Мҳхсшқ Шарҳ 14 БҲхс 19 – Белгиланган бадал активи учун лимит, минимум молиялаштириш талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси
Консенсус Маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайишнинг мавжудлиги
Download 89 Kb.
|
EN GVT 2013 IFRIC 14 uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маблағ қайтарилиши сифатида мавжуд иқтисодий наф
- Бадалнинг камайиши сифатида мавжуд иқтисодий наф
- Минимум молиялаштириш талабининг келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд иқтисодий нафга таъсири
- Минимум молиялаштириш талаби мажбуриятни юзага келтириши мумкин бўлганда
Консенсус
Маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайишнинг мавжудлиги 7 Тадбиркорлик субъекти тизимнинг шартлари ва шароитларига ҳамда тизим юрисдикциясидаги ҳар қандай қонуний талабларига мувофиқ маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайишнинг мавжудлигини аниқлаши лозим. 8 Маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайиш шаклидаги иқтисодий наф мавжуд бўлади, агарда тадбиркорлик субъекти тизим муддати мобайнидаги бирор пайтда ёки қачонки тизим мажбуриятлари ҳисоб-китоб қилинганда уни ўзлаштира олса. Хусусан, бундай иқтисодий наф мавжуд бўлиши мумкин, ҳаттоки агарда бевосита ҳисобот даври охирида ўзлаштирилмайдиган бўлса ҳам. 9 Мавжуд иқтисодий наф тадбиркорлик субъекти профицитдан қандай фойдаланишни кўзлашига боғлиқ бўлмайди. Тадбиркорлик субъекти маблағ қайтарилишларидан, келгуси бадаллардаги камайишлар ёки иккаласининг бирикмасидан мавжуд бўладиган максимум иқтисодий нафни аниқлаши лозим. Тадбиркорлик субъекти ўзаро истисно бўлган фаразларга асосланган ҳолда маблағ қайтарилишлари билан келгуси бадаллардаги камайишлар бирикмасидан юзага келадиган иқтисодий нафларни тан олмаслиги лозим. 10 БҲХС 1 га мувофиқ, тадбиркорлик субъекти молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинган соф актив ёки мажбуриятнинг баланс суммасига нисбатан аҳамиятли тўғриланишга сабаб бўладиган аҳамиятли рискка эга ҳисобот даври охиридаги баҳолаш ноаниқлигининг асосий манбалари тўғрисидаги маълумотларни очиб бериши лозим. Бу профицитнинг жорий ўзлаштирилиши бўйича ҳар қандай чекловларнинг очиб берилишини ёки мавжуд иқтисодий наф суммасини аниқлашда фойдаланиладиган асоснинг очиб берилишини ўз ичига олиши мумкин. Маблағ қайтарилиши сифатида мавжуд иқтисодий наф Маблағ қайтарилишига нисбатан ҳуқуқ 11 Маблағ қайтарилиши тадбиркорлик субъекти учун мавжуд бўлади, фақатгина агарда тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳолларда маблағ қайтарилишига нисбатан шартсиз ҳуқуққа эга бўлса: (a) тизимнинг муддати давомида, бунда маблағ қайтарилишига эга бўлиш учун тизим мажбуриятлари ҳисоб-китоб қилиниши шартлигини фараз қилмаган ҳолда (масалан айрим юрисдикцияларда, тадбиркорлик субъекти тизимнинг муддати давомида маблағ қайтарилишига нисбатан ҳуқуққа эга бўлиши мумкин, бунда тизим мажбуриятлари ҳисоб-китоб қилинишидан қатъий назар); ёки (б) барча аъзолар тизимдан чиқиб кетгунига қадар бўлган давр мобайнида тизим мажбуриятлари оз-оздан ҳисоб-китоб қилинишини фараз қилган ҳолда; ёки (в) ягона вазиятда (яъни тизимни тугатишда) тизим мажбуриятлари тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини фараз қилган ҳолда. Маблағ қайтарилишига нисбатан шартсиз ҳуқуқ ҳисобот даври охирида тизимнинг молиялаштириш даражаси қандай бўлишидан қатъий назар мавжуд бўлиши мумкин. 12 Агарда профицит қайтарилишига нисбатан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқи тўлиқ унинг назоратида бўлмаган бир ёки ундан ортиқ ноаниқ келгуси ҳодисаларнинг содир бўлиши ёки содир бўлмаслигига боғлиқ бўлса, тадбиркорлик субъекти шартсиз ҳуқуққа эга эмас ва у активни тан олмаслиги лозим. Иқтисодий нафнинг баҳоланиши 13 Тадбиркорлик субъекти маблағ қайтарилиши сифатида мавжуд иқтисодий нафни ҳисобот даври охирида шундай профицит суммаси сифатида (тизим активларининг ҳаққоний қийматидан белгиланган бадал мажбуриятининг келтирилган қийматининг чегирилгани сифатида) баҳолаши лозимки, бунда уни тадбиркорлик субъекти ҳар қандай тегишли харажатлар чегирилгандаги маблағ қайтарилиши сифатида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, агарда маблағ қайтарилиши даромад солиғи бўлмаган бошқа солиққа шартли бўлганда, тадбиркорлик субъекти солиқ чегирилгандаги маблағ қайтарилишининг суммасини баҳолаши лозим. 14 Тизим тугатилганда (11(в)-банд) мавжуд бўлган маблағ қайтарилишининг суммасини баҳолашда, тадбиркорлик субъекти тизим мажбуриятларини ҳисоб-китоб қилиш ва маблағ қайтарилишини амалга ошириш харажатларини тизимга киритиши лозим. Масалан, тадбиркорлик субъекти профессионал ҳақлар тадбиркорлик субъекти томонидан кўра тизим томонидан тўланганда ушбу ҳақларни ҳамда тугатишдаги мажбуриятни ҳимоя қилишда талаб этилиши мумкин бўлган ҳар қандай суғурта мукофотларини чегириши лозим. 15 Агарда маблағ қайтарилишининг суммаси ўзгармас суммага кўра профицитнинг тўлиқ суммаси ёки қисми сифатида аниқланса, тадбиркорлик субъекти пулнинг муддатдаги қиймати учун ҳеч қандай тўғриланишни амалга оширмаслиги лозим, ҳаттоки агарда маблағ қайтарилиши фақатгина келгуси санада ўзлаштириладиган бўлса ҳам. Бадалнинг камайиши сифатида мавжуд иқтисодий наф 16 Агарда келгуси хизматга тегишли бадаллар учун минимум молиялаштириш талаби мавжуд бўлмаса, келгуси бадаллардаги камайиши сифатида мавжуд иқтисодий наф тадбиркорлик субъекти учун тизимнинг кутилган муддати билан тадбиркорлик субъектининг кутилган муддатининг қисқароғи мобайнидаги ҳар бир давр учун келгуси хизмат қиймат ҳисобланади. Тадбиркорлик субъекти учун келгуси хизмат қиймати ходимлар ўз зиммаларига оладиган суммаларни чиқариб ташлайди. 17 Тадбиркорлик субъекти келгуси хизмат қийматларини белгиланган бадал мажбуриятини аниқлашда фойдаланиладиган фаразларга ва БҲХС 19 орқали аниқланган ҳолда ҳисобот даври охирида мавжуд бўладиган ҳолатга мос бўлган фаразлар орқали аниқлаши лозим. Шу туфайли, тадбиркорлик субъекти тизим ўзгартирилгунга қадар келгусида тизим орқали тўланадиган нафларга нисбатан ҳеч қандай тўғриланишни фараз қилмаслиги лозим ҳамда келгусида барқарор ишчи кучини фараз қилиши лозим, бунда тадбиркорлик субъекти тизим орқали қамраб олинган ходимлар сонидаги камайтиришни амалга оширмагунча. Охирги ҳолатда, келгуси ишчи кучи тўғрисидаги фараз камайишни ўз ичига олиши лозим. Минимум молиялаштириш талабининг келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд иқтисодий нафга таъсири 18 Тадбиркорлик субъекти маълум санадаги ҳар қандай минимум молиялаштириш талабини қуйидагиларни қоплаши талаб этилган бадалларга нисбатан таҳлил қилиши лозим: (а) минимум молиялаштириш асосида ўтган хизмат учун ҳар қандай мавжуд камомад ва (б) келгуси хизмат. 19 Аллақачон қабул қилинган хизматларга нисбатан минимум молиялаштириш асосида ҳар қандай мавжуд камомадни қоплаш бўйича бадаллар келгуси хизмат бўйича келгуси бадалларга таъсир этмайди. Улар 23-26 бандларга мувофиқ мажбуриятни юзага келтириши мумкин. 20 Агарда келгуси хизматга тегишли бадаллар учун минимум молиялаштириш талаби мавжуд бўлса, келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд иқтисодий наф қуйидагиларнинг йиғиндиси бўлади: (a) келгуси хизмат учун келгуси минимум молиялаштириш талаби бўйича бадалларни камайтирадиган ҳар қандай сумма, чунки тадбиркорлик субъекти олдиндан тўловни амалга оширган бўлади (яъни буни амалга оширишга талаб этилишидан олдин суммани тўлаган); ва (б) 16 ва 17-бандларга мувофиқ ҳар бир даврдаги баҳоланган келгуси хизмат қийматидан шундай баҳоланган минимум молиялаштириш талаби бўйича бадалларнинг чегирилганидирки, қайсики агарда (а) да ифодаланган олдиндан тўлов мавжуд бўлмаганда ушбу даврлардаги келгуси хизмат учун талаб этилган бўлар эди. 21 Тадбиркорлик субъекти келгуси хизмат учун келгуси минимум молиялаштириш талаби бўйича бадалларни минимум молиялаштириш асоси орқали аниқланган ҳар қандай жорий профицитнинг таъсирини инобатга олган ҳолда аммо 20(а)-бандда ифодаланган олдиндан тўловни чиқариб ташлаган ҳолда баҳолаши лозим. Тадбиркорлик субъекти минимум молиялаштириш асосига мос фаразлардан ва, ушбу асос орқали кўзда тутилмаган ҳар қандай омиллар учун, белгиланган бадал мажбуриятини аниқлашда фойдаланиладиган фаразларга ва БҲХС 19 орқали аниқланган ҳолда ҳисобот даври охирида мавжуд бўладиган ҳолатга мос бўлган фаразлардан фойдаланиши лозим. Баҳо тадбиркорлик субъекти минимум бадалларни уларнинг муддати келганда тўлаши пировардида кутилган ҳар қандай ўзгаришларни ўз ичига олиши лозим. Бироқ, баҳо ҳисобот даври охирида моҳиятан белгиланмаган ёки шартномавий тарзда келишилмаган минимум молиялаштириш асосининг шартлари ва шароитларидаги кутилган ўзгаришларнинг таъсирини ўз ичига олмаслиги лозим. 22 Тадбиркорлик субъекти 20(б)-бандида ифодаланган суммани аниқлайдиган пайтда, агарда келгуси хизмат учун келгуси минимум молиялаштириш талаби бўйича бадаллар ҳар қандай маълум даврда келгуси БҲХС 19 хизмат қийматидан ошса, ушбу ортиқча қисм келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд иқтисодий нафнинг суммасини камайтиради. Бироқ, 20(б)-бандда ифодаланган сумма ҳеч қачон нольдан кам бўла олмайди. Минимум молиялаштириш талаби мажбуриятни юзага келтириши мумкин бўлганда 23 Агарда тадбиркорлик субъекти минимум молиялаштириш талаби остида аллақачон қабул қилинган хизматларга нисбатан минимум молиялаштириш асосида мавжуд камомадни қоплаш бўйича бадалларни тўлаш мажбуриятига эга бўлса, тадбиркорлик субъекти тўланадиган бадаллар улар тизимга тўлангандан сўнг маблағ қайтарилиши ёки келгуси бадаллардаги камайиш сифатида мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлаши лозим. 24 Тўланадиган бадаллар улар тизимга тўлангандан сўнг мавжуд бўлмаслиги даражасида, тадбиркорлик субъекти мажбурият юзага келган пайтда мажбуриятни тан олиши лозим. Мажбурият соф белгиланган бадал активини камайтириши ёки соф белгиланган бадал мажбуриятини ошириши лозимки, бунда ҳеч қандай фойда ёки зарар бадаллар тўланганда БҲХС 19 нинг 64-бандини қўллашдан юзага келиши кутилмайди. 25– 26 [Ўз кучини йўқотган] Download 89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling