Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Тупроқ шароити олма дарахти илдизининг шаклланишига 
катта таъсир кўрсатади. Масалан, Сибирь олмасига пайванд қилинган 
Ренет Симиренко нав олма дарахти асосий илдизининг умумий 
узунлиги бўз тупроқли ерларда шўр ерлардагига қараганда 5 марта, 
шағал қатламли ерлардагига нисбатан 19 марта узун бўлган. 
Ўсимликларнинг ер устки қисми ҳам илдизнинг ҳажмига мувофиқ 
шаклланади. Кўчат ўтқазиш олдидан ерни экишга тайёрлаш ҳам 
худди шундай таъсир кўрсатади. Масалан, чуқур ишланган ерга 
ўтқазилган 5 йиллик олма дарахтининг илдиз тизими ер устки қисми 
чуқур ишланмаган (25 см чуқурликда ишланган) ерга экилган 
олманикига нисбатан 1,7 марта кучли ривожланган. 
Ўғитлар олманинг барча ёшда ҳам илдизининг ўсишига яхши 
таъсир этади. Органик ва минерал ўғитлар аралашмаси ёш 
дарахтларда фаол илдизларнинг ўсишини 4-5 марта, ҳосил берадиган 
дарахтларда эса 7-15 марта кучайтиради. Ўғитлар аралашмаси 
солинган ерларда бир йиллик уруғ кўчатлар илдизида еттинчи 
тартиб, ўғитланмаган ерда эса иккинчи тартиб илдизлар чиқади. Май-
июнь ойида азотли ва фосфорли ўғитлар билан 2 марта озиқлантириш 
фаол илдизлар ўсишини ўғитланмаганга нисбатан 21,8-43,7 % га 
кучайтирганлиги тажрибаларда аниқланган. Ҳосил берадиган 
боғларни икки нормада (гектарига 240 кг азот ва фосфор билан) 
ўғитлаш фаол илдизлар ҳосил бўлишини 2-3 марта, уч нормада 
ўғитлаш эса (гектарига 360 кг азот ва 180 кг фосфор билан) 8,3 марта 
оширади. 
Бўз тупроқли ерларда вегетация даврида илдизларнинг ўсиши 
учун тупроқнинг қулай намлиги унинг абсолют қуруқ оғирлигига 
нисбатан 18-20 % га яқин бўлиши керак, қондириб суғорилганда 
ўсиш секинлашиб (50 % га), нам етишмай қолганда эса бу кўрсаткич 
янада камайиб кетади. Тупроқ намлиги қулай бўлганда, янги 
илдизлар ўзининг дастлабки тузилишини 18-20 кунгача сақлайди, 
нам етарли даражада бўлганда эса 2-3 кундан кейин ўтказувчи 
илдизга айланади. 
Сизот сувлари юза (70 см) жойлашган ва ҳар йили туриб 
қоладиган ерларда аэрация ёмонлашади, тармоқланган ингичка 
илдизли юза илдизлар тизими ҳосил бўлади. Бундай шароитда 
илдизлар ўсишдан тўхташи ва ҳатто (биринчи навбатда илдиз 
тукчалари) нобуд бўлиши мумкин. 
Боғ қатор ораларига экилган беда кўп йил туриб қолганда ҳам 
тупроқнинг сув-ҳаво режими ёмонлашади, илдизлар юзароқ 
жойлашади ва уларнинг ўсиши сустлашади. Боғ қатор оралари қора 
шудгор қилиб қўйилганда ва вақти-вақти билан картошка экиб 
турилганда дарахтлар илдизи яхши ўсади. Боғлар тез-тез (мавсумда 
5-8 марта) суғориб турилса, беданинг салбий таъсирини анча камаяди 
ва фаол илдизлар ҳосил бўлиши 4 марта, ўғитланганда эса 5 марта 
ортади. 


53 
Боғ қатор ораларига яшил ўғит сифатида экилган ўсимликлар 
фаол илдизларнинг ўсишини яхшилайди. Бундай ерларда тупроқ қора 
шудгор қилиб қўйилган жойдагига қараганда сернам бўлади. Тупроқ 
ҳаддан ташқари зичлашиб кетган ерларда илдизлар тупроққа чуқур 
юмшатилган ерларда эса анча чуқур қатламга таралади ва катта 
ҳажмни эгаллайди.
Илдизлар ўсишида мавсумийлик бўлади. Қишда илдизларнинг 
тиним даври очиқ-аниқ ифодаланмайди, агар ҳаво иссиқ бўлса, 
тупроқнинг пастки қатламида (2,5-5,4 
0
С) илдизлар фаол ҳолатда 
бўлади ва ўсади. Илдизларнинг вегетация даври узоқ давом этиши 
дарахтда кўплаб заҳира озиқ моддалар тўпланишига имкон беради. 
7,5-20,5 
0
С га яқин ҳароратда илдизлар жуда кўп ўсади. “0” да ва 30 
0
С дан юқори ҳароратда улар ўсишдан тўхтайди. Баҳорда илдизлар 
дарахтлар куртак ёзишидан олдин ўса бошлайди. 
Мева дарахтларида майда илдизлар нобуд бўлиб (сийраклашиб), 
ўрнига янгилари чиқиши жуда илгаридан маълум. Олма ва нокда 
асосий илдиз, ўқ илдизларнинг учи уруғ кўчатлик даврининг 
дастлабки кунларидаёқ нобуд бўлади. Шундан кейин ўсиш жараёни 
давомида ўз-ўзидан сийраклашадиган ён илдизлар ҳосил бўлади, 
шунингдек, бутун попук илдизлар ҳам нобуд бўлади. Бундай ҳодиса 
ўсимликларнинг бутун ҳаёти давомида, яъни олдин йўғон 
илдизларда, кейин навбати билан майда илдизларда бошланиб, попук 
илдизлар ялонғочланиб қолгунча рўй беради. Попук (сўрувчи) 
илдизлар узоқ яшамайди. Нобуд бўлган илдизлар ўрнига янгилари 
пайдо бўлади. Ўсимликларнинг илдиз тизими ўсиши ва қисман 
нобуд бўлиши натижасида вегетация даврида ҳамда бутун ҳаёти 
давомида тупроқнинг янги қатламига жойлашиб бораверади ва 
тупроқ остида тана айланаси бўйлаб тарқалади, шу билан ўсиши ва 
ҳосил бериши учун зарур шарт-шароит билан таъминланади. 
Олма дарахтида дастлабки тўрт хил ёшдаги ўсиш даврида (30-
35 ёшида) асосий илдизлари тўлиқ сақланиб қолади. Ёши ортиб 
боргани сари улар нобуд бўла бошлайди ва охирида ўз фаолиятини 
йўқотади. Шу билан бир вақтда пайвандтагнинг илдиз бўғзидан янги 
турдаги ёш илдизлар чиқади. Бинобарин, дарахтнинг катта ёшдаги 
ўсув даврида фаол илдизлар бўлади. Боғларни суғоришда, ўғитлашда 
ва ерни ишлашда булар албатта эътиборга олиниши лозим. 
Тупроқнинг юза қатламидаги илдизлар ерни ишлаш вақтида иш 
қуроллари шикастлаши ва кўпинча нам етишмаслиги, шунингдек, 
тупроқнинг энг чуқур қатламларига тарқалган илдизлар кислород 
етишмаслиги оқибатида кўплаб нобуд бўлади. 
Юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб, тегишли 
агротадбирларни қўллаб, илдизларнинг ўсишини зарур йўналишга 
бошқариш ва шу билан дарахтларнинг ер устки қисми ривожланиши 
учун шароит яратиш ҳамда мўл ҳосил олишни таъминлаш мумкин. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling