Мевачилик асослари doc
Тайёр кўчатларни ковлаб олиш, сақлаш ва экишга тайёрлаш
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Mevachilik asoslari (3)
Тайёр кўчатларни ковлаб олиш, сақлаш ва экишга тайёрлаш.
Кўчатларни ковлаб олиш, навларга ажратиш ва сотиш сермеҳнат ва муҳим тадбирлардан бўлиб, бунга олдиндан жиддий тайёргарлик кўришни талаб қилади. Кўчатларни қазиб олишдан тахминан бир ярим икки ой олдин аралашиб қолган нав ва турлар, шунингдек пайвандусти пайвандтакка мос келмаган ва касалланган ўсимликлар ажратиб олинади. Бундан ташқари, кўчат тур ва навларининг сифат ҳамда миқдорини ҳисобга олиш мақсадида ўсимликлар инвентаризация қилинади. Кўчатларни ковлаб олишдан олдин вақтинча кўмиб қўядиган майдонча тайёрланади. Майдончанинг катталиги 1 метр квадратга 20 туп мева кўчатини кўмиб қўйишини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Кўчатлар одатда, кузда, совуқ тушгунга қадар, октябрнинг иккинчи ярми – ноябр бошида ковлаб олинади. Бу эса совуққа чидамсиз мева турларини (шафтоли, ёнғоқ, гилос ва бошқаларни) қишда сақлаб қолишга имкон беради, чунки бунда илдиз ва новда ўсиш нуқталаридаги озиқ моддалар ўсимликлар йўғон қисмига ўтади. Шунинг учун ингичка илдизлар кузда узилиб кетса, озиқ моддалар ўсиш нуқталарига ўтади ва кўчатларни ковлаб олишда бу моддалар кўпроқ нобуд бўлади. Кўчатларни ковлаб олиш учун тайёр эканлиги уларнинг учки баргларига қараб аниқланади. Агар бу баргларнинг катта кичиклиги шох- шаббадаги нормал баргларга тенглашса ва кузги хазонрезгилик бошлангандагина кўчатларни қазиб олиш мумкин. Кўчатзордаги баъзи бир навлар ўсишни кечиктириб юборади (Ренет Симиренко, Вайнсеп) ва баъзи йиллари барглари узоқ вақтгача тўкилмай, қишга киради. Бундай навларнинг ёғочлигини тезроқ етилтириш учун уларни суғориш барвақт тўхтатилади, шох-шаббадаги барча новдаларнинг учи чилпинади (20 сентябр – 5 октябр). 15-20 октябрда данак кейин уруғ мевали турларнинг барглари юлиб ташланади. Бу кўп меҳнат талаб қиладиган тадбир бўлганлиги сабабли, баргларни тўкиш учун олимлар томонидан дефолиантларни қўллаш тавсия этилади. Кўчатлар дефолиация қилинса, улар яхши қишлайди, новдаларнинг ёғочланиши жадаллашади ва уларнинг паст ҳароратга чидамлиги ортади. Сентябр ойи ўрталаридан октябрнинг охиригача, ҳарорат 12-15 0 С дан паст бўлмаганда дефолиация қилиш энг самарали ҳисобланади. Ҳар гектар ерга 109 1000-1500 л ҳисобида сарфланадиган 0,5-1 % ли магний хлорат энг яхши дефолиантлардан ҳисобланади. Ҳозирги кунда кенг қўлланилаётган янги дефолиантларни Ўзбекистоннинг ҳар хил тупроқ ва иқлим шароитида эмас, балки мева экинларининг ҳар хил тур ва навларида синаб кўриш мақсадга мувофиқ. Барглари тўкилгандан кейин кўчатлар қондириб суғорилади, сув тупроқнинг камида 35 см чуқурлигигача сингиб бориши лозим. Ер бир оз қуригандан кейин кўчатларни ковлаб олишга киришилади. Олдин шафтоли, гтлос, нок, кейин олча, олхўри, ўрик ва олма кўчатлари ковлаб олинади. Кўчатлар кичик кўчатзорларда қўлда, катта майдонларда эса махсус ВП-2 маркали машиналар (плуглар) ёки тракторга осилиб ишлатиладиган ВПН-2 осма плуг билан ковлаб олинади. Кўчатларни ковлаб олишда, кўчат қаторининг бир томонида қатордан 30-35 см оралиқда кетмон эни кенглигида 35-40 см чуқурликда ариқ қазилади, кўчат ана шу ариқ томонга эгилади ва кетмонда ариққа ётқизилади. Сўнгра ишчи кўчат танасини илдиз бўғзи ёнидан ушлаб, эҳтиётлик билан ариқдан тортиб олади, зарур бўлса илдизларини кесади, сўнгра илдизларига ёпишган тупроқлардан тозаланади. Кўчатларнинг бир нави ковлаб олингандан кейин бошқа нави ковланади. Кўчатларни ковлашда илдиз тизимини шикастламасликка, майда илдизчаларни сақлашга ҳаракат қилиш лозим. Ковлаб олинган кўчатлар шу ернинг ўзида ишчилар томонидан учки томонини бир томонга қилган ҳолда дарҳол кўмилади. Кейин улар танлаб олиниб навларга ажратиладиган жойга ташилади (21-расм). Кўчатзорда карантин объектлари бўлса, хўжалик кўчатларни тарқатишдан олдин уларни фумигация қилиши лозим. Кўчатлар Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган техник шароитларга мувофиқ сифатига қараб навларга ажратилади. Биринчи кўрикдан ўтган барча турдаги кўчатлар камида учта асосий шохи бор илдизларга эса (шикастланмаган ва касалланмаган) бўлиши, 35 см дан калта бўлмаслиги, танаси тўғри ўсган, соғлом шикастланмаган бўлиши лозим. Новдалар кесиб ташланганда ҳосил бўлган яраларнинг камида ярми каллюс билан ёпилган бўлиши шарт. Шох-шаббалар тўғри шаклланган (ўстириш учун қолдирилган новдани ҳисобга олмаганда) биринчи ярус асосий шохларидан 3-4 та бўлиши керак. Шох-шаббадаги ҳар бир асосий шохнинг узунлиги 50 см дан кам бўлмаслиги, ўстиришга қолдирилган новда эса тик йўналган ва анча ривожланган бўлиши лозим. Иккинчи кўрикдан ўтган кўчат илдизларининг узунлиги камида 25 см бўлиши керак; тананинг бир оз қийшайган бўлишига йўл қўйилади; шох-шаббада бош танадан бошқа камида иккита асосий шох бўлиши керак; каллюслар танадаги яраларни ярмидан камроғини қоплаши мумкин; шох-шабба асосий шохларининг узунлиги камида 35-40 см бўлиши шарт. 110 Танаси ниҳоятда қийшайган, белгиланган катталикда бўлмаган, механик шикастланган касаллик ва зараркунандалардан зарарланган кўчатлар брак қилинади. Бундай кўчатлар куйдириб юборилади. Кўчатлар навларга ажратилгандан сўнг вақтинча ёки қишда сақлаш учун кўмиб қўйилади. Агар кўчатлар кузда тарқатилса улар вақтинча кўмиб қўйилади, қишда сақланиб эрта баҳорда сотилиб, тарқатиладиган бўлса махсус эни ва чуқурлиги 50 см қилиб ковланадиган ариқларга алоҳида навлар бўйича кўмилади. Кўчатлар ариққа тиккасига қўйилади ва танаси илдиз бўғзидан 5-10 см баланд қилиб нам тупроқ билан кўмилади. Кўчатларни қишда сақлаш учун ажратилган майдон сув босмайдиган, омборхона ҳамда пичан ва похол ғарамларидан узоқроқда бўлиши керак (кемирувчилар шикастламаслиги учун). Кўчатларни даста- даста қилиб кўмиш мумкин эмас, чунки тупроқ илдизларни зич кўммайди, бўш жойлар қолади ва қишда илдизларни совуқ уриб кетиши мумкин. Кўчатлар экишдан олдин махсус транспорт воситалари ёрдамида усти брезент билан ёпилган ҳолда боғ барпо қилинадиган майдонларга етказилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling