Мўғиллар хукмронлиги даври тарих фалсафаси Режа: Араб-ислом дунёвий фалсафасининг вужудга келиши


Ибн Халдуннинг тарих фалсафаси (1332-1406)


Download 60.67 Kb.
bet5/5
Sana27.10.2023
Hajmi60.67 Kb.
#1727446
1   2   3   4   5
Bog'liq
мўғиллар даври

Ибн Халдуннинг тарих фалсафаси
(1332-1406)
Шарқ тарих фалсафасини жиддий равишда ривожлантирган, уни ўзининг
илмий қарашлари билан бир мунча бойитган, тарихга фалсафий ёндошиш усулларини
ишлаб чиққан йирик олимлардан бири Абдурахмон Мухаммад Ибн Халдундир.
Ибн Халдун ўз даврининг етук мутафаккири, файласуфи ва тарихчиси
сифатида ўзини намоён этган ва “Валиуддин” унвонини олган етук шахс эди. У
йирик сиёсий арбоб сифатида хам жамиятни бошқариш, кишилик жамияти ижтмоиймаданий тараққиётига муносиб хисса қўшиш борасида етарли тажрибага эга бўлган
ва айни пайтда диний хамда дунёвий билимларни чуқур эгаллаган алломадир.
Ибн Халдуннинг инсоният тарихи, унинг шаклланиши, ривожланиш
омиллари ва босқичлари, инсон ва жамият, инсон ва табиат ўртасидаги
муносабатларни тадқиқ этиш борасида ўзининг ноёб қобилиятини намоён этган ва бу
борада қатор илмий-назарий ютуқларни қўлга киритган олимдир.
Ибн Халдун фалсафаси тарих ва социология, инсоншунослик ва фалсафа
хамда мантиқ билан қоришиб кетган. Шу билан бирга диний тафаккурнинг дунёвий
тафаккур билан уйғунлашган шакли сифатида дунёга келиб Шарқу Ғарб тафаккур
78 Қаранг. Абдурахмонов М., Зохидий А., А.З.Валидий Тўғоннинг Туркистонга сафари (1913-1914 йиллар). Т.,
«Фан». 1997. 64-65-бетлар.
79 Беруний А.Р. «100 хикмат». Т., «Фан». 1993. 14-бет.
80 Ўша манба. 7-бет.
119
оламида ўзига хос мактаб яратди. Унинг энг машхур асарларидан бири “Муқаддима”
деб аталади ва тарихни англаш, тарихни тушуниш, инсоният тарихий тажрибаларини
диний ва дунёвий тафаккур орқали талқин этишнинг ўзига хос услубини яратди. У
тарих хақида гапирар экан, “Фаннинг икки жихати бор. Биринчиси қадимги
мамлакатлар ва давлатлар хақида хикоя этувчи ташқи томони бўлса, иккинчиси
тадқиқотларнинг бирининг тарихи ва янги фикрларни кашф этиш бўлган ички
томонидир. Тарих Олам асослари сабабиятини аниқ излайдиган фан. Бу воқеалар ва
уларнинг сабаблари хақидаги чуқур илм”81, дейди.
Ибн Халдун ана шу тарзда тарихий тадқиқотнинг умумий ва ички
жихатларига алохида эътибор беради. Илмий тахлилнинг ташқи томонига турли
мамлакатлар, давлатлар, халқлар, уларнинг бошидан кечирганлари, хуллас, тарихий
воқеликлар кирса, ички томони бевосита ана шу воқеликларни тафаккур элагидан
ўтказиб, унинг атрофида фалсафий фикр юритиб, социологик тадқиқотлар ўтказиб,
мантиқий хулосалар чиқаришдир. Ана шу жихатдан хам у тарихнинг илдизини
фалсафада кўради. Муносиб фалсафий фикрлар, умумлашмалар, хулосалар
чиқаришга чақиради ва натижада тарихни фалсафий фанлар қаторига қўшади.
Ибн Халдун ўз даврининг нодир тарихшуноси сифатида тарихнависликдаги
мавжуд анъанавий усуллардаги камчиликлар, нуқсонлар, жумладан, ўтмишни
сохталаштириш, чалкаштириш, воқеликларни ўз манфаатларига мослаштириб баён
этиш каби иллатларни кескин қоралайди. Хар бир миллат ва қавмнинг келиб чиқиши,
уларнинг тараққий топиш йўллари, тарихий ривожланиш манбаларини чуқур
ўрганиш миллатнинг уйғонишига, ўз қадру қимматини билишига ва истиқбол
режаларини аниқроқ тузишига ёрдам беришини алохида таъкидлайди.
Тарихда адолат устиворлиги, тарих хақиқати хамиша бош мезон бўлиши, хар
қандай воқеа ва ходиса тахлили тўғридан-тўғри муносабатни, одиллик билан
ёндошишни тақозо этишини мухим фазилат деб билади. Тарих хақида асар ёзар экан,
у ўзини тарихшуносликка бўлган муносабатини ва ёндошиш усулини қуйидагича
баён этади: “Бу китобни тузиш ва бобларга бўлишда мен хали маълум бўлмаган
йўлдан бордим, ажойиб янги усул яратдим, ўқувчи бўлиб ўтган воқеаларнинг
сабабини ўрганишдан фойда олсин учун тарихий-ижтимоий воқеалар ва инсоният
жамияти тараққиёти қонуниятини шархлаб бердим”82, дейди.
Ибн Халдуннинг ана шу “янги усул”и тарихдаги баёнчилик, ошириб-тошириб
ёзишлар, сафсатабозлик, хуш кўрмаган воқеаларни кескин танқид қилиш каби
иллатларга нуқта қўйди. Тарихшуносликнинг фан мақомини эгаллашига доир ўзига
хос илмий-назарий меъёрларни яратди. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин:
Биринчидан, хар қандай воқеа ва ходисаларнинг сабабини ўрганиш, унинг
мохиятини очиш тарихий воқелик мазмунини билиб олишга замин яратади. Унинг
атрофида фикр юритиб, ақлни ишлатиш, фикрлаш, тафаккур қилиш имконини
беради.
Иккинчидан, Ибн Халдун хар қандай тарихий воқеликка ижтимоий тус
беради, ижтимоий мохият қатларини очиш орқали ўша давр мохиятига, ижтимоийсиёсий мухитга, турмуш тарзига бахо беради.
Учинчидан, “Кишилик жамияти тараққиёти қонуниятларини шархлаб бериш”
орқали давлат ва жамият қурилишига тегишли бўлган фанлар – хуқуқшунослик,
фалсафа, социология, сиёсатшунослик, мантиқ сингари фанларнинг ривожланишига
туртки берди. Ана шу шархлаш орқали Ибн Халдун ақлий такомил, фикрий
ривожланиш йўлини очди. қачонки ўқувчи унинг китобларини кўздан кечирар экан,
тарихий воқеликларни ўрганиш билан бирга воқеалар атрофида фикрлайдиган, унга
81
қаранг. Хотамий С.М. Ислом тафаккури тарихидан. Т., “Минхож” нашриёти. 2003. 242-бет.
82 Хотамий С.М. Ислом тафаккури тарихидан. Т., “Минхож” нашриёти. 2003. 242-бет.
120
муносабат билдирадиган, бахолайдиган бўлиб қолади. Бу эса айни тарих
фалсафасининг ўзига хос кўриниши эди.
Ибн Халдун тарихнависликда мавжуд бўлган хилма-хил ривоятлардан, турли
хикоятлардан ва афсоналардан фойдаланишга чек қўйиб, реал хаёт ва реал жараён
тахлилига кўпроқ эътибор бериш тамойилини илгари сурди ва шу тарзда
тарихнависликнинг бутунлай янги йўналишини ривожлантиришга мухим хисса
қўшди. Унинг хулосаларига кўра тарих “...ўрганилиш объекти инсоният жамияти ва
одамлар жамоаси бўлган мустақил фандир, унинг фаолият майдони бирин-кетин
алмашиб келадиган воқеалар сабаби ва вазиятлар хусусиятларини тушунтиришдир”83.
Ана шу тарзда Шарқ тарих фалсафаси шакллана борди. Демак тарихнинг
тадқиқот объекти бевосита кишилик жамияти хисобланадиган бўлди. Жамиятдаги
мавжуд ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеликлар, хукмрон сиёсат ва бошқарув
усулининг тахлили орқали маълум воқелик асослари ўрганилди. Тадқиқотнинг
бундай шакли тарих фани предметига айлантирилди. Натижада Ибн Халдуннинг
тадқиқот усули ва тарихнавислик услуби ана шу тарзда ижтимоий фанлар
тараққиётини белгилайдиган мухим ходисага айланди.
Ибн Халдун илмий фаолиятининг ва тарих фалсафасининг ахамияти шугина
эмас. У инсон ва жамият, одам ва олам, кишилик жамияти тузилиши, вужудга
келиши, шаклланиши ва таназзуллари борасида ўзига хос фикр юритган, ўзига хос
талқин этган ва ўзига хос фалсафий мушохада юритган йирик шахсдир. Ибн Халдун
яшаган давр ва ўша пайтдаги мавжуд мусулмон маданияти ва фалсафаси



Download 60.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling