Мевачилик асослари doc


найзалари ва мева бутоқлари


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

найзалари ва мева бутоқлари каби ҳосил новдалари бўлади. Данакли 
мева дарахтларида эса пихлар, даста новдачалар, ҳалқасимон новдалар 
каби ҳосил новдалар мавжуд (2-расм). 
Дарахт йил сайин ўсиб катталашган сари танада янги-янги ёғочлик 
қатлам ҳосил бўлади. 


45 
Тана пўстлоқ билан қопланган, пўстлоқнинг ташқи қавати 
ҳужайралардан иборат, ички иккинчи қаватнинг ҳужайраларида баргда 
ҳосил бўлган органик моддалар ҳаракат қилади. Пўстлоқ билан ёғочлик 
орасида тананинг ишчан камбий қатлами бор. Бу қатлам ҳужайралари 
кўпайиб ички томонидан танани йўғонлаштирса, ташқи томондан 
пўстлоқни янги қисмларини ҳосил қилади. 
Барг билан қопланган бир йиллик шох новда дейилади. 
Мева дарахтларининг шох-шаббалари пирамидасимон, шарсимон ва 
ёйиқ бўлади. 
Мева шохлари ўсиб, кўп йиллик шохга айланади ва улардан ҳам бир 
неча майда шохлар чиқади. Баъзан бу шохларнинг мева бириккан жойи 
йўғонлашади. Булар 5-20 йилгача яшайди. 
Олча ва гилоснинг ҳосил шохлари қисқа бўлади, уларнинг ичида 
ўсиш куртаги ва ёнида ёнма-ён жойлашган гул куртаклари туради. Бу хил 
мева шохлари даста деб аталади, улар 2-8 йилгача яшайди. 
Бундан ташқари данакли меваларда ҳам ўсиш ва гул куртакли 
аралаш ҳосил шохлари бўлади. 
Новдадаги ҳар бир барг қўлтиғидан куртак чиқади, булар ён куртак 
дейилади. Новданинг учида учки куртак бўлади. Ён куртакларнинг 
ҳаммаси ҳам ўсавермайди. Уларнинг кўпчилиги пўстлоқ орасида қолиб 
уйқудаги куртакларга айланади. Бирор сабабга кўра дарахт шохлари 
синса ёки кесилса, уйқудаги куртаклардан новдалар ўсиб чиқади. 
Мева дарахтларда куртаклар ёз давомида шаклланади, мева 
куртаклари юмалоқ, учи тўмтоқ, ўсиш куртаклари эса юмалоқроқ ва учи 
найзасимон бўлади, уруғли мева дарахтларда баъзан мева куртакларидан 
гул ва новдалар ўсиб чиқади, бу куртаклар аралаш куртак деб аталади. 
Ўзбекистон шароитида олма, нок ва олча дарахтларида ҳосилли ва 
ўсувчи куртаклар июннинг охири, июлнинг бошларида, гилосда июлнинг 
иккинчи ярмида, ўрикда июлнинг учинчи ўн кунлигида, шафтолида 
августнинг биринчи ўн кунлигида шакллана бошлайди. 
Эртапишар мева навларида куртакнинг шаклланиши августнинг 
охири, сентябрнинг бошида, кечпишар мева навларининг куртаклари 
октябрнинг охирларига келиб шаклланади. 
Ўрик, шафтоли, гилосда, нок ва олчага нисбатан куртаклар тезроқ ва 
эрта шаклланади. 
Куртакларнинг бундан кейинги ривожланиши қиш ойларида ўтади. 
Эртапишар, ўртапишар ва кечпишар мева навларида куртакларнинг 
шаклланиши бир вақтда бўлмайди. Масалан, эртапишар олмада 
куртакларнинг шаклланиши кечпишар олмаларга нисбатан 15-20 кун, нок 
ва шафтолида 5-10 кун эртароқ бўлади. Об-ҳавога қараб, куртакларнинг 
шаклланиш муддатида 10-15 кун фарқ қилиши мумкин. 
Дарахт шох-шаббасининг шарқий, жанубий-шарқий қисмида 
жойлашган куртаклар шох-шаббанинг шимолий ва ғарбий томонида 
жойлашган куртакларга нисбатан 1-20 кун олдин гуллаб, гуллаш муддати 


46 
қисқароқ бўлади. Одатда қайси куртак эрта шаклланган бўлса, шу куртак 
эртароқ гуллайди. Гуллаш бир-икки ҳафта давом этади. 
Куртакларнинг шаклланиш муддатлари дарахтнинг ёшига ҳам 
боғлиқ. 3-5 ёшли мева дарахтларида мева куртакларнинг шаклланиши 20-
22 ёшли мева дарахтларига нисбатан бир ой кейин ўтади. 
Дарахтларни кесиш куртакларнинг шаклланишини 12-15 кунга 
кечиктиради. Тупроқ намлиги 18-22 % бўлганда куртакларнинг 
шаклланиши июннинг охири, июлнинг бошидан октябрь ойигача чўзилади. 
Тупроқдаги нам бундан кам бўлса, куртакларнинг шаклланиши эртароқ 
бошланади ва 30-40 кун ичида тугайди. Боғлар ўз вақтида суғорилса, 
ўғитланса ва яхши парвариш қилинса шаклланган куртаклар қишки 
совуқларга анча чидамли бўлади. Ҳосил берадиган йили дарахтларда 
ҳосилдор куртаклар ҳам шаклланади. Ҳосилли йили ҳосилсиз йилдагига 
нисбатан кўпроқ мева куртаклари шаклланади. 
Куртаклар икки хил: ўсув – вегетатив ва мева – репродуктив бўлади. 
Вегетатив куртаклар ҳам ўз навбатида икки гуруҳга: барг куртаклари ва 
ўсув куртакларига бўлинади. Барг куртакларидан барг ва кейинчалик 
ҳалқали, вегетатив куртаклардан эса новдалар ҳосил бўлади. Мева 
куртаклари ҳам иккига: соф гулли ва аралаш гулли куртакларга бўлинади. 
Соф гулли куртаклар олча, гилос, олхўри, шафтоли, ўрик, бодом 
дарахтларида мавжуд. Бундай куртаклардан гулёнлиги, гул тугунчалар ва 
мевалар ҳосил бўлади. 
Аралаш гулли куртакларда ён барглар, гул ва мевалардан ташқари 
яна бир, икки ёки учта новда ҳам чиқади. Бу новдаларнинг учларида 
кўпинча мева куртаклари пайдо бўлади. Бу куртаклар келгуси йили ҳосил 
беради. 
Уруғли мева дарахтларида мева куртаклари новданинг тепасида, 
айрим ҳоллардагина барг куртакларида ривожланади, данакли меваларда 
эса аксинча, тепада эмас, балки мева шохларининг ёнида бўлади. 
Нормал куртаклар одатда пайдо бўлгандан кейин иккинчи йили ўса 
бошлайди. Уйқудаги куртаклар яшаш қобилиятини бир неча йилгача 
сақлайди. Олма, нок дарахтларида уйқудаги куртаклар ҳам бир неча 
йилгача яшаш қобилиятини йўқотмайди. Гилос, олхўри, ўрикнинг 
уйқудаги куртаклари унчалик узоқ яшамайди. 
Мева дарахтларининг гуллари ҳар хил бўлади. Масалан, олма гулида 
яшил косача 5 та баргдан иборат оч пушти рангли гултожлар, чангчи ва 
уруғчи бор. Чангчи энг муҳим орган бўлиб қўшалоқ халтача – 
чангдонлардан, уруғчи уруғ куртакни ўз ичига олган тугунчадан иборат. 
Улар биттадан бир нечтагача бўлиши мумкин. Уруғчининг устки қисмини 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling