Мевачилик асослари doc
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи даврда - мева
- Учинчи давр
Биринчи даврда - мева дарахтларининг асосий шохлари, попук
илдизлари ва сўрувчи илдизлари билан асосий илдизлари ривожланади. Дарахтнинг ўсув даври анча узоқ: масалан, шафтолида 2-3 йил, данакли мева дарахтларнинг кўпчилигида ва олма ҳамда нокнинг айрим навларида 4-5, шу меваларнинг кечпишар навларида 8-11 йилгача давом этади. Бу даврда дарахт шох-шаббаларигашакл берилади, асосий шохларнинг ўсиши тартибга солиниб, ўсув шохлари ҳосил қилинади. Иккинчи даврда - мева дарахтлари тўла ҳосилга кирган бўлиб, уларда кучли ўсиш давом этади, ўсув шохларнинг сони ортади, дарахт қийғос ҳосилга киради. Бу даврда дарахтларнинг шох-шаббасига шакл бериш, ўсув шохлари чиқишини тезлаштириш, агротехника тадбирларини қўлланиш йўли билан дарахтларнинг ўсиши ва ҳосил беришга қулай шароит яратиш ишлари амалга оширилади. Учинчи давр - дарахтларнинг узоқ вақт давомли мўл ҳосил беришидан кейин бошланади. Бу даврда дарахтлар секин-аста ҳосилдан қолади, шох-шаббанинг учки қисмлари қурий бошлайди, алоҳида шохлари бутунлай қуриб, эски қари она шохлардан, уйқуда қолиб кетган куртаклардан бачки (дуварак) новдалар чиқа бошлайди. Бу даврда дарахт шох-шаббаларини каллаклаб, бачки новдалар ҳисобига янги шох-шабба пайдо қилиш ва шу йўл билан дарахтнинг ўсиш циклини янгилаш мумкин. Лекин, янги чиққан шох-шаббалар дарахтнинг олдинги шох-шабба катталигига ҳеч вақт ета олмайди. Шох-шаббанинг кичиклашиши билан дарахтнинг илдиз тизими ҳам қариб, кўпчилик қисми қуриб, кичиклашади. Кейинчалик қари дарахт шохлари бутунлай қурийди, тана ва тана атрофидан, уйқудаги куртаклардан бачки новдалар ўсиб чиқади. Бу даврда қуриб қолган дарахтлар кундаков қилинади. Мева дарахтларининг ҳар бир ўсиш ва ҳосил бериш даврида уларни юқори агротехника асосида парваришлаб, узоқ яшашини ва мўл ҳосил беришини таъминлаш мумкин. Мева дарахтларининг тури ва навига қараб уларнинг яшаш даврлари ҳам ҳар хил бўлади. Дарахтларнинг узоқ яшаши қайси пайвандтагларда, қандай майдонда ўстирилаётганлигига ва парваришлашга боғлиқ. Масалан, шафтоли сизот сувлари юза жойлашган ва шўрхок ерларда бошқа ерларга нисбатан 3-4 йил кам яшайди. Унумдор тупроқларда пайвандланган шафтоли 2-3-йили ҳосилга киради, 4-5- йилдан бошлаб мўл ҳосил беради, 9-10- йилдан ҳосили камая бошлайди, 11-12 йилдан кейин ҳосилдан қолади ва кундаков қилинади. Умуман данакли мева дарахтлари ичида шафтоли қисқа умр кўради. Данакли меваларнинг кўпчилиги (шафтоли, гилос, олхўри, олча ва 68 бошқалар) уруғли (олма, нок, беҳи) меваларга нисбатан барвақт ҳосилга киради, лекин уларнинг умри қисқа бўлади. Мева дарахтлари йил давомида бир неча ўсув фазаларини бошидан кечиради. Ўзбекистон шароитида мева дарахтлари кузда баргларини тўкиб, қишки тиним даврига киради. Баҳорда кунлар исиши билан дарахтлар уйғона бошлайди. Данакли мева дарахтларининг тиним даври уруғлиларникига нисбатан қисқароқ ўтади. Ташқи шароит ўзгариши билан ўсимликлар ҳаётида морфологик белгилар ҳам, физиологик функциялар ҳам ўзгаради. Бу ҳодисалар барча ўсимликларга тегишли бўлиб, фенологик фазалар ёки фенофаза дейилади. Фенофаза ўз навбатида ўсув ва тиним фенофазаларга бўлинади. Вегетация даврига бир неча фазалар киради: гул ва барг куртакларининг бўртиши, гулларнинг очилиши, тугунчаларнинг ҳосил бўлиши, барг ва новдаларнинг ривожланиши, мева куртакларининг ҳосил бўлиши, меваларнинг пишиши, дарахтнинг ўсишдан тўхташи, новдаларнинг йўғонлашиши, куртак ва новдаларнинг етилиши ва хазонрезгилик. Дарахтда куртаклар бўртишидан то барглар сарғайиб тўкилгунича бўлган давр вегетация (ўсув) давр деб аталади (6, 7 – расмлар). Дарахтларда бутунлай тиним даври йўқ. Улар бу даврда жуда секин бўлса ҳам нафас олиб туради, ҳаво исиганда ўзидан кўплаб намни буғлатади. Мева дарахтларининг ўсиши, баргларининг тўкиб юбориши ва кейинчалик қишки тиним даврига кириши, ташқи муҳитнинг ўзгаришига боғлиқ. Масалан, баҳорда ҳаво ҳарорати 10-15 0 га етганда аста-секин вегетация даври бошланади. Кун исиши билан барглар йириклашади, новдалар ва илдизлар ўсади ва ҳосилга кирган дарахтларда 100-300 кг гача ва ундан ҳам кўп ҳосил олинади. Тиним даври ҳам айрим фазалардан: дастлабки табиий (чуқур) ва мажбурий тиним даврдан иборат. Дастлабки тиним даври одатда, дарахтларда хазонрезгиликдан кейин бошланади, ўсиш учун зарур бўлган шароит, асосан иссиқлик, намлик ва ёруғлик етарли бўлмаган даврда ўсимлик мажбурий тиним ҳолатга ўтади. Мажбурий тиним даврини ўтаётган дарахтларга қулай шароит яратилса, уларнинг куртаклари ёзилиб кетади. Ўзбекистонда қиш иссиқ келган йиллари мева ва резавор-мева ўсимликларнинг илдизи қишда ҳам ўсаверади. Бинобарин, ўсимликнинг тиним даври абсолют эмас, балки нисбийдир. Ўзбекистонда мева дарахтларининг айрим турлари навбат билан қуйидагича гуллайди: бодом, ўрик, шафтоли, олхўри, олча, гилос, нок, олма, беҳи, анор. Баъзи мева дарахтлари (бодом, ўрик, шафтоли ва бошқалар) барглари ёзилмасдан олдинроқ гуллайди, бошқалари (олма,нок ва бошқалар) да эса аксинча, вегетатив куртаклар эртароқ ёзилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling