Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   96
 
 
 
 
 
 


24 
5. Синов лабораторияларини аккредитлаш бўйича Халқаро 
Конференцияси /ИЛАК/ 
ИСО ва МЭК ишлаб чиққан халқаро қоидаларига асосан 
лабораторияларини аккредитлашдан мақсад синов лабораторияларини аниқ 
синовлар ѐки аниқ тур синовлари (ИСО/МЭК Руководство 2.86) ўтказишга 
ҳуқуқ беришдан иборат. 
Аккредитланган синовлар тушунчаси махсулотни сертификатлаштириш 
фаолияти билан чамбарчас боғлангандир. 
ИЛАК (Internationai Laboratory Accreditation Conference) биринчи марта 
1977 йили Копенгаген (Дания) да чакирилган. ИЛАК нинг яратилишидан 
миллий тизимларини ўзаро тан олиш билан амалдаги ва халқаро битимлардаги 
маълумотларни, маҳсулотни синаш натижаларини ва бошқа маҳсулот сифати 
ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришга ҳаракат қилиш. 
1980 йилда чакирилган ИЛАК нинг конференциясида миллий 
тизимларининг аккредитланган лабораторияларини ўзаро тан олиш бўйича 
амалдаги икки ва кўп томонлама битимлар ҳақида маъруза тайѐрлашга қарор 
қабул қилинди. 
Иш жараѐнида икки хил халқаро битимлар борлиги намоѐн бўлди: 
1. Лабораторияларни 
аккредитламасдан синов натижаларини ва 
сертификат баѐнномаларини ўзаро тан олиш битими; 
2. Синов лабораторияларининг аккредитлаш миллий тизимларини ўзаро 
тан олиш битими (тан олишни сертификатга ѐзиш билан). 
Шу масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва уларнинг 
натижаларига кўра шундай битимлар зарурлиги қайд қилинди.
Лабораторияларнинг аккредитлаш масалалари ҳозирги кунда актуал 
бўлиб, улар билан боғлиқ бўлган материалларни системали равишда чоп 
этилиш зарурати тугилди. Шу масалаларда ҳар доим ИЛАК ўз 
материалларининг чоп этилишини «Метрология» журнали тахририяти билан 
ҳамкорликда амалда оширилишига қарор қилди. 
1983 йили ИЛАК ташаббуси билан синов лабораториялари учун сифат 
бўйича қўлланма тузишга тавсиявий лойиха тайѐрланди, 1986 йили эса бундай 
тавсия қабул қилинди. ИСО ва МЭК лар томонидан қайта ишланган бу ҳужжат 
ИСО - МЭК 49 қўлланмаси номи билан маълумдир. 
ИЛАК томонидан ишлаб чиқарилган халқаро ҳужжатлар маҳсулотни 
четга чиқарадиган ва четдан мол олиб келадиган мамлакатлардаги савдо – 
иқтисодий сиѐсатига катта таъсир ўтказмокда. Бунга мисол тарикасида ЕЭС 
мамлакатлари томонидан 1989 йили қабул қилинган аккредитланувчи 
лабораторияларга 
талаблар 
асосини 
белгиловчи 
аккредитлар 
ва 
сертификатлаштириш идоралари учун зарур Европа EN – 45000 стандартини 
кўрсатиш мумкин. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling