Мезозой эраси
-расм. Энг қадимий қуш – археоптерикс
Download 0.72 Mb.
|
mezazoy erasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 239-расм. Йирик моллюска аммонит. http://wwlife.ru 240-расм. Йирик денгиз тошбақаси архелон.
Сутэмизувчилар орасида йиртқичлар пайдо бўлган. Ўлчами унча катта бўлмаган бу йиртқичлар ўрмонларда ва зич тўқайларда яшаган, майда қалтакесаклар ва бошқа сутэмизувчилар билан озиқланган. Уларнинг баъзилари дарахтларда яшашга мослашган. Тахминан 195 млн. йил олдин бошланган юра даврида иқлим пермдагига нисбатан нам ва иссиқ бўлган. Саноқсиз ботқоқликлар ва чучук сувли кўлларда дастлабки бақалар яшаган. Зич ўрмон дарахтлари орасида очиқ уруғлилар алоҳида ўринга эга бўлган. Игнабаглилар ва цикадалилар ҳукмронлик қилишган. Илгаргидек беннетитлар кенг тарқалган, нам жойларда папоротниклар ва хвошчлар ўсган. Бўр давридаги ҳаётнинг ранг-баранглиги ундан олдин ҳам, кейин ҳам бўлмаган. Ўша вақтлари ер юзасининг кенг ҳудудларини саёз денгизлар эгаллаган. Бўр даврининг бошларида моллюскаларнинг жуда кўп янги турлари пайдо бўлган. Улкан моллюскалардан аммонитлар (239-расм) олдингига қараганда кам учраган. Соҳилбўйи саёзликларида янги йиртқич қисқичбақасимонлар: креветкалар, краблар ва омарлар, шунингдек дастлабки нуммулитлар пайдо бўлган. Маржонлар рифлар ҳосил қилган. Ўша вақтларда Дунё океанида улкан денгиз тошбақалари (архелонлар) яшашган. Уларнинг узунлиги деярли 4 м га, вазни 4 тоннагача борган (240-расм).
Юра даврининг ўсимлик дунёси умумий ҳолда триасникига ўхшаш бўлган. Уларнинг орасида саговникли ва игнабаргли дарахтлар устуворликка эга бўлган. Илк бор гинкголар – очиқ уруғли кузда барг тўкувчи кенг баргли дарахтсимон ўсимликлар (эҳтимол, бу очиқ уруғли ва ёпиқ уруғли ўсимликлар орасидаги боғловчи звено) пайдо бўлган. Бу оиланинг ягона тури – икки куракли гинкго – ҳозиргача сақланиб қолган. Бўр даврида органик дунё, айниқса Еросиё флораси таркибида муҳим ўзгаришлар содир бўлади. Палеозойда тарқалган қадимий очиқ уруғлилар ва папоротниклар билан бир қаторда ҳозирги флоранинг асосини ташкил этган ёпиқ уруғли ўсимликлар ҳам ривожланади (241-расм). Дастлабки гулли ўсимликлар пайдо бўлган. Уларнинг тошқотган қолдиқлари барглардан ва дарахт танасидан иборат бўлган. Мезозой эрасини улкан рептилиялар ҳукмронлиги пайти деса бўлади. Аммо бўр даврининг охирида улар бутунлай қирилиб кетади. Уларнинг бундай “қўққисидан” қирилиб кетишининг сабаблари ҳозиргача аниқ эмас.
Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling