Мева-сабзавотларнинг сифатига таьсири ва уларга қарши кураш чораларини илмий асослаш режа


Мева ва сабзавотларнинг ўз-ўзидан қизиши


Download 26.54 Kb.
bet2/5
Sana02.04.2023
Hajmi26.54 Kb.
#1321518
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-mavzu

Мева ва сабзавотларнинг ўз-ўзидан қизиши
Мева ва сабзавотлар барча тавсияларга амал қилиб сақлансада, уларнинг ҳарорати баланд бўлиб туради. Маҳсулот ҳароратини омборларни шамоллатиб ҳам тушириб бўлмайди.
Маҳсулотни сақлашда ҳароратнинг метаболик иссиқлик ҳисобига кўтарилиши ўз-ўзидан қизишга олиб келади. Кўпгина ҳолларда ўз-ўзидан қизишда ҳарорат 1–2°С га кўтарилади. Ҳароратнинг бироз кўтарилиши ҳам маҳсулотнинг сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Мева ва сабзавотларнинг ҳароратини пасайтиришда омборнинг шамоллатиш юзаси катта аҳамиятга эга. Мева сабзавот омборининг ҳамма томонидан шамоллатиш системаси ўрнатилгандагина ўз-ўзидан қизишини олдини олиш мумкин.
Мева ва сабзавотларда нормал физиологик жараёнларнинг бузилиши бир қатор физиологик касалликларни келтириб чиқаради. Мева ва сабзавотларнинг шишиши, сўлиши, уларнинг қорайиши, этининг кучли куйиб кетиши, ўзагининг қўнғир тусга кириши ва уларнинг тўлишиши каби физиологик касалликлар.
Сабзавот ва меваларнинг ўз-ўзидан қизиш коеффитсиенти

Маҳсулот тури

Ҳарорат, °С

Маҳсулот тури

Ҳарорат, °С

10

20

10

20

Пиёз

1,5

1,7

Кўк нўхат

18,8

21,6

Карам

2,0

2,4

Узум

3,6

7,2

Памидор

2,3

4,0

Нок

3,8

11,2

Лавлаги

2,7

3,1

Олхўри

4,3

7,7

Сабзи

3.6

7,5

Гилос

5,3

11,2

Селдерей

40

6,1

Шафтоли

56

9,8

Бодринг

4,6

8,5

Қулупнай

7,9

11,3

Чучук қалампир

5 1

5,7

Апелсин

1,5

1,8

Гулкарам

87

13,4

Лимон

1,6

1,8

Исмалоқ

14,5

31,3

Қовун

3,5

6,7

Шиш касали билан касалланган меваларнинг эти қуруқ, крахмалли ва меваларнинг ҳажми эса бир оз катталашган бўлади. Айрим пайтлари меваларнинг пўсти ёрилиб, ташқарига қайрилади ва эти очилиб қолади. Шиш меванинг ташқи томонидан ичкарига қараб тарқалади. Бунда унинг ранги ўзгармайди. Бу касаллик кўпинча олма ва нокларда, айниқса эскирган меваларда кўп учрайди.


Сўлиш асосан олма, нок ва узумга хосдир. Одатда хом, пишиб ўтиб кетган мевалар тез сўлиб қолади. Механик шикастланган, музлатилган ва касалланган мевалар ҳам сўлишга мойил бўлади.
Меваларнинг қорайиш касаллиги олма, узум ва нокларнинг пўстида пайдо бўлади. Меваларнинг пўстини озиқлантириб турувчи найлар боғлами нобуд бўлиши натижасида меванинг пўсти қўнгир тусга киради. Меваларнинг қорайишини офтобда куйиб жигарранг ҳосил бўлиши билан аралаштириш ярамайди. Офтобда куйган мевалар сақлаш учун қўйилмайди.
Мевалар этининг кучли куйиб кетишига сабаб нафас олиш жараёнининг бузилиши натижасида спирт ва алдегид ҳосил бўлишидир. Бундай мевалар аччиқ таъмли бўлади. Мевалар ўзагининг қўнгир тусга кириши унинг таркибида карбонат кислотанинг кўп ҳосил бўлганини билдиради. Бу кўпинча хом ўзилган меваларда кўзатилади.
Шундай қилиб, мева ва сабзавотларни сақлашда нафас олиш ва модда алмашинувининг бузилиши бир қатор физиологик бузилишларга олиб келади, бунда маҳсулотнинг сифати пасайиб, товарлик хусусияти йўқолади.
Микробиологик жараёнлар
Мева ва сабзавотларнинг юза қисмида турли микроорганизмларнинг яшаши учун қулай шароит бўлади. Улар ичида сапрофит, фитопатоген ва патоген микроорганизмлар учрайди.
Микроорганизмлар мева ва сабзавотларга тупроқ, органик ўғит, сув, ёмғир, ҳаво, касалланган ҳайвонлар ва одамлар, идишлар, ўраш материаллари, транспорт ва асбоб-ускуналар орқали ўтиши мумкин.
Ҳўл мева ва сабзавотларни микробиологик таҳлилдан ўтказилганда уларнинг сонини ва тўрини аниқлаш, шу таҳлитда уларга қарши кураш олиб бориш мумкин.
А.А.Кудряшова маълумотига қараганда, мева ва сабзавотлар юза қисмининг 1 г га замбуруғлардан 20 донадан 7106 донагача, ачитқи замбуруғи эса 1102 дан 3107 гача, бактериялар 1102 дан 108 гача, кислота ҳосил қилувчи бактериялар 10 дан 5105 гача таёқчасимон ичак бактерия гуруҳи 1 дан 100 донагача тўғри келади.

Download 26.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling