Мева-сабзавотларнинг сифатига таьсири ва уларга қарши кураш чораларини илмий асослаш режа


Сабзини ювиб сақлашнинг микроорганизмлар билан


Download 26.54 Kb.
bet4/5
Sana02.04.2023
Hajmi26.54 Kb.
#1321518
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

Сабзини ювиб сақлашнинг микроорганизмлар билан
зарарланишига таъсири, % (А.А. Кудряшева маълумоти)

Сабзи

Сақлаш муддати (ҳарорат 01С)



Ювилмаган
Ювилган

3 ой

6 ой

39,3
8,6

66,2
16,0

Мева ва сабзавотларни радиоактив нурлар билан нурлантирилганда улардаги микроорганизмлар кескин камайиши исботланган.
Сақлашга жойлаштирилишидан илгари мева ва сабзавотларнинг микробиологик кўрсаткичлари аниқланиши лозим. Бунда маҳсулотнинг сифати, унинг қайси мақсадда ишлатилиши, сақланиш муддати ва бошқа кўрсаткичлари бўйича объектив характеристика тузилади. Мева ва сабзавотларни сақлаш омборларида микробиологик назорат ўтказиш учун шартшароитлар яратилиши ва тегишли асбоб-ускуналар билан таъминланиши лозим.
Мева ва сабзавотларни сақлашда касаллик ва зараркунандаларнинг таъсири
Мева ва сабзавотларни сақлаш жараёнида уларнинг нобуд бўлишига сабаб турли хил касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишидир. Меваларни сақлашда уларнинг чириши, қора рак, кул тушиш, қурум замбуруғ тушиши касалликлари кўп учрайди.
Меваларнинг чириш касаллигини монилиз деб аталган замбуруғ келтириб чиқаради. Касалланган мева сиртида жигарранг доғ пайдо бўлиб, у кейинчалик меванинг бутун сиртини қоплаб олади. Бунда меванинг эти юмшаб, ғовак бўлиб қолади, сиртида доирасимон оч кулрангсариқ ғуддалар–споралар тўплами ҳосил бўлади. Совуқда эса мевалар қорайиб қаттиқ бўлиб қолди.
Омборда сақланаётган мевалар кўпинча меваларнинг аччиқ чириш касаллиги билан касалланади. Бунда мевалар сиртида рангли, юмалоқ, юмшоқ, ботиқ доғлар пайдо бўлади. Касалликнинг дастлабки даврларида доғлар мева пўстининг остида бўлади, кейинчалик эса юзасига чиқади. Касаллик натижасида мева аччиқ бўлиб қолади.
Данакли мевалар кўкариб чириш касаллиги билан зарарланади. Кўпинча касаллик олхўри ва олчада учрайди. Бунда мевалар жигарранг тусга кириб қуриб қолади. Резавор мевалар бу касаллик билан зарарланганда уларнинг сирти қора моғор билан қопланади. Қурум замбуруғлар олма, нок ва тситрус меваларни касаллантиради. Бундай мевалар сиртида холсимон қора ғубор ҳосил бўлади.
Қора рак олма, нок ва бошқа меваларни зарарлайди. Касалланган мевалар сиртида қўнғир доғлар пайдо бўлади. Касаллик авж олиши билан қора доғлар сони кўпаяди. Мева пўстини қора доғ тушган жойларининг остида кўп споралар пайдо бўлади ва бошқа меваларни ҳам тезда зарарлайди.
Сақлашдаги шароитнинг ноқулай бўлиши микроорганизмларнинг тез ва интенсив кўпайишига имкон яратади бу эса ўз навбатида маҳсулотнинг кўплаб нобуд бўлишига олиб келади.
Сабзавотнинг оқ чириш касаллигини халтачали замбуруғ келтириб чиқаради. Илдизмева ва карамда намланадиган доғлар пайдо бўлади. Касалланган тўқима шиллиқланади ва сабзавотлар бутунлай яроқсиз ҳолатга келади.
Сабзавотлар кулранг чириш касаллиги билан зарарланганда чириган илдизмева ва карамлар кулранг юмшоқ ғубор билан қопланади. Бунда тўқима шилимшиқланади, чириш жуда тез тарқалади. Бу касаллик билан карам ва сабзи қаттиқ зарарланади. Омборга касаллик далада зарарланган сабзавотлар орқали тушади.
Сабзи қора қуруқ чириш касаллиги билан касалланганда унинг асосан тепа қисми, камдан кам ён ва пастки учи чирий бошлайди. Бунда қуруқ қора ботиқ доғлар пайдо бўлади. Омборларга касаллик илдизмевалар орқали тушади.
Бактерияли нам чириш касаллигида сабзи учидан чирий бошлайди зарарланган тўқима чириб қўланса ҳидли шилимшиқ уюмга айланади. Омборларга бактериялар ўсимлик қолдиқларидан ўтади.
Сабзи қуруқ чириш (фомози) касаллигида унда унчалик катта бўлмаган тўқ тусли бироз ботиқ доғлар пайдо бўлади, тўқима қуриб ёрилади ва зарарланган тўқималарда қора нуқталар пайдо бўлади. Бу касаллик сақлаш давридаги уруғлик ва ўсув давридаги уруғлик учун жуда зарарлидир. Касаллик тарқатувчи инфектсиялар ўсимлик қолдиқлари, уруғликда, маҳсулотларда ва илдизмеваларда сақланади.
Бўғиз чириш касаллиги пиёзни сақлаш давридаги энг хавфли касаллик ҳисобланади. Касаллик пиёз боши бўғзида ботиқ кўринишдаги кулранг доғларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Кейинчалик касаллик бутун пиёз боши бўйлаб тарқалади. Натижада қора рангдаги айлана пўстини ҳосил қилади. Пиёз 1–2 ой мобайнида бутунлай чириб кетади. Одатда омборхоналарда зарарланган пиёз боши ён томондан ёки уч қисмидан чирийди. Касаллик манбаи уруғлик материаллари ва ўсимлик қолдиқлари ҳисобланади.

Download 26.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling