39
қурилмалари, тинчлантиргичлари, ҳисоблаш қурилмаси, тўғрилагич ва
ретурлари киради.
Асбобнинг корпуси. - ўлчаш механизмни, ҳисоблаш қурилмасини ташқи
таъсирдан сақлаш учун ишлатилади ГОСТ бўйича уларни ўлчами белгиланган,
ҳар хил шаклда, металлдан, пластмассалардан ва ѐғочлардан тайѐрланади.
Қўзғалмас қисм – кўпчилик асбобларда ўлчаш
механизмини
галтакларидан (ўзакли ѐки ўзаксиз) иборат бўлади. Баъзи бир ўлчаш
механизмларида қўзғалмас қисм доимий магнит ѐки металл ўтказгичдан
иборатдир.
Қўзғалувчи қисм. –
асобларда доимий магнит, ғалтак ѐки ўтказгич
(диск) лардан бажарилади. Қўзғалувчи қисм айланиш ўқига ўрнатилади, ўқ эса
таянчларига ўрнатилади. Қўзғалувчи қисм тортмага ѐки осмага ҳам ўрнатилади.
Асбобнинг вазифаси ва механизм турларига қараб ўқ ва таянчлардан
конструкцияси ҳар хил бўлади. Кўпчилик холларда
акс таъсир моментлари
ҳосил қилиш учун ток ўтказадиган спирал пружинадан фойдаланилади. Кичик
айланма момент ҳосил қилувчи асбобларда қўзғалувчи қисм тортма ѐки
осмаларга ўрнатилади. Спирал пружиналарнинг афзаллиги шуки, уларда ҳосил
қилинган момент билан бурилиш бурчаги орасидаги боғланиш тўғри чизиқли
таъсирига эгадир.
Акс таъсир қурилмалари. Электр ўтказувчи
эластик материаллардан -
қўрғошинли рух, берилл бронзаси ѐки платина,
кумуш ва алюминий
қотишмаларидан тайѐрланади.
Тинчлантиргич – асбобни қўзғалувчи қисмини ҳаракат вақтини
камайтирувчи ва катталикни ўлчанаѐтган меъѐрий қийматга
келтирувчи равон
қурилмадир. Тинчлантиргичлар қўзғалувчи симни тезроқ янги ҳолларни
эгаллаши учун хизмат қилади. Ҳозирги замон асбобларида ўткинчи жараѐн
вақтини
чегаралаш
учун
магнитоиндукцион,
ҳаво
ва
суюқликни
тинчлантиргичлари кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: