Метрология


Ўзароалмашувчанлик асослари


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96
1.4. Ўзароалмашувчанлик асослари 
Юқорида биз тез-тез ўзароалмашувчанлик деган иборани тилга олдик. 
Хўш, ўзароалмашувчанлик деганда нимани тушунамиз? 
Ўзароалмашувчанлик – алоҳида тайѐрланган деталларнинг, бўлаклар ва 
агрегатларнинг машина, қурилма ѐки асбоб кабиларни йиғишни қулай ва 
тўсиқсиз амалга ошириш хоссаларини билдиради. Бу атама шу деталлар ва 
бўлаклар буюмга нисбатан техникавий талабларни оғишмай бажарилишини 
таъминлаши ҳамдир. 
Масалан, стандартлаштириш бўлими бошланишида электр лампочкаси 
мисолини яна бир бор эсланг. Ёки, компьютернинг диск юритмасига дискни 
жойлаѐтганимизда “дискет (диск) дисковотга сиғармикан ѐ йўқми” деб деярли 
ҳеч ким ўйламаса керак. Ваҳоланки, (аксарият ҳолларда) диск юритмаси бошқа 


66 
заводда (корхонада), диск эса бошқасида ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. 
Энди ушбу мойилликни сақлаш учун нафақат бир хилдаги дискларни ишлаб 
чиқариш, балки диск юритмалари ҳам бир талаблар асосида ишлаб чиқарилиши 
шарт экан. 
Ўзароалмашувчанлик қуйидагича бўлиши мумкин: 

тўлиқ ўзароалмашувчанлик; 

чекланган ўзароалмашувчанлик; 

ташқи ўзароалмашувчанлик; 

ички ўзароалмашувчанлик. 
Тўлиқ ўзароалмашувчанлик – қўшимча ишловсиз, созлаш ѐки мослашсиз 
ва танловсиз буюм ѐки қурилмаларни йиғиш имконини берадиган аниқликдаги 
параметрларни олиш ва таъминлашдир. Ўзароалмашувчанликнинг ушбу турида 
буюмни йиғиш ва таъмирлаш ва уни автоматлаштириш анча осонлашади, у 
билан боғлиқ сарф ҳаражатлар эса камаяди. 
Чекланган ўзароалмашувчанлик – бу усул йиғиш пайтида деталларни 
гурухлаб танлаш (селектив йиғиш), компенсаторларнинг ишлатилиши, ҳолатни 
созлаш, мослаш каби тадбирлар йўл қўйилиши билан тавсифланади. 
Ташқи ўзароалмашувчанлик – бу сотиб олинадиган буюмларнинг ва 
бўлакларнинг фойдаланиш кўрсаткичлари, ўлчамлари ва шакллари бўйича 
ўзароалмашувчанлиги ҳисобланади. 
Ички ўзароалмашувчанлик – буюмнинг таркибига кирувчи алоҳида 
деталларни, бўлакларни ва узелларни ўзароалмашувчанлигини билдиради. 
Давлатлараро 
иқтисодий 
муносабатларни 
тобора 
ривожланиб 
бораѐтганлиги ва бозор муносабатлари кенг тадбиқ этилаѐтганлигини ҳисобга 
олган ҳолда ўзароалмашувчанликнинг бу тури ҳозирги кунларда жуда долзарб 
ҳисобланади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling