Savol: “Педагогик маҳорат” тушунчаси қайси жавобда тўғри берилган?
Javob: Педагогик жараённи билиш уни ташкил эта олиш, ҳаракатга келтира олиш, педагогик жараённинг юқори самарадорлигини белгиловчи шахснинг иш сифати ва хусусиятлари.
Savol: “Вен” диаграммасидан қандай ҳолларда фойдаланиш лозим эканлигини аниқланг-деган саволга тузилган тест қандай даражадаги тестга мансуб.
Javob: Репродуктив
Savol: Қайси жавобда таълим технологиялари ўзига қамраб оладиган элементлар кўрсатилган
Javob: таълим жараёни иштирокчилари, мақсади, мазмуни, шакли, методлари, воситалари, натижаси ва уни назорат қилиб баҳолаш
Savol: График органайзерлар таърифини топинг.
Javob: ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи
Savol: Ўқитиш технологиясига берилган тўғри жавобни белгиланг.
Javob: ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни олдиндан аниқлаштириш, ҳар босқичда қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларини оқилона танлаб олиш, профессор-ўқитувчи ва талабанинг вазифаларини ойдинлаштиришга қаратилган алгоритмик кетма-кетлик
Savol: Бир-бирини кесадиган икки ёки ундан ортиқ доираларда қўлланиладиган график органайзерни белгиланг.
Javob: венн диаграммаси
Savol: Ўрганилганларни фикрлашга имкон берувчи методлар тўғри берилган қаторни топинг
Javob: энг асосий тушунчалар, Т-чизма, тоифалаш жадвали, нима учун? чизмаси, “қандай?” диаграммаси, венн диаграммаси, беш минутлик эссе
Savol: Шаклига кўра очиқ типдаги тест турлари нечта?
Javob: Тўрт
Savol: Талабаларнинг эгаллаган билим ва кўникмаларини назорат қилиш учун йиғилади ва турли хилдаги назорат материаллари: назорат ишлари, тестлар, чизмалар, кроссвордлар ва бошқалардан ташкил топадиган портфолио тури
Do'stlaringiz bilan baham: |