Метрология


Сертификатлаштириш схемалари


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/96
Sana15.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1483729
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96
1.Сертификатлаштириш схемалари 
Сертификатлаштириш бўйича ИСО таркибидаги қўмита томонидан 
тайѐрланган ҳужжатда учинчи томон тарафидан амалга ошириладиган 
сертификатлаштиришнинг саккизта схемаси берилган: 
Биринчи схема. Бу схема билан фақат маҳсулот намуналари турларинии 
стандартлар талабларига мувофиқлигини махсус тасдиқланган синов 
ташкилотларида синовдан утказилади. Бу хилдаги сертификатлаштиришда 
синовга такдим этилган намунани белгиланган талабларга мувофиқлиги 
тасдикланади, холос. Бу йўл ўзининг соддалиги ва унча кўп ҳаражат талаб 
килмаслиги туфайли миллий ва халқаро савдо муносабатларида муайян 
даражада таркалган. 
Иккинчи схема. Бу схемада маҳсулотнинг намуна турларини махсус 
тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилиб, сўнгра унинг 
сифатини савдо шаҳобчаларидан вақти - вақти билан олинадиган намуналар 
асосида назорат қилиб борилади. Бу усул такдим этилган нумуналар сифатини 
ҳам баҳолаш имконини беради. Усулнинг афзаллиги унинг соддалигидадир. 
Унинг камчилигига эса назорат синовлар натижасига қараб, агар маҳсулот 
стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланилса, барибир уни савдо 
шаҳобчаларидан чиқариб ташлаш учун бирмунча қийинчиликлар туғилади. 
Учинчи схема. Маҳсулот намуналарининг турларини махсус 
тасдиқланган синов ташкилотларида ўтказиш, сўнгра сотувчи ѐки истеъмолчига 
юбормасдан туриб вақти – вақти билан намуналарнинг текширувини назорат 
қилишга асосланади. Иккинчи схемадан фарқланувчи томони шуки маҳсулот 


89 
савдо шахобчаларига тушмасдан туриб, синов назорати ўтказилади ва 
стандартга омувофиқлиги аниқланса, маҳсулотнинг истеъмолчига жўнатилиши 
тўхтатилади. 
Туртинчи схема. Маҳсулот намуналарнинг турларини худди 3 - 
схемаларидан синовдан ўтказишга асосланган бўлиб, сўнгра савдо 
шахобчасидаги ҳамда ишлаб чиқаришда олинган намуналарнинг текшириш 
назорати вақти – вақти билан ўтказиш орқали маҳсулотнинг сифати ҳисобга 
олинади. Бу ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг чиқарилишига 
маълум ҳаражатлар бўлгандан кейин стандарт талабларига номувофиқлиги 
аниқланади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling