Метрология
Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сертификатлаштириш тизими аъзоси
Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи деб ушбу тизимнинг
қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган, лекин тизимни бошқариш имкониятига эга бўлмаган сертификатлаштириш идораси тушунилади. Сертификатлаштириш тизими аъзоси деганда ушбу тизимнинг қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификатлаштириш идораси тушунилади. Сертификатлаштириш икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиѐрий. Маҳсулотни у ѐки бу сертификатлаштиришга оидлиги, уни ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Ана шунинг учун ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта, мажбурий сертификатлаштиришга мансуб бўлади, қолган маҳсулотлар эса сертификатлаштириши ихтиѐрийдир. Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш ҳуқуқига эга бўлган идора томонидан маҳсулот, жараѐн, хизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади. 3.Ихтиѐрий сертификатлаштириш. Ихтиѐрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи /бажарувчи/, сотувчи /таъхминловчи/ ѐки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиѐрий равишда утказилладиган сертификатлаштириш тушунилади. Ҳозирги шароитда ташқи мамлакатлар билан савдони, мамлакатлараро иқтисодий алоқаларни, фан ва техниканинг ривожланиши учун ҳамда чиқарилаѐтган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш, уларнинг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш учун мунтазам равишда синовлардан ўтказиш эҳтиѐжи ортиб бормокда. Синовларни кўпинча учинчи томон деб аталувчи шахс ѐки ташкилот амалга оширади. У кўриладиган масалада қатнашаѐтган томомнлар одатда таъминловчининг //биринчи томон ва харидорнинг /икинчи томон/ манфаатларини ҳимоя қилиб, мутлақо мустақил равишда иш кўрадилар. Учинчи томон тарафидан килинадиган сертификатлаштириш ишлаб чиқарувчиларнинг ишончлигига сазовор булмокда ва шу сабабли бундай йўлкенг кулланилиб, салмоқли равишда таркалмокда. Турли мамлакатларда учинчи томон тарафидан бажарилаѐтган сертификатлаштириш тизимини ташкил этиш амалда шуни кўрсатмоқдаки, уни турлича ташкил қилиш мумкин экан: ишлаб чиқарувчи ассоциациялар, йирик истеъмолчилар, сертификатлаштириш миллий ташкилотлари томонидан, масалан, Франция ва Англияда 60 - йиллар бошида истеъмолчилар томонидан ҳарбий мақсадлар учун электроника маҳсулотларини сертификатлаштириш тизими яратилди. Айрим олинган мамлакат миқѐсида яратилган миллий тизимлар мажбурий бўлган стандартлар доирасини қамраб олади. Масалан, биринчилар қаторида миллий миқѐсида қимматбахо тошларни сертификатлаштириш тизимлари қўлланилган. Сертификатлаштириш тушунчаси кенг маънода учинчи томон тарафидан ўтказиладиган техникавий меъѐрга, иш услубига, қоидага мувофиқлигини қамраб олган ҳар қандай текширувдир. Шунинг учун сертификатлаштиришни 84 текширув деб ҳисоблаб, босим остидаги идишларни, портлаш хавфидан химояланган қурилмаларни, кемаларни, сузиш воситаларни, тайѐрларини, авиация қурилмаларни, атом реакторларининг ва тоғ техникасини ишлатишдаги хавфсизлигини таъминлаш учун техникавий назорат урнатувчи идоралар шартли текширувни амалга оширади. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling