Метрология
Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Стандартлаштиришнинг мақсад ва вазифалари.
Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат: Маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларида маълумотлар деб юритилади) ахолининг ҳаѐти, саломатлиги ва мол – мулки, атроф – муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини химоя қилиш; Фан ва техника тараққиѐти даражасига, шунингдек, ахоли ва ҳалқ хужалигининг эҳтиѐжларига мувофиқ махсулотларининг сифати ҳамда рақобатбардошлилигини ошириш; Ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техникавий ва иқтисод кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш; Ижтимоий – иқтисодий, илмий – техникавий дастурлар ва лойихаларни амалга ошириш; Табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши, хавф – хатарни олган ҳолда ҳалқ хужалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш; Истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш; Мудофаа кобилиятини таъминлаш; Ўлчашларнинг бирлигини таъминлаш; Ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларини тасдиқлаш. Стандартлаштиришнинг асосий вазифалари: Истеъмолчи ва давлатнинг манфаати йўлида маҳсулотнинг сифати ва номларига нисбатан энг макбул талабларни қўйишдан; Давлат, жумхурият фуқаролари ва чет эл эҳтиѐжи учун тайѐрланган маҳсулотга керакли талабларни белгиловчи меъѐрий ҳужжатлар тизимини ва уни ишлаб чиқиш қоидаларини яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллаш, шунингдек ҳужжатларни назорат қилиш; Стандарт талабларининг саноати ривожланган чет мамлакатларнинг халқаро, минтакавий ва миллий стандартлари талаблари билан уйгунлашувини таъминлаш; 45 Бир – бирига мослилигининг барча (конструкция, электрик, электромагнитли, информацион, дастурли ва бошқалар) турларини шунингдек маҳсулотнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш; Параметрик ва турлар ўлчови қаторларини, таянч конструкцияларни, буюмларнинг конструктив жиҳатдан бир хил қилинган модуллашган блоки таркибий қисмларини аниқлаш ва қўллаш асосида бир хиллаштиришда; Маҳсулот, унинг таркибий қисмлари, буюмлари хом ашѐ ва материалллар кўрсаткичлари ва тавсифининг келишиб олиниши ва боғланиши; Материал ва энергия сигимини камайтириш, кам чикиндисиз технологияларни қўллаш; Маҳсулотнинг эргономик хоссаларига талабларнинг белгиланиши; Метрологик меъѐр, қоида, низом ва талабларнинг белгиланиши; Стандартлаштиришда бўйича халқаро тажрибадан фойдаланишни кенг авж олдириш, мамлакатнинг халқаро ва минтакавий стандартлаштиришда иштирок этишини кучайтириш; Хорижий мамлакатларнинг талаблари Ўзбекистон Республикасининг ҳалқ хужалиги эҳтиѐжларини кондира олган холларда унинг халқаро, минтакавий ва миллий стандартларини мамлакат стандартлари ва техникавий шартлари тарикасида тўғридан - тўғри қўллаш тажрибасини кенгайтириш; Технологик жараѐнларга талабларни белгилаш; Маҳсулотни стандартлаштириш ва унинг натижаларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш юзасидан ишларни ташкил қилиш; Техника – иқтисодий ахборотни таснифлаш ва кодлаш тизимини яратиш ва жорий қилиш; Синовларни меъѐрий ва техникавий жиҳатдан таъминлаш, маҳсулот сифатини сертификатлаштириш, баҳолаш ва назорат қилиш; 3. Стандартлаштириш соҳасидаги асосий атамалар ва тушунчалар Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling