Метрология
Маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича эксперт – аудитор
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторга тавсия этиладиган талаблар
3. Маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича эксперт – аудитор
тавсия этиладиган талаблар. Маҳсулотни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторлар қуйидаги масалалар бўйича билимга эга бўлишига керак: Маҳсулотни сертификатлаштиришнинг асосий қонун - қоидалари, тартиблари; Сертификатлаштирувчи маҳсулотнинг хоссалари, унинг конструкциялари ишлаб чиқариш технологияси, бирикма ва материаллар; Сертификатлаштирилувчи маҳсулотнинг техникавий тавсифлари, ўлчанувчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш усуллари (ўлчаш ва назорат), даставвал қўлланилган станлдартлардаги белгиланган ва техникавий шартлар; Аниқ синовлар ва уларнинг хиллари; Ишланма, аттестатлаш, синов ва ўлчаш услубларини қўлланиши; 121 Синов ва ўлчаш натижаларни қайта ишлаш, синовлар натижаларни таҳлил қилиш, уларнинг аниқлилигини ва ҳаққонийлигини баҳолаш усуллари; Мустаҳкамлик, сифат даражаси, пишиклик, ишлатишдаги тавсифларини тахлил қилиш, талабларни рад қилиш ва бузилганлигини аниқлаш; Сифатнинг статистик назорати, уни баҳолаш усуллари; Синов ва ўлчаш ускуналари, уларни аттестатлаш, метрологик таъминланиши; Ишлаб чиқариш технологияси, технологик имкониятлар ва жиҳозланишда ишлаш хусусиятлари ва воситалари; Маҳсулотни ўраш ва жойлаштириш, белгилаш, сақлаш, етказиб бериш ва техникавий хизматга бўлган талаблар. 4. Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторга тавсия этиладиган талаблар Сифат тизимларини ва ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш бўйича эксперт-аудиторлар қуйидаги масалалар бўйича билимларга эга бўлишлари керак: Сифат тизимлари, шу жумладан, Сифат тизимларига оид стандартлар; Маҳсулот сифатини ва мустаҳкамликни баҳолаш усуллари, ҳисоблаш, тажриба - статистика, натижаларни қайд этиш ва экспертлаш; Тайѐр маҳсулот сифатининг назорати, асосий усулларниннг турларини ва техникавий воситаларини ҳамда статистик назорат усуллари; Маркетинг бўйича ишларни ташкил қилиш; Лойихалаш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларга талаблар; Материал - техника таъминоти бўйича ишларни ташкил қилиш; Хом – ашѐнинг, материаллларнинг ва комплект этувчи буюмларнинг киритишдаги назоратини ташкил қилиш; Ишлаб чиқариш технологияси, ишлаш хусусиятлари ва технологик жиҳозланиш воситалари; Технологик ускунанинг техникавий хизмати ва таъмирлаш; Ишлаб чиқаришни метрологик таъминоти бўйича ишларни ташкил қилиш; Текшириш ва синовлар ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш; Юклаш, ортиш - тушириш, транспорт ва омбор билан боғлиқ бўлган ишларни ўтказиш ва уларга бўлган талаблар; Маҳсулотни ўраш ва жойлаштириш, белгилаш, сақлаш, етказиб бериш ва техникавий хизматига бўлган талаблар; Сифат тизимларини иқтисодий томондан баҳолаш; Сифат тизимларида самарали қатнашувчи техникавий ходимларни иштирокини ташкил қилиш ва тайѐрлаш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling