Мевачилик асослари doc


Ўзбекистонда ўстириладиган мева экинлар навларининг қисқача


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

 
Ўзбекистонда ўстириладиган мева экинлар навларининг қисқача 
таърифи 
 
Белий налив (оқ олма) эртапишар, дарахти ўртача катталикда, меваси 
ўртача йирик, сарғиш оқ бўлиб, серэт, нордон. Меваси июнда пишади, уни 
15- 20 кун сақлаш мумкин. узоқ жойларга юборишга яроқли. 4-5 йили 
ҳосилга киради. 
Ренет Симиренко - қишки нав бўлиб, Ўзбекистоннинг барча 
вилоятларида етиштириш учун районлаштирилган. Кўчати ўтқазилгандан 
кейин 4-5 йили ҳосилга киради. Серҳосил, лекин солкаш. Меваси 
конуссимон, ўртача вазни 110-120 г. Териб олингандан то май- июн ойигача 
сақланади. 
Пармен зимний Золотой - кузги нав бўлиб, Ўзбекистоннинг деярли 
ҳамма районларида экиш учун тавсия этилган. Дарахти ўртача катталикда. 
Мевасининг вазни 80-120 г. Пишганида меваси сариқ, қизил тарам - тарам 
рангда бўлади. Кўчати экилгач 4-5 йили, баъзан 6-8 йили ҳосил бера 
бошлайди. Совуққа чидамсиз. 
Графенштейское красное - Германиядан келтирилган ўртапишар нав. 
Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида экилади. Дарахти катта, меваси 
ёз охирида пишади. 4-5 йили ҳосилга киради. Ҳосилдорлиги яхши. Меваси 
юмалоқ, чиройли, рангдор, ўртача вазни 100 - 130 г, бир оз қовурғали, пўсти 
ҳидли, ёғли, яшил сариқ. Эти сарғиш оқ, сувли, ширин хушхур. Бу совуққа 
ўртача чидамли нав.
Ўрик - Ўзбекистонда энг кўп экиладиган мева дарахтларидан 
ҳисобланади. У асосан Фарғона ва Зарафшон водийсида кўп тарқалган бўлиб, 
умумий мевазорнинг 90 % ини ташкил қилади. Ўрикнинг 8 тури маълум 
бўлиб, шулардан 5 тури учрайди. 
Ўзбекисонда экиладиган ўрик навлари уч гуруҳга: хўраки, ўрик 
навлари Жавпазок, Рухи жувонон, Ахрори, Арзами, Оқ ўрикҚуритиладиган 
ўрик навлари: Хурмоний, Исфарак, Субҳоний, Гулюнги, Бодомий ҳамда 
консервабоп ўрик навлари - Королевский, Венгерский ва бошқаларга 
бўлинади. 
Ўрик дарахти кучли ва тез ўсиши, тез ҳосилга кириши, узоқ яшаши, 
иссиққа ва қурғоқчиликка чидамлилиги билан Европа гуруҳига кирадиган 
навлардан ажралиб туради. 
Дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда эртаги ўрик мевалари 
пишиши учун ҳаммаси, бўлиб 2500
о
С ли фойдали ҳарорат йиғиндиси талаб 
қилинади. 


30 
Ўрик дарахтлари қаттиқ совуққа чидамлилиги билан фарқ қилади. 
Лекин энг муҳим камчиликларидан мева куртаклари жуда эрта уйғониб, 
гуллай бошлашидир. Ана шу даврда ҳаво ҳарорати пасайиб кетса, уларни 
совуқ уриб кетади. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling