Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   96
 
6. Рақамли ўлчаш асбоблари 
Рақамли ўлчаш асбоби деб, ўлчаш борасида узлуксиз ўлчанаѐтган 
катталикнинг қийматини рақамли қайд этиш қурилмасида ѐки рақамлари ѐзиб 
борувчи қурилмада дискрет тарзда ўзгартирилиб, индикацияланадиган 
асбобларга айтилади. Рақамли улаш асбоблари ҳозирги кунда жуда кенг 
тарқалган. 
«Х» аналог сигнали киришдаги аналог ўзгартгич (КАУ) да кейинги 
ўзгартириш учун қулай формага ўзгартирилади, сўнгра аналог – рақамли 
ўзгартгич (АРУ) ѐрдамида дискретлаштирилади ва кодланади; ва нихоят, 
рақамли қайд этиш қурилмаси (РКК) ўлчанаѐтган катталик бўйича кодланган 
маълумотни рақамли қайднома тарзида, операторга қулай формада кўрсатади. 
Тавсия этиладиган маълумотнинг қулайлиги ва аниқлиги сабабли рақамли 
ўлчаш асбоблари илмий – текшириш лабораторияларидан кенг ўрин олган. 
Рақамли ўлчаш асбоблари аналог ўлчаш асбобларига нисбатан қуйидаги 
афзалликларга эгадир: 

юқори аниқлик; 

кенг иш диапазони

тезкорлик; 


42 

ўлчаш натижаларини қулай тарзда тавсия этилиши; 

автоматлаштирилган тармоқларга улаш мумкинлиги

ўлчаш жараѐнини автоматлаштириш имкониятлари мавжудлиги ва 
ҳоказолар. 
Ҳозирги кунда, ҳар тўкисда бир айб деганларидек, рақамли ўлчаш 
асбобларининг ҳам муайян камчиликлари мавжуд: 

мураккаблиги; 

таннархи баландлиги; 

нисбатан ишончлилиги пастрок. 
Лекин, интеграл схемаларнинг тезкор ривожи натижасида юқоридаги 
камчиликлар 
тобора 
чекиниб 
бориб, 
ўлчаш 
асбобларида 
микропроцессорлар куллана бошлангандан сўнг эса аксаррият 
кўрсаткичлар бўйича аналог ўлчаш асбобларидан олдинга ўтиб кетди.
Рақамли ўлчаш асбобининг асоси бўлиб АРУ ҳисобланади. Унда 
маълумот 
дискретлаштирилади, 
сўнгра 
квантланиб 
кодланади. 
Дискретлаштириш – бу муайян (жуда қисқа) дискрет вақт оралигида 
қайдномаларни олишдир. Одатда, дискретлаш қадамини доимий қилишга 
ҳаракат килинади. Квантлаш эса, Х (t) катталигининг узлуксиз қийматларини 
Х
n
дискрет қийматларнинг тўплами билан алмаштириш ҳисобланади. 
Катталикнинг узлуксиз қийматлари муайян тартиблар асосида квантлаш 
даражаларининг қийматлари билан алмаштирилади. Кодлаштириш эса, муайян 
кетма-кетликда ифодаланган сонли қийматларни тавсия этишдан иборат: 
Дискретлаштириш ва квантлаш рақамли ўлчаш асбобининг асосий 
хатолик манбалари ҳисобланади. Бундан ташқари, квантлаш даражаларининг 
сони ҳам ўзига яраша хатоликлар киритади.
Суюқ кристалли индикаторларнинг тезкор ривожи рақамли ўлчаш 
асбобларининг ихчамлашувига, энергия сарфининг камайишига замин 
яратмокда. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling