Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Муҳокама учун саволлар: 
1. Мева экинларини илдиз тизими қандай тузилган ва илдизнинг вазифаларини 
айтинг? 
2. Мева экинларининг ер устки қисмларига қайсилари киради? 
3. Мева дарахтлари новдалари қандай тузилган? 
4. Мева дарахтларида куртак типларини айтинг? 
5.Мева экинларининг гуллари қандай тузилган ва чангланиши қандай бўлади? 
6. Мева ва уруғ тузилишини айтинг? 
 
 
 
 
 
 
 


51 
1.5. Мева экинлар ер остки ва ер устки қисмларининг ўсиш 
қонуниятлари 
 
Таянч иборалар – ер устки қисми, ер остки қисми, ўсиши, 
ривожланиши, яруслилик, қутблилик, морфологик параллелизм
регенерация. 
Мамлакатимизнинг ҳар хил тупроқ-иқлим шароитида ўсадиган 
ва турли агротехнологик тадбирлар асосида парвариш қилинадиган 
жуда кўп мева экинларини узоқ йиллар давомида ўрганиш уларнинг 
ўсиш хусусиятларини аниқлашга имкон беради. Бу хусусиятларини 
билиш дарахт ўтқазиш ва боғларни парвариш қилишнинг кўпгина 
усулларини ўрганишга ҳамда уларни асослаб беришга имкон яратади. 
Масалан, дарахт илдизининг ўсиш ва ривожланишига бир қанча 
омиллар таъсир қилади. Буларнинг энг муҳимлари билан танишамиз. 
Ҳар хил пайвандтагга уланган бир хил мева дарахтлари 
илдизининг бақувватлиги ва жойлашиши турлича бўлади. Масалан, 
Хитой олмасига пайванд қилинган Розмарин белый нав дарахти 15 
ёшлигида илдиз тизими 4,2 м чуқурликка, ён томонга эса 12 м га 
тарқалади, асосий илдизларининг умумий узунлиги эса 392 м га 
етади. 
Паст 
бўйли 
пайвандтагга 
(Бобоараб 
олмасига) 
пайвандланганда илдизи 1,5 чуқурликкача ўсиб, шох-шаббасига 
нисбатан эса анча кенг жойга тарқалади, лекин унчалик яхши 
тармоқламайди. Шунинг учун ҳам илдизнинг умумий узунлиги Хитой 
олмасига пайвандланганга нисбатан 1,5-3 марта кам бўлади. 
Барча турдаги пайвандтагда ҳам Розмарин белый нав олманинг 
илдизи Ренет Симиренко навига қараганда йўғон, яхши тармоқланган 
ва 46 % узун бўлади. 
Вегетация даврида илдизларнинг ўсиши ҳосилга боғлиқ. Оқ 
розмарин нав олма юқори (450 кг ва ундан кўп) ҳосил берганда, фаол 
илдизлари ҳосилсиз шу даврдаги ёшига қараганда сустроқ ўсади.Бир 
йиллик новдалар сони ва сербарглиги 4-5 марта кам бўлади, 
гулкуртаклар кам (1,5 %) чиқаради. Бунда ҳатто ўртача ҳосил ҳам 
олинмайди. Тахминан 250 кг ҳосили бўлган дарахтларнинг илдизи 
жадал ўсади ва новдасида кўп (43 %) гул куртак ҳосил бўлади. 
Солкаш мева дарахтларида ҳосил берган йили (ҳосилсиз йилдан 
кейин) март ойидан то майга қадар фаол илдизлари анча тез ўсади, 
июнь охирига бориб ўсиши сустлашади. Кузда (ҳосили териб 
олингандан кейин) илдизининг ўсиши кучаяди, лекин эрта баҳордаги 
максимумга етолмайди. Ҳосил бермаган йили дарахтнинг илдизи суст 
ўсади, чунки ўтган йилги ҳосили туфайли у анча кучсизланиб қолган 
бўлади, бироқ июнда максимум даражага етади. Июль – августда 
фаол илдизларнинг ўсиши бирмунча сустлашиб қолади, кузга бориб 
эса ўсиш яна кучаяди ва ҳосилли йилдагига қараганда жадаллашади 
ҳамда узоқроқ давом этади. 


52 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling