Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илдиз тизими
Муҳокама учун саволлар:
1. Ўсиш ва ривожланиш ҳодисаларини қандай тушунасиз ? 2. Мева экинлари қандай ўсув фазаларини бошидан кечиради ? 3. Мева экинларида қандай тиним даврлари бўлади ? 4. Мева экинлари ўсиш ва ривожланишига қандай ташқи муҳит омиллари таъсир кўрсатади ? 1. 4. Мева экинларининг морфологик тузилиши Таянч иборалар – ер остки қисмлари, ер устки қисмлари,илдиз тузилиши, кунда (тана), склет шохлар, новда, шохча, куртак, вегетатив, генератив, аралаш, қўшимча, адвентив, гул, гул тўплами, мева, ҳақиқий мева, сохта мева, партенокарпик мева, уруғ. Мева ва резавор-мева ўсимликлари кўп асрлар давомида ҳар хил экологик шароитда ўсиб, турли мосланиш органлари ва хусусиятлари ҳосил қилган, ҳар хил габитусдаги ер устки ва ер остки тизимлари яратган ҳамда уларни наслдан наслга ўтказган, шунингдек, турли ташқи муҳит шароити билан ўзаро алоқада ва муносабатда бўлган. Мева ва резавор-мева экинларидан мўл ва сифатли муттасил ҳосил олиш учун уларнинг ер ости ва устки қисмларининг тузилиши, ўсиши ва ривожлариниши ва узоқ яшашини асосий, органларининг биологик хусусиятлари ҳамда вазифаларини яхши билиш керак (1-расм). 40 Мева ва резавор-мева ўсимликларининг илдиз, поя ва барглардан иборат асосий вегетатив органлари бор. Ўсимликларнинг бошқа органлари – куртаги, гули, илдизпояси ва ҳоказолар асосий органларнинг шакл ўзгаришлари ҳисобланади. Уруғ ҳосил қилувчи чангчи ва уруғчиси репродуктив (генератив) органлар дейилади. Илдиз тизими ўсимликнинг бутун ер устки қисмини тик ва бақувват тутиб туради. Илдизларнинг вазифаси қуйидагилардан иборат: улар дарахтнинг ерда мустаҳкамлигини таъминлайди; тупроқ билан ўзаро мураккаб муносабатда бўлиб, унинг қаттиқ фазасига фаол таъсир этади ва уларни ўсимликлар учун қулай шаклга келтиради; тупроқдаги сувни унда эриган минерал моддалар ва карбонат ангидрид (СО 2 ) билан биргаликда сўриб, ер устки қисмига ўтказади; улар ўсимликлар учун заҳира озиқ моддалар тўпланадиган омбор ҳисобланади; тупроқ муҳитига органик моддалар – шакар, турли органик кислоталар, фосфор ҳамда калийнинг минерал бирикмалари ва бошқаларни ажратиб чиқаради; бу бирикмалар минерал моддаларнинг эришига ва микроорганизмларнинг ривожланишига қулай таъсир этади; тупроқдаги хлорофиллсиз тубан ўсимликлар – бактерия ва замбуруғлар билан бевосита физиологик муносабатда бўлади, мураккаб биокимёвий бирикмалар, гармонлар ва бошқа органик бирикмалар синтезида иштирок этади. Шунинг учун, илдизлар ҳам барглар сингари ўсимликларнинг фаол органи ҳисобланади. Шу билан бирга илдизлар кўчма қумларни, жарларни мустаҳкамлайди; сизот сувлар сатҳини пасайтиради; қуриб, чиригандан кейин тупроқни органик моддалар билан бойитади; айрим ўсимликларда улар кўпайиш органи бўлиб хизмат қилади. Янги илдизлар ўсиб чиқиши натижасида ўсимликнинг илдиз тизими тупроқнинг янада чуқурроқ қатламларига таралади ва у ердаги нам ҳамда озиқ моддалардан фойдаланади. Тупроқдаги минерал моддалар ва сув илдиздан поя бўйлаб юқорига ассимиляция маҳсулотлари ер устки қисмдан илдизга оқиб тушишига нисбатан тез (минерал моддалар соатига 2-4 м, сув 14 метр тезликда) кўтарилади. Ассимиляция маҳсулотлари соатига 0,7-1,5 м тезликда (А.Л.Курсанов ва бошқалар маълумоти) ҳаракат қилади. Илдиз тизимининг тузилишини билиб олиб, унинг ҳаёт фаолияти учун қулай шароит яратилгандан кейин мева ва резавор-мева ўсимликлардан мўл ҳосил олиш мумкин. Ўсимликларнинг илдиз тизими уч хил: уруғ кўчат, келиб чиқиши новда (қаламча) га ўхшаш қўшимча илдиз ва она ўсимлик илдизидан пайдо бўлган илдиз бўлади. Уруғ кўчат илдизи муртак илдизчасидан чиқади. Уруғ кўчатга куртак пайванд қилинган кўпчилик мева дарахтларининг илдизи ана шундай илдиз бўлади. Қўшимча илдизлар ўсимликлар новдасининг бошланғич илдиз муртагидан ҳосил бўлади, улар ўсимликлар қаламчадан, пархиш қилиб, гажакдан кўпайтирилганда ўсиб чиқади. Паст бўйли пайвандтаглар (дусен, 41 парадизка) га пайванд қилинган олма ва нокнинг, вегетатив йўл билан кўпайтирилган беҳи, анжир, анор, баъзи бир цитрус ўсимликларнинг илдизи ана шундай илдиз бўлади. Она ўсимлик илдизидан чиққан илдизлар, яъни илдиз бачкилари илдиздаги қўшимча куртаклардан чиқади. Бундай илдизлар баъзи олча, олхўри, малина навларида учрайди. Бу хилдаги илдизларнинг ҳар қайсиси ўзига хос тузилиш хусусиятига эга бўлиб, тупроқда турлича жойлашади. Илдизлар ҳажмига кўра икки турга бўлинади: асосий илдиз – узунлиги 0,3 м, йўғон (йўғонлиги бир неча сантиметр); ноль тартибдаги (ўқ илдиз) ва ён – биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва ҳоказо тартиб илдизлар бўлади. Улар илдиз тизимининг ўзагини ташкил этади, атрофга таралиб ва чуқур кириб ўсади; майда илдизлар, ингичка (1-3 мм гача) ва калта (миллиметрнинг бўлагидан бир неча сантиметргача) бўлади; юқори – кўпинча тўртинчи-еттинчи тартибда шохлайди. Улар йўғон ва ярим йўғон илдизларда жойлашади, шунинг учун бундай илдизлар патак (попук) илдиз дейилади. Сўрувчи илдизлар ана шу гуруҳдаги илдизларга киради. Тупроқда жойлашиш характерига қараб илдизлар икки турга: горизонтал ўсувчи ва вертикал ўсувчи илдизларга бўлинади. Горизонтал ўсувчи илдизлар тупроқда кенг жойни эгаллайди, тахмин қилинишича улар тупроқдан азот ва минерал моддаларни ўзлаштиради. Вертикал ўсувчи илдизлар эса ўсимликни тупроқда мустаҳкам тутиб туради, сув ва турли микроэлементларни ер устки органларига етказиб беради; йиллик циклда бу илдизларнинг ўсиши узоқроқ давом этади. Булардан ташқари, асосий, яъни бирламчи ва қўшимча, яъни иккиламчи илдизлар бор. Асосий илдиз фақат уруғ кўчатда бўлиб, уруғ муртагининг бошланғич илдизчасидан ўсиб чиқади. Қўшимча илдизлар қўшимча куртаклардан ва ўсимлик поя қисмининг илдиз муртагидан ўсиб чиқади. Морфологик ва анатомик тузилиши ҳамда бажарадиган функциясига кўра майда илдизларнинг тўрт хили: ўсувчи, яъни ўқ илдиз, сўрувчи, яъни фаол илдиз, оралиқ ва ўтказувчи илдизлар бўлади. Мева ўсимликларнинг илдиз тизими ер устки қисмига қараганда кўпроқ шохлаш хусусиятига эга. Масалан, олма ва нок дарахтларининг шох-шаббаси ҳаёти давомида 7-8 тартиб шох чиқарса, илдизи бир мавсумда 6-8 тартиб шох чиқаради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, уруғ кўчат илдизи 1-йил 0,6 метр, пайванд қилинса 1-йил 1,8 метр, 5 ёшда 10,4 метр, 15 ёшда 18,6 метр тарқалиб ўсар экан. Мевали дарахтларнинг илдизи баҳорда кучли ўсади. Мева ҳосили кўп бўлган йилларда илдиз 2,0-2,5 марта, бир йиллик новда ва баргларнинг ўсиши эса 4-5 марта суст бўлади. Илдизларнинг ўсиш суръати ва тупроққа жойлашиш тартиби мева ўсимлигининг навига, пайвандтагнинг табиатига, тупроқ шароитига, ер ости сувларининг сатҳига ва қўлланиладиган агротехникага ҳам 42 боғлиқдир. Ўзбекистоннинг бўз тупроқли суғориладиган ерларида ўсадиган мева дарахтларининг илдизини текшириш борасида олиб борилган кўп йиллик кузатишлар қуйидаги ўртача кўрсаткичлар билан характерланади (11-жадвал). Гилос, олча (пайвадтаг магалебка), олхўри (пайвандтаги тоғолча) ва шафтоли (маҳаллий шафтолига пайвандланган) нинг уруғ кўчати ва экма кўчатнинг илдизлари бақувват бўлиб ривожланади. Олма, нок ва гилоснинг илдизи бошқа мева дарахтлариникига қараганда тупроққа айниқса чуқур ўсиб киради (12-жадвал). Жийда, шафтоли, ўрик, олхўри ва Туркман олмасининг илдизи юзароқ жойлашади. Уларнинг асосий қисми 90-120 см чуқурликка таралади. Илдизларни ўсиши тупроқдаги нам, озиқ моддаларнинг миқдорига, сизот сувининг жойлашиш чуқурлигига, пайвандтакка ва тупроқ турига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Масалан, шўр ва сизот суви юза, шағал қатлами ер бетига яқин (150 см) жойлашган ерларда илдизлар тупроқ қатламига чуқур ботиб ўсмайди. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling