Мезозой эраси
-расм. Шарқий ва Ғарбий Гондванананинг ажралиши
Download 0.72 Mb.
|
mezazoy erasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Палеогеографияси
- 226-р асм. Мезозоидларнинг
225-расм. Шарқий ва Ғарбий Гондванананинг ажралиши.
Мезозой эрасидаги тектоник ҳаракатларнинг жадаллиги шу қадар юқори бўлганки, бунда тоғ ҳосил қилувчи жараёнлар баъзи палтформали вилоятларни ҳам қамраб олган. Эпиплатформали фаоллашув эпиплатформали орогенез деб аталувчи вилоятлар вужудга келади. Бунга мисол қилиб Муғул-Охота қамбарини келтириш мумкин. Мезозой бурмаланиши ва қадимий платформаларнинг туташган жойларида олд ботиқликлар шаклланади. Платформалар яққол чўккан ва кўтарилган вилоятларга ажралади (226-расм). Палеогеографияси. Мезозой эрасининг бошларида денгиз ва океанлар регрессияси кенг ривожланади. Тоғлар ҳосил бўлиш ҳисобига перм давридаёқ бошланган қуруқлик майдонининг кенгайиши триасда ҳам давом этган. Платформаларнинг бепоён майдонларида континентал (геократик) режим устуворликка эга бўлган. Шунинг учун ҳам уларда асосан қизил рангли бўлакли жинслар тўпланган. Юра даврининг охиридаги фаол тектоник ҳаракатлар денгиз чекинишига, ҳавзаларнинг саёзлашувига ва баъзи жойларда шўр лагуналар пайдо бўлишига олиб келади. Янги трансгрессия кечки бўрда ўзининг максимумига етади. Денгизлар Лавросиё ва Гондвана ҳудудларининг анча қисмини қамраб олади. Бўрда магматик фаолликнинг учинчи босқичи амалга ошади ва Гондвананинг парчаланиши билан бирга кечади. Қалин лава қопламалари (2-3 км) Африкада, Ҳиндистонда (Декан трапплари) ҳосил бўлади. Юра даври денгиз трансгрессиясининг аста-секин ривожланиши билан характерланади ва унинг максимуми кечки юрага (келловей, оксфорд) тўғри келади. Денгизлар Шимолий Американинг ғарбини, деярли бутун Европани, Ғарбий ва Шарқий Сибирни қоплаб олади. Гондвана ҳудудида денгиз энди шаклланаётган Ҳинд океани томонидан босиб келади.
Иқлими. Мезозой эрасида иқлим нисбатан илиқ бўлган. Гондванада кечки палеозойда мавжуд бўлган музликлар эриб кетади. Триас иқлими қурғоқчил бўлган давр ҳисобланади. Саҳролар ва яримсаҳролар Европа ва Шимолий Американи эгаллаб олган. Сибир ва Ҳиндихитой ҳудудларида эса нам тропик ва субтропик иқлим устуворлик қилган. Денгиз трансгрессияси ривожланиши туфайли иқлим шароитлари юмшоқлашиб боради. Юрада анча ҳудудларда, эҳтимол, илиқ ва нам иқлим шароитлари устуворлик қилган. Ҳатто ҳозирги Арктикада ҳам иқлим илиқ бўлган. Ҳозирги Буюк Британия ва Дания ҳудудларида сувнинг ҳарорати эрта юрада +21С га, кечки юрада эса +28С гача етган. Ҳарорат тўғрисидаги бундай аниқ маълумотлар моллюскалар чиғаноқларидаги кислород изотоплари нисбати бўйича аниқланган. Қурғоқчил зоналари юра даврида Шимолий Америка, Жанубий Америка ва Африкада сақланиб турган. Бўр даври давомида бир неча бор иқлим ўзгарган, аммо, умуман олганда, нисбатан илиқ бўлган. Ҳозирги Африкада юза сувларининг ҳарорати у вақтда +14С, экваторда эса (Тетис океани) ҳатто ҳозиргидан ҳам юқори бўлган. Юра даврида бошланган иқлимнинг .ушбу тенденцияси кечки бўрда амалда Саҳролар бўлмаслигига олиб келган. Арид (Саҳро) зоналари ҳозирги тропик саванналарни эслатган. Мезозойдаги қулай иқлим шароитлари қуруқликда ҳам, денгизларда ҳам органик дунёнинг гуркираб ривожланишига имкон яратган. Континентларда очиқ уруғли ўсимликлар кенг тарқалган. Игнабаргли, гингко ва беннититли ўсимликлар ривожланиб, уларнинг игнабаргли вакиллари ҳозиргача сақланиб қолган. Бўр даврига келиб ёпиқуруғли ўсимликлар ҳам кенг тарқала бошлайди. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling