Метрология
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асбоб кўрсаткичи
Ҳисоблаш қурилмаси - электромеханик асбобларда шкала ва
кўрсаткичдан иборатдир. Шкала - бу белгилар мажмуаси бўлиб баъзиларига ҳисоблаш сони ѐки бошқа белгилар қўйилган, ўлчанаѐтган катталикнинг кетма – кет қатор қийматларига тегишли бўлади. Иккита қўшни белгилар оралиғи шкала бўлаги деб аталади. Асбобнинг айлантириш моментини аниқловчи тенглама ифодаси асбоб шкаласининг тавсифини белгилайди. Шкалани тавсифига қараб текис ѐки нотекис шкалаларга бўлинади. Шкала тенгламасини даража кўрсаткичи n = 1 бўлганда нотекис даражаси логарифмик ва шу каби бўлган шкалалар дейилади. Шкалалар: нолли ва нолсиз, симметрик вам носимметрик, бир томонли ѐки икки томонли бўлиши мумкин. Асбоб кўрсаткичи – ҳисоблаш қурилмасининг бир қисми шкала белгиларига нисбатан асбоб кўрсатишини аниқлайди. Кўрсаткичлар – миллар, нурлар ва рақамли индикаторларга бўлинади. Миллар - найзасимон, пичоқсимон, ипсимон бўлади. Милларга қўйиладиган асосий талаблар массаси жуда кичик, юқори мустахкамликдир. Милли кўрсаткичларини қўллаш параллакс хатолигига олиб келади. Қийшиқ кўриш чунки кузатувчи турган нўқтадан шкалага қараш бурчаги турли 40 субъектларда ҳар хил бўлади. Ҳозирги замон ўта сезгир асбобларда нурли ҳисоблагичлар ишлатилади. Нурли ҳисоблагичлар оптик қурилма - нур манбаидан иборатдир. Интегралловчи электромеханик асбобларда механик рақамли индикаторлар ишлатилади. Корректор - туғрилагич, электромеханик асбобларда кўрсаткични нол белгисига урнатиш қурилмасидир. Корректор иш бошлашдан олдин асбоблар миллини нолга урнатиш учун ишлатилади. Арретир – асбобнинг қўзғалувчи қисмини ҳаракатсизлантириш учун ишлатилади. Одатда, сезгир электромеханик асбобларини монтаж қилишда, транспортировкада асбоб миллини қўзғалмас қилиб мустахкамловчи қурилмадир. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling