Мева-сабзавотларнинг сифатига таьсири ва уларга қарши кураш чораларини илмий асослаш режа


Мева ва сабзавотларни сақлашда касаллик ва зараркунандаларга


Download 26.54 Kb.
bet5/5
Sana02.04.2023
Hajmi26.54 Kb.
#1321518
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

5. Мева ва сабзавотларни сақлашда касаллик ва зараркунандаларга
қарши кураш тадбирлари
Мева ва сабзавот сақланадиган омборларда касалликларга қарши тадбирлар системаси ўтказилиши лозим.
Бунда омборлар маҳсулотлардан бўшаши билан ҳамма турдаги қолдиқлардан тозаланади ва улар кўмиб ташланади. Ёзда омборлар шамоллатилиши ва қуритилиши керак. Маҳсулот тўкишдан бир ой илгари омбор ичи оқланади ва дезинфектсия қилинади. Омбор хлорли оҳак (1 л сувга 40 г оҳак) ёки оҳак суви билан дезинфектсия қилинади (10 л сувга 1–2 кг оҳак). Бинода ёниб турган олтингугурт ҳам бўлади (бинонинг 1 м3 учун 50 г олтингугурт).
Сақлашга жойланадиган сабзавотлар ҳам дезинфектсия қилинади. Уруғлик учун қолдирилган сабзавотлар чиришдан сақлаш учун чангланади. Бунда карам оғирлигига нисбатан 1–2% бўр, бошқа сабзавотлар ТМТД препаратн билан (1 т сабзавот учун 6 кг) чангланади.
Мева ва сабзавотларнинг сақланувчанлигига турли хил зараркунандалар ҳашаротлар ва кемирувчилар катта зарар етказади. Далаларда зарарланган мева ва сабзавотлар сақланиш мобайнида турли хил микроорганизмлар билан жуда тез зарарланади.
Картошка, сабзи, карам, пиёз, лавлаги, саримсоқ каби сабзавотлар турли хил чувалчанглар билан зарарланади. Сақлаш вақтида маҳсулотларга нематодалар уруғлик материаллари, омбор қолдиқлари, тупроқ, касалланган сабзавотлар, асбоб-ускуналар ва бошқалар орқали юқади. Зарарланган бир грамм маҳсулотда минглаб нематода учрайди. Шу билан бирга, нематодалар турли хил микроорганизмларни маҳсулотга ўтказувчи бўлиб хизмат қилади. Нематодаларга қарши комплекс кураш системасини қўллаш лозим.
Мева ва сабзавотларни омборларда турли хил қанчалар ҳам зарарлайди. Айниқса пиёз ва саримсоқни сақлашда қанчалар катта зарар келтиради.
Зараркунандаларга қарши курашнинг кўпгина элементлари касалликларга қарши курашга ўхшашдир.

Назорат саволлари


Мева ва сабзавотларнинг нафас олишини тушунтиринг.
Мева ва сабзавотларнинг ўз-ўзидан қизишига сабаб нима?
Мева ва сабзавотлар қайси микроорганизмлар билан кўпроқ зарарланади?
Мева ва сабзавотларни сақлашда қандай касалликларга учрайди?
Маҳсулотларни сақлашда таъсир этувчи зараркунандаларни тушунтиринг.
Зараркунандаларга қарши қандай чора тадбирлар кўрилади?
Микроорганизмлар меваларнинг юзида кўпми ёки сабзавотларнинг?
Мева этининг кучли қорайиб кетишига сабаб нима?
Маҳсулотларнинг микроорганизмлар билан зарарланиши қандай омилларга боғлиқ?
Сабзининг қуруқ чириш касаллиги нима деб аталади?
Download 26.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling