Метрология


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   96
 
 
 
 
 


25 
6.Европадаги иқтисодий уюшма /ЕЭС/ 
Европадаги иқтисодий уюшма (Европейское экономическое сообщество - 
ЕЭС) шу ҳудуддаги мамлакатлар ҳаѐтининг ягона иқтисодий сиѐсати асосида 
ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш шаклини танлаб олди. ЕЭС нинг ташкил 
топилганлиги ҳақидаги битим 1957 йил 25 мартда Рим шахрида имзоланди. 
Даставвал бу уюшма олти давлат (Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Италия, 
Франция ва ГФР) вакиллари бўлиб, уларнинг асосий мақсади Европа умумий 
бозорини ташкил қилиш эди. Бунинг натижасида шу уюшмага кирувчи давлат 
лар орасида божхоналар йўқ килиниб, бир – бирларига ўтаѐтган маҳсулотнинг 
миқдорлари чегарали равишда белгиланиб, шу мамлакатлардаги капиталлар 
ҳам ишчи кучлари ҳам эркин ҳолда ўтишлиги тўғрисида келишиб олинди. 
1972 йили бу уюшмада Буюк Британия, Дания, Ирландия, 1981 йилда 
Греция, 1986 йилда Испания ва Португалия давлатлари кушилди. 1995 йил 
арафасида эса ЕЭС таркиби 3 давлат (Австралия, Финландия ва Швеция) 
вакиллари билан тулди. Уюшма таркибига кирувчи давлатлар сони эндиликда 
15 тага етди. Европа мамлакатларининг иқтисодий ушмасининг долимий 
идораси - Европа кенгаши (ЕС) ҳисобланади. 
ЕС нинг вазирлар кенгаши марказий ва қонун чиқарувчи идораси 
ҳисобланади, ҳар бир миллий ҳукуматдан бу кенгаш таркибига 1 тадан вакил 
юборилган. 
Европа мамлакатлари уюшмасига кумир ва пўлат бўйича Европа 
бирлашмаси (ЕОУС) ҳам киради. 
Европа мамлакатларининг уюшмаси ўзларининг EN 29000 рақамли 
стандартларига эга, бўлар эса ИСО томонидан тайѐрланган ИСО 9000 рақамли 
стандартларига мос келади. 
Стандартлаштириш бўйича Европа қўмитаси (СЕН) ва электротехника 
сохасидаги стандартлаштириш Европа қўмиталари (СЕНЭЛЕК) томонидан 
яратилган стандартлар эътиборга сазовордир, улар яратган 7 та асос бўлувчи 
45000 рақамли стандартларни кўрсатиш кифоядир (EN 45001 – EN 45003 – EN 
45011 – EN 45014 кабилардир), бу стандлартлар синов лабораторияларини 
сертификатлаштириш. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling