Microsoft PowerPoint 1 маъруза
Киберхавфсизликнинг билим соҳалари
Download 86.72 Kb. Pdf ko'rish
|
1 - маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоат хавфсизлиги
- Таҳдид
Киберхавфсизликнинг билим соҳалари Киберхавфсизлик асослари (CSF1316) • “Ташкилот хавфсизлиги” билим соҳаси ташкилотни киберхавфсизлик таҳдидларидан ҳимоялаш ва ташкилот вазифасини муваффаққиятли бажаришини мададлаш учун рискларни бошқаришга эътибор қаратади. • “Жамоат хавфсизлиги” билим соҳаси у ѐки бу даражада жамиятда таъсир кўрсатувчи киберхавфсизлик омилларига эътибор қаратади. – Кибержиноятчилик, қонунлар, ахлоқий муносабатлар, сиѐсат, шахсий ҳаѐт ва уларнинг бир-бири билан муносабатлари ушбу билим соҳасидаги асосий тушунчалар. Ахборот хавфсизлиги Ахборот хавфсизлиги Конфиденциаллик Бутунлик Фойдаланувчанлик Киберхавфсизлик асослари (CSF1316) Риск Киберхавфсизлик асослари (CSF1316) • Риск – потенциал фойда ѐки зарар бўлиб, умумий ҳолда ҳар қандай вазиятга бирор бир ҳодисани юзага келиш эҳтимоли қўшилса, унда риск пайдо бўлади. • Киберхавфсизликда ѐки ахборот хавфсизлигида рисклар салбий кўринишда қаралади. • Риск – бу ноаниқликнинг мақсадларга таъсири. • Мақсад – у ѐки бу фаолият жараѐнида нимага эришишни хохлашимиз ҳисобланади. • Ноаниқлик – ҳозисага, унинг оқибатлари ѐки унинг эҳтимолини билишга алоқадор ахборотни ѐки билимларни этишмаслиги ѐки қисман етишмаслиги ҳолати. Риск Киберхавфсизлик асослари (CSF1316) • Таъсир – кутилган ѐки хохлаган ҳодисани салбий ѐки ижобий томонга оғиши. • Актив – ташкилот учун қадрли бўлган ихтиѐрий нарса бўлиб, ахборот хавфсизлигига боғлиқ ҳолда актив сифатида ташкилотнинг муҳим аҳборотини келтириш мумкин. • Таҳдид – тизим ѐки ташкилотга зарар етказиши мумкин бўлган исталмаган ҳодиса. • Заифлик – бу бир ѐки бир нечта таҳдидга сабаб бўлувчи ташкилот активи ѐки бошқарув тизимидаги камчилик ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling