Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
Дарахтнинг
асосий ва майда шохларининг циклик алмашиниши, ўз-ўзидан сийракланиши. Мева дарахтларининг бутун ҳаёти давомида асосий ва майда шохлар нобуд бўлади ҳамда янгиланиб турилади. Дастлабки йилларда мева дарахтлари тўхтовсиз ўсади, асосий шохлари жадаллик билан шаклланади, шох-шаббаси кенгаяди, илдиз тизими пастга ва атрофга тарқалади. Ҳосил бўлиш даврида шохларининг катталашиши ҳамда ҳосилнинг етилиб бориши ҳисобига новда ва илдизларнинг ўсиши секинлашади. Дарахтнинг ёши ва ҳосилининг салмоғи ортган сари ўсиши сустлашади, унда мева ҳосилалари аста-секин нобуд бўла бошлайди, узоқ яшашга чидамсиз бўлиб қолади. Ҳосили ҳам шунга мувофиқ, шох-шабба марказида эмас, чекка шохларда ҳосил бўлади. Дарахт қариган сари, вегетатив шохлар ҳам секинлик билан нобуд бўлади, бу юқори ярусдан пастки ярусга, юқори тартиб шохланишдан қуйи тартиб шохланишга қараб бошланади. Дарахт танасининг пастки қисми бирмунча узоқ яшайди, юқори қисмидаги шохларнинг ҳаётчанлиги қисқариб боради. Демак, асосий шох, шох-шаббанинг юқорисидан тананинг пастки қисмига томон нобуд бўла бошлайди. 59 Шохларни қуриб қолиши мева дарахтининг турига, навига, ташқи муҳит омилларига ҳамда қўлланилаётган агротехника тадбирларига боғлиқ. Масалан, олма, нок, гилос ва олчанинг айрим навларида мева ҳосилаларининг яшовчанлиги ўрта ҳисобда 8-12 йил, шафтоли, ўрик, бутасимон олча, олхўрида 4-5 йил, ҳатто 2 йил бўлади. Шунинг учун, биринчи гуруҳдаги дарахтларда асосий шохлар иккинчи гуруҳдагиларга қараганда анча секин қарийди ва секин ялонғочланади. Шуни таъкидлаш керакки, ҳаво ва ёруғлик шароити яхши, тупроқда озиқ моддалар етарли миқдорда бўлса, агротехника тадбирлари ўз вақтида сифатли бажарилса, унинг ер устки қисми, шох-шаббаси, барги ёмон шароитда ўсган дарахтникига қараганда яхши ривожланади ва шохи секинлик билан қурийди. Қариётган дарахтларда ер устки қисми бирмунча жадаллик билан қурий бошлайди, бунда дарахтнинг ер устки қисми билан илдизи ўртасидаги корреляция бузилади, бу ўсимликнинг янгидан ўсишини кучайтиради. У дарахтнинг ёшлик давридаги ўсишидан фарқ қилади ва танасининг пастки қисмида ҳамда асосий шохларда сақланиб қолган тиним ҳолатидаги, шунингдек, қўшимча куртаклар ҳисобига содир бўлади. Бу куртаклардан баргли новда, асосий шохлар асосидан эса янги шох-шабба шаклланадиган бачки новдалар чиқади. Кейин асосий шохлардан майда шохчалар чиқади. Асосий ҳосил шохи марказидан шох-шабба чеккасига қараб иккиламчи ўсади. Натижада мева дарахтининг шох-шаббаси табиий равишда ёшаради. Ёшарган шох-шаббалар қаригандан кейин асосий шохлар яна қурийди. Қуриш шох-шаббанинг учидан танага қараб бошланади, майда шохчалар эса унинг пастки қисмидан атрофга томон ўса боради. Асосий шохлар ва майда (келгусида ҳосил берадиган) шохчалар доирасидаги бу циклик алмашинув қулай шароитда дарахтнинг бутун ҳаёти давомида 2-3 марта, баъзан ундан кўп такрорланади. Бунда юқори тартиб шохлар ва асосий шохларнинг учи, дарахтнинг ҳаёти давомида бир неча марта, тана, асосий шохлар асосидаги новдалар эса фақат бир марта алмашинади. Мева дарахти ер устки қисмининг бундан кейинги тикланиши фақат тўнкадан чиққан бачкилар ҳисобига бўлиши мумкин. Шох-шабба табиий равишда ана шундай тикланади, яъни ёшаради. Лекин, алоҳида шуни таъкидлаш керакки, тикланган шох-шаббанинг ҳаёти ҳамма вақт дастлабкисиникидан қисқа бўлади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling