Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96
 
 
5. Ўлчашларнинг сифат мезонлари 
Ҳар бир нарсанинг сифати бўлгани каби ўлчашларнинг ҳам сифати ва 
мезонлари мавжуд. Бу мезонлар ўлчашлардаги асосий тавсифларни 
ифодалайди. Бу мезонлар қаторига қуйидагилар киритилган:
Аниқлик – бу мезон ўлчаш натижаларини катталикнинг чинаккам 
қийматига яқинлигини ифодалайди. Миқдор жихатдан аниқлик нисбий хатолик 
модулига тескари тарзда бахоланади. Масалан, агар ўлчаш хатолиги 10
-3
бўлса, 
унинг аниқлиги 10
3
бўлади ѐки бошқача айтганда, қанчалик аниқлик юқори 
даражада бўлса, шунчалик ўлчаш натижасидаги мунтазам ва тасодифий 
хатоликлар улуши кам бўлади.
Ишончлилик ўлчаш натижаларига ишонч даражасини белгиловчи мезон 
ҳисобланади. Ўлчаш натижаларига нисбатан ишончлиликни эхтимоллар 
назарияси ва математик статистика қонунлари асосида аниқланади. Бу эса 
конкрет ҳолат учун хатолиги берилган чегараларда талаб этилган 
ишончлиликдаги натижаларни олишни таъминловчи ўлчаш усули ва 
воситаларини танлаш имконини беради.
Тўғрилик – ўлчаш натижаларидага мунтазам хатоликларнинг нолга 
яқинлигини билдирувчи сифат мезони. 


35 
Мос келувчанлиги – бир хил шароитлардаги ўлчашлар натижаларини 
бир-бирига яқинлигини билдирувчи сифат мезони. Одатда, ўлчашларнинг мос 
келувчанлиги тасодифий хатоликларнинг таъсирини ифодалайди. 
Қайтарувчанлик – ушбу мезон ҳар хил шароитларда (турли вақтда, ҳар 
хил жойларда, турли усулларда ва воситаларда) бажарилган ўлчашларнинг 
натижаларини бир-бирига яқинлигини билдиради.
Ўлчаш хатолиги – ўлчаш натижасини чинакам (хакикий) қийматдан 
четлашувини (огишувини) ифодаловчи ўлчашнинг сифат мезони. 
лабораторияларни аккредитлаш фаолиятларига багишлаган. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. Ўлчаш нима? 
2. Ўлчашларнинг қандай турлари ва усулларини биласиз? 
3. Кундалик ҳаѐтингизга ва мутахассислигингизга хос бўлган турли ўлчаш 
усуллари ва турлари хақида сўзлаб беринг. 
4. Ўлчаш воситаси нима? 
5. Ўлчаш воситаларининг турли туманлигини нима билан изохлайсиз? 
6. Ўлчовларнинг қандай турлари мавжуд? 
7. Ўлчаш асбобларидан қандай турларини биласиз? 
8. Эталонларнинг яратилиш тарихи ва нима учун улар махсус шароитларда 
сақланади? 
9. Ўлчашларнинг қандай сифат мезонлари мавжуд? 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling