Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   96
 
 
2. Ўлчаш асбобларининг метрологик тавсифлари 
Ҳар қандай ўлчаш асбобини танлашда энг аввало унинг метрологик 
тавсифларига эътибор беришимиз лозим бўлади. Ўлчашщ асбобларининг 
асосий метрпологик тавсифларига унинг катталигидан келган сигнални 


37 
ўзгартириш функцияси, сезгирлиги ўлчаш хатолиги, ўлчаш диапазони, 
сезгирлик остонаси, хусусий энергия сарфи ва ишончлилиги киради.
Ўзгартириш функцияси - буни аналогли ўлчаш асбобларида шкала 
тенгламасида ҳам билишимиз мумкин. Танланаѐтган асбобда ўзгартириш 
функцияси чизиқли бўлиши қайдномаларни олишда осонлашади, субъектив 
хатоликларни эса камайтиради.
Сезгирлиги. Асбобнинг сезгирлиги чиқиш сигналининг кириш 
сигналига нисбатидан аниқланади:
S=dy/dx; 
Асбобнинг ўлчаш хатолиги. Бу хатолик сифатида мутлақ хатолик, 
нисбий хатолик ѐки келтирилган хатолик берилган бўлиши мумкин.
Бу хатоликлар хусусида олдинги мавзулардан етарли маълумотлар 
берилган.
Ўлчаш диапазони. Бу асосан кўп диапазонли асбобларга тегишли. 
Асбобнинг кўрсатишнинг бошлангич нуқтасидан (қийматидан) охирги нуқтаси 
(қиймати) гача бўлган оралиқ ҳисобланади. 
Сезгирлик остонаси – бу тавсиф текширилаѐтган катталикнинг қандай 
бошлангич қиймати ўлчаш асбобининг чиқиш сигналига таъсир этишилигини 
билдиради. 
Хусусий энергия сарфи. Бу тавсиф ҳам муҳим ҳисобланиб, асбобнинг 
ўлчаш занжирига уланганидан сўнг киритиш мумкин бўлган хатоликларни 
баҳолашда аҳамиятли саналади. Айниқса, кичик кувватли занжирларда 
ўлчашларни бажаришда бу жуда муҳимдир. 
Асбобнинг ишончлилиги – уни белгиланган кўрсаткичларини вақт 
мобайнида сақлаш хусусиятини билдиради. Бу кўрсаткичларни чегарадан 
чикиб кетиши асбобни лаѐкатли пасайиб кетганлигидан далолат беради. 
Ўлчаш асбобларининг тавсифлари қуйидаги тартибда тавсия этилади: 
1. Асбоб хатолиги. Ўлчаш асбобининг хатолиги абсолют, нисбий ва 
келтирилган бўлади. 
2. Ўлчаш асбобининг аниқлиги - бу тавсиф асбоб хатолигини нолга 
яқинлашишини кўрсатади. 
3. Сезгирлик - бу ўлчаш асбобининг асосий параметрларидан биридир. 
Асбобнинг чиқиш сигнали ўзгаришини шу ўзгаришнинг сабабчиси – 
кириш сигналига олинган нисбати ўлчанаѐтган каталикка нисбатан 
асбобнинг сезгирлигини белгилайди. 
Сезгирлик абсолют ва нисбий турларга бўлинади. S
a
=D1/D
x
;
S
a
=D1D
x
/(1х); 
4. Шкала бўлагининг қиймати - асбоб шкаласининг иккита ѐнма – ѐн 
белгиларини орасига тўғри келадиган катталик қийматига деб аталган 
ѐки асбоб доимийлиги дейилади. Бўлак қиймати абсолют 
сезгирликнинг тескари қийматидир: С=1/S
a
=D
x
/Dix. 
5. Ўлчаш 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling