Мева-сабзавотларнинг сифатига таьсири ва уларга қарши кураш чораларини илмий асослаш режа
Download 26.54 Kb.
|
4-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- Сақлаш даврида мева ва сабзавотларнинг карбонат ангидрид ажратиб чиқариш миқдори
МЕВА-САБЗАВОТЛАРНИНГ СИФАТИГА ТАЬСИРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИНИ ИЛМИЙ АСОСЛАШ РЕЖА 1. Физиологик жараёнлар. 2. Мева ва сабзавотларнинг ўз-ўзидан қизиши. 3. Микробиологик жараёнлар. 4. Мева ва сабзавотларни сақлашда касаллик ва зараркунандаларнинг таъсири. 5. Мева ва сабзавотларни сақлашда касаллик ва зараркунандаларга қарши ко`раш тадбирлари. Таянч иборалар: нафас олиш, ўз-ўзидан қизиш, шишиш, сўлиш, қорайиш, сапрофит, фитопатоген, патоген, монилиз, фомози, дезинфектсия. Физиологик жараёнлар Мева ва сабзавотларни сақлашдаги энг муҳим физиологик жараён – нафас олиш ҳисобланади. Нафас олиш натижасида маҳсулотлар таркибидаги углевод, кислота, мой, ошловчи моддалар оксидланади, бу моддалар охирги маҳсулот – сув ва карбонат ангидридга парчаланади, бунда маълум миқдорда энергия ажралиб чиқади. Мева ва сабзавотларнинг нафас олишида 180 г углевод парчаланиши натижасида 2824 кЖ иссиқлик ажралиб чиқади. Бунда мева ва сабзавотларнинг тўқималари қизиб кетади ва ўз-ўзидан қизиш жараёни бошланади. Етилиш даврида меваларнинг нафас олиши тезлашади ва истеъмол қилишга ярайдиган даражада етилганда энг юқори натижага еришади. Сўнгра нафас олиш пасаяди, бу эса меванинг пишиб ўтиб кетганлигидан дарак беради. Нафас олиш тезлиги ҳарорат пасайиши билан сустлашади. Агар маҳсулотлар музлаган, лекин таркибидаги сувнинг ҳаммаси яхламаган бўлса, улар нафас олишни давом эттиради. Нафас олиш меъёри баланд бўлган маҳсулотларни совитиш ҳам қийин кўчади. Нафас олиш жараёни иссиқлик ажралиб чиқиши билан чамбарчас боғлиқ. Механик шикастланган ва касаллик хамда зараркунандалар билан зарарланган маҳсулотларда нафас олиш жараёни анча тезлашади. Меваларнинг юқори қаватлари ички қаватларига нисбатан жадал нафас олади. Сақлаш даврида мева ва сабзавотларнинг карбонат ангидрид ажратиб чиқариш миқдори (В.И. Полегаев маълумоти)
Нафас олиш жараёни мева ва сабзавотларнинг табиий хоссаси бўлиб, одатда узоқ сақлана олмайдиган маҳсулотларнинг дастлабки нафас олиши тез, сўнгра эса сустлашади, узоқ муддатга сақланадиган маҳсулотларнинг нафас олиши бир меъёрда давом этади. Нафас олиш жараёнида қуруқ модда сарфланади ва уларнинг оғирлиги камаяди. Сақлашга унча чидамли бўлмаган, меваларнинг табиий камайиши сақлашга чидамли меваларникига нисбатан кўп бўлади. Сақлаш режимини бошқариб, меваларнинг табиий камайиши даражасини пасайтириш мумкин. Download 26.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling