Мҳхсшқ Шарҳ 14 БҲхс 19 – Белгиланган бадал активи учун лимит, минимум молиялаштириш талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси
Download 89 Kb.
|
EN GVT 2013 IFRIC 14 uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастлабки маълумотлар
- Қўллаш доираси
МҲХСШҚ 14 МҲХСШҚ Шарҳ 14 БҲХС 19 – Белгиланган бадал активи учун лимит, минимум молиялаштириш талаблари ва уларнинг ўзаро алоқаси Мурожаатлар • БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” • БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” • БҲХС 19 «Ходимларнинг даромадлари” (2011 йилдаги таҳрирда) • БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” Дастлабки маълумотлар 1 БҲХС 19 нинг 64-банди соф белгиланган бадал активининг баҳоланишини белгиланган бадал тизимидаги профицит билан активнинг юқори чегарасининг камроғигача лимитлайди. БҲХС 19 нинг 8-банди активнинг ючкори чегарасини «тизимдан маблағ қайтарилишлари ёки тизимга келгуси бадаллардаги камайишлар шаклида мавжуд бўлган ҳар қандай иқтисодий нафларнинг келтирилган қиймати» сифатида таърифлайди. Саволлар маблағ қайтарилишлари ёки келгуси бадаллардаги камайишлар, хусусан минимум молиялаштириш талаби жорий бўлган пайтда, қачон мавжуд деб ҳисобланиши кераклиги тўғрисида юзага келган. 2 Минимум молиялаштириш талаблари кўпгина мамлакатларда ходимлар даромади тизимининг аъзоларига берилган бандликдан-сўнгги даромад ваъдасининг ҳимоясини яхшилаш учун мавжуд бўлади. Бундай талаблар одатда маълум давр мобайнида амалга оширилиши шарт бўлган минимум суммани ёки бадаллар даражасини кўзда тутади. Шу туфайли, минимум молиялаштириш талаби тадбиркорлик субъектининг келгуси бадалларни камайтириш лаёқатини чегаралаши мумкин. 3 Бундан ташқари, белгиланган бадал активининг баҳоланишига нисбатан лимит минимум молиялаштириш талабининг қийин бўлишига олиб келиши мумкин. Одатда, тизимга бадалларни амалга ошириш талаби белгиланган бадал активи ёки мажбуриятининг баҳоланишига таъсир этмаслиги мумкин. Бунга сабаб шуки, бадаллар тўланда тизим активларига айланади ва шунинг учун қўшимча соф мажбурият нольга тенгдир. Бироқ, минимум молиялаштириш талаби мажбуриятни юзага келтириши мумкин, агарда талаб этилган бадаллар улар тўлангандан сўнг тадбиркорлик субъекти учун мавжуд бўлмаса. 3A 2009 йил ноябр ойида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари Кенгаши қачонки минимум молиялаштириш талаб мавжуд бўлган айрим ҳолатларда келгуси бадалларнинг олдиндан тўланишига нисбатан ёндашувдан юзага келадиган кўзда тутилмаган оқибатни чиқариб ташлаш учун МҲХСШҚ 14 ўзгартирди. Қўллаш доираси 4 Мазкур Шарҳ барча бандликдан-сўнгги белгиланган даромадларга ва бошқа узоқ муддатли ходимларнинг белгиланган даромадларига нисбатан қўлланилади. 5 Мазкур Шарҳнинг мақсади учун, минимум молиялаштириш талаблари бу бандликдан-сўнгги ёки бошқа узоқ муддатли белгиланган даромад тизимини молиялаштиришга нисбатан ҳар қандай талаблардир. Масалалар 6 Мазкур Шарҳда кўриб чиқилган масалалар қуйидагилардир: (a) Маблағ қайтарилишлари ёки келгуси бадаллардаги камайишлар БҲХС 19 нинг 8-бандидаги активнинг юқори чегарасининг таърифига мувофиқ қачон мавжуд деб ҳисобланиши кераклиги. (б) минимум молиялаштириш талаби келгуси бадаллардаги камайишларнинг мавжудлигига қандай таъсир этиши мумкинлиги. (в) минимум молиялаштириш талаби қачон мажбуриятни юзага келтириши мумкинлиги. Download 89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling