Мевачилик асослари doc
Мева дарахтларида ер устки қисмининг ўсиш хусусиятлари
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
54 Мева дарахтларида ер устки қисмининг ўсиш хусусиятлари Йиллик новда, шохларнинг жойлашувида яруслилик. Уруғдан ёки пайванд қилинган куртакдан вегетация даврида дарахтнинг бутун ер устки қисми шаклланадиган вегетатив ва ҳосил шохлари (йиллик новдалар) ҳосил бўлади. Йиллик новдалар вегетация даврида вегетатив ёки вегетатив-генератив (аралаш) куртаклардан ривожланган поя ҳосилаларидир. Кейинчалик улар асосий ва ҳосил шохларига айланади. Ҳар қайси новдада учки (юқоридаги) ва ён куртаклар бўлади. Учки куртаклардан йиллик новда чиқади, дарахт юқорига қараб ўсади, шох- шаббанинг ҳажми эса биринчи, иккинчи, учинчи ва навбатдаги тартиб шохловчи новдаларнинг шаклланиши билан ён новдалар ҳисобига катталашади. Шохланиш тартиби қанча юқори бўлса, шохлар шунча суст ҳосил бўлади. Камбий ҳужайраларининг бўлиниши ва ёғочлик йиллик ҳалқаларнинг ҳосил бўлиши натижасида тана ва шохлар йўғонлашади. Бу ҳалқаларга қараб дарахт, шохнинг ёшини ва уларнинг ўсиш шароитини аниқлаш мумкин. Дарахтнинг ўсиш шароити қанча яхши бўлса, йиллик ҳалқалар шунча энли бўлади. Йиллик новдаларнинг узунлиги ҳар қайси мева дарахтининг турига ва навига хосдир. У дарахтнинг ёшига, қўлланилган агротадбирларга ва экологик шароитга боғлиқ. Ёш дарахтларнинг йиллик ўсиши кучли бўлади, узунлиги 1 м ва ундан ҳам ортади. Дарахтнинг ёши ортган сари йиллик ўсиш сустлашади, тўлиқ мевага кирган даврида сезиларли даражада, дарахт қариганда, яъни новдалар вегетация даврида фақат 2-3 см дан ўсаётганда кескин даражада сустлашиб кетади. Унумдор, ўғитланган, сув билан яхши таъминланган ерлардаги дарахтлар новдаси яхши ўсади. Дарахт қанча серҳосил бўлса, унинг вегетатив ўсиши шунча суст бўлади, чунки озиқ моддаларнинг асосий қисми ҳосилнинг шаклланишига сарфланади. Дарахтларнинг барг куртакларидан чиққан новдалар калта бўлиб, уларда битта куртак ва 1-9 тагача барг жойлашади. Кузга бориб бу новдалардан ҳалқали калта шохлар чиқаради. Ўсув куртагидан ўсув ва ҳосил новда (шох) лари ривожланади. Вегетатив-генератив куртаклардан ривожланган ўсувчи новдалар асосида мева халтачаси ва новданинг тармоқлари бўлади. Булар олма, нок, беҳи дарахтлари, олча, смородина, крижовникнинг баъзи навлари учун хосдир. Янги новдалар ўсиш конуси меристема тўқимасининг тўхтовсиз таъсир этиб туриши натижасида учидан ўсади. Лекин, учидан ўсишдан ташқари, интеркаляр ўсиш ҳам бўлиб, бунда ўсиш бўғим оралиқлари ва баргларнинг асосида сақланган иккиламчи меристема қисмлари ҳисобига содир бўлади. Куртаклар ҳар хил сифатли бўлиши туфайли ёш дарахтлар новдасидаги янги новдалар ҳам турлича бўлади. Учки куртакдан жуда бақувват новда чиқади, улар ўтган йилги новда асосий танасининг давоми бўлиб ҳисобланади. Пастда жойлашган куртаклардан ҳам бақувват 55 новдалар ўсиб чиқади, лекин улар поянинг пастки қисмига силжиган сари ўсиши сустлашиб боради. Улардан пастроқда бўғим оралиқларида калта новдалар ривожланади. Новдадаги куртакларнинг кўп ёки оз қисми ёзилмай (резерв бўлиб), тиним ҳолатида қолиши мумкин. Дарахтларнинг ҳар йили бақувват (узун), лекин кам ва суст ривожланган (қисқа), аммо кўп новда чиқариши навбатлашиб, уларда икки хил шох шаклланишига олиб келади. Биринчи хил шохлар дарахт танаси ва шох-шаббаси асосининг тузилишида иштирок этади. Иккинчи хил шохлар майда ва калта шохчалар бўлиб, кўплаб барг чиқаради, асосий шохларни пластик моддалар билан таъминлайди ва шу билан уларнинг йўғонлашувига имкон яратади. Шунинг учун, кейинги хил шохлар ҳосилга кирувчи ёки йўғонлаштирувчи шохлар деб ном олган. Модомики, бу шохларда гулкуртаклар ва шох шаклланар экан, уларни ҳосил шохлари деб аташ ҳам мумкин. Новданинг энг пастидаги куртаклар уйғонмай қолади. Бу баъзи шохларнинг ялонғочланиб қолишига олиб келади ва у тегишли равишда буташ йўли билан тўғриланади. Нисбатан бақувват (узун) ён шохлар ва новдаларнинг шох-шаббанинг учки қисмида бундай жойлашиш қонунияти филогенезда ҳосил бўлган. Бу қонуният ҳозиргача сақланиб қолган ва буни мутахассислар ҳисобга олишлари лозим. Суст ва бақувват ўсган йиллик новдаларнинг навбатлашиши ва қолган куртакларнинг тиним ҳолатида эканлиги физиологик жиҳатдан новдада ортиқча шаклланган куртаклар билан ишлаб чиқарилаётган пластик моддалар орасидаги номувофиқлик билан изоҳланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, йиллик ўсиш қонунияти дарахт шох- шаббасида шохларнинг ярус-ярус бўлиб жойлашишига олиб келади. Шундай қилиб, яруслилик мева экинларининг тана ва бутоқларида кучли ва кучсиз ўсган шохлар тўдасининг навбат билан ҳосил бўлиш хоссасидир. Кучли ўсган новдалардан шохлар чиқади, кучсизлари эса ҳосил беради. Буталарда яруслилик кучсиз ифодаланган, у ёшга қараб йўқолиб боради. Яруслилик кўп жиҳатдан мева дарахтларининг турига, нав хусусиятларига, ёшига, табиий шароитга ва агротехника даражасига қараб аниқланади. У танаси яхши ривожланган мева дарахтларида – нок, гилос, олма, ўрик ва олчада яхши ифодаланган. Новда чиқариш ва куртакларининг уйғониш хусусияти кучли бўлган мева навларида шохлар поя бўйлаб нисбатан текис жойлашган бўлиб, яруслилик унчалик ифодаланмаган. Новдалар яхши ўсган бўлса яруслар анча равшан кўриниб туради, суст ўсса, одатда, яруслар шаклланмайди. Дарахт яхши озиқлантирилганда бақувват новдалардаги барча нормал куртаклар ўсади ва спиралсимон жойлашган янги баргли новда чиқаради, бу ҳолда яруслилик унча сезилмайди. Дарахтнинг ёшлик пайтида аниқ ҳосил бўлган яруслилик ҳаётининг охиригача яхши сақланиб қолади. Ярусдаги шохлар сони ҳар хил бўлиши мумкин. Дарахт ёш вақтида ҳосилга тўлган танасида ва биринчи тартиб шохларида яруслар яхши шаклланган бўлади. Яруслардаги шохларнинг ўсиш кучи асосидан юқорига томон ва асосий шохлардан кейинги тартиб шохчалари томон 56 секин-аста сусайиб боради. Юқори тартиб шохлар кўплаб ҳосил шохлари чиқаради. Дарахтда кетма-кет ҳосил бўлаётган янги новдалар биологик жиҳатдан катта бўлади ва шунинг учун тез қариб қолади. Янги яруслардаги кейинги ҳосил бўлган новдаларнинг ўсиш ва ривожланиши учун секин-аста пасая бошлайди. Ҳосил шохлари шох-шаббада ярусли жойлашганлигидан мевалар ҳам ярусли жойлашади, лекин бу унчалик яхши ифодаланмаган бўлади. Дарахтларнинг озиқланиш майдонини аниқлашда, уларга шакл беришда ва буташда мутахассислар яруслиликни ҳисобга олиши керак. Яхши ярусланган дарахтларда шох-шаббаларга ёруғлик яхши тушади, улар узоқ ҳосил беради, илдиз бачкилар кам чиқаради ва дарахтнинг ўзи ҳам узоқ яшайди. Тиним ҳолатидаги куртакларнинг ўйғониши ва бачки новдалар чиқиши ҳисобига улар ўз-ўзидан ёшаради. Дарахтлар доим ва бунинг устига кўп кесиб юборилса, яруслилик бузилиши мумкин. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling