минтакавий, миллий ва касаба уюшмалари билан ҳамдустлик 
алоқалари урганилган. 
ЕОК нинг олий лавозим эгаси, унинг президенти бўлиб, у ҳар икки йилда 
сайланади. Асосий маъмурий идоралари - кенгаш, ижроия қўмитаси ва 
секретариатдир. 
ЕОК нинг иш юритиш расмий тиллари инглиз ва француз тилларидир. Бу 
ташкилот ўзининг илмий - техникавий журнали Кволитига эга, журнал йилига 4 
марта чоп этилади.
Ҳозирги вақтда ЕОК нинг 12 та техникавий қўмиталари мавжуд бўлиб, 
улар ишончлилик, статистик усуллар, атамалар, истеъмол масалалари бўйича 
стандартлаштириш, сифатни бошқариш, кадрлар тайѐрлаш, функционал – 
баҳолашни 
тахлил 
қилиш, сифат 
сохасида 
сиѐсат олиб бориш, 
сертификатлаштириш ва сифат тизимларининг назорати, ЭХМ нинг математик 
таъминланишида сифат, сифат тугараклари, маҳсулот сифатини метрологик 
таъминоти билан шуғулланади. Ундан ташқари 7 та турли секциялари 
мавджуддир. 

Автомобиль 

Энергетика 

Қурилиш 

Озиқ – овқат 

Фармацевтика 

Сифат масалалари бўйича маслахатлар кўрсатиш. 
Техникавий қўмиталар ва тармоқ секциялари ЕОК нинг тўлиқ ҳуқуқли 
вакилларидан ташкил топади. Улар ўз навбатида ЕОК нинг аъзо мамлакатининг 
миллий тажрибаларига суянади ва халқаро микѐсда маҳсулотнинг сифатини 
таъминлайдиган ташкилотларнинг хужатларидан фойдаланади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling