Метрология
Ўзбекистон Республикасида «Стандартлаштириш хизмати»
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
4. Ўзбекистон Республикасида «Стандартлаштириш хизмати» Республика стандартлаштириш бўйича ишларнинг ташкил этилишини, мувофиқлаштирилишини ва ишларнинг мақбул даражада олиб борилишини қуйидаги идоралар таъмин қиладилар: тармоқлараро йўналишга белгиланган маҳсулот бўйича Ўздавстандарт; қурилиш ва қурилиш саноати, лойиҳалаш ва конструкциялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси; табиий ресурслардан фойдаланишни йўлга қўйиш, атроф - муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсиротлардан мухофаза қилиш сохаси бўйича - Ўзбекистонда Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси; тиббиѐт йуналишидаги маҳсулотлар, таббий техника буюмлари, доривор моддалар ва республика саноати ишлаб чиқарадиган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддалар миқдорини тартибга солиш сохасида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги; Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш бўйича ишларни вазирликлар, техникавий қўмиталар, бирлашмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг истикболли режалари асосида тузилган йиллик режа бўйича Ўздавстандарт амалга оширади. Республика стандартлаштириш режасига биринчи навбатда миллий стандартлар талаблари билан уйғунлаштиришни, кишиларнинг ҳаѐти ва соглиги учун хавфсизликни, атроф - муҳитнинг мухофаза қилишини, истеъмолчилар ҳуқуқининг химоя килиниши, миллий социал - иқтисодий ва миллий техникавий дастурларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган миллий стандартларни ишлаб чиқиш киритилади. Ўздавстандарт, Давархитектқурилишқўм, Давлат табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги (бириктирилган соҳалар бўйича) республика стандартларини кўриб чикадилар, тасдиқлайдилар, уларнинг қўлланиш муддатини чўзадилар ва бекор қиладилар ҳамда унга ўзгартиришлар киритилади. Республикада ишлаб чиқилган стандартлар ва уларга ўзгаришлар киритилиб тасдикланиши даражасидан катъий назар Ўздавстандартда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарларда стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш, мувофиқлаштириш ва унинг муқобил даражасини таъминлаш ишларини Ўздавстандарт, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат 48 табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг тегишли ҳудудий идоралари амалга оширади. Саноат ва қишлоқ ҳўжалиги тармоқларида стандартлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларни мувофиқлаштириш учун зарурият бўлган ҳолларда, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хужалик тузилмаларидаги бўлинмалар (хизматлар) ва (ѐки) фан техниканинг тегишли сохаларидаги юқори илмий - техникавий имкониятларга эга бўлган ташкилотларда стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари тузилади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling