Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/46
Sana22.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1378421
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46
Bog'liq
akusherlik-sepsisi

КХТ-10 бўйича кодланиши 
А41 
Бошқа сепсис 
О85 
Туғруқдан кейинги сепсис 
О85 
Бошқа туғруқдан кейинги инфекциялар 
R57.2 Септик шок 


11 
Эпидемиологияси 
Сепсис ҳали ҳам бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлашнинг асосий муаммоси бўлиб 
қолмоқда ва ушбу патология юқори ўлим даражаси билан боғлиқ.
Оналар сепсиси – оналар касалланиши ва оналар ўлимининг муҳим сабаби, шу билан 
бирга, оналар ўлимининг олдини олиб бўладиган сабаби ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда дунёда инфекциялар оналар ўлими таркибида тўртинчи ўринда туради ва 
11% ҳолатларни ташкил қилади, ривожланаётган мамлакатларда септик аборт ва 
туғруқдан кейинги эндометрит билан боғлиқ бўлган септик шок ҳали ҳам етакчи 
ўринлардан бирини эгаллайди. Хорижий статистик маълумотларига кўра акушерлик 
амалиётида ўлим билан якунланадиган сепсиснинг частотаси йилига 10% га ошади, бунда 
онанинг катта ёши, семизлик, сурункали касалликлар фонида ҳомиладорлик кечиши, ЁРТ 
ва кўп ҳомилалик ҳомиладорлик, кесар кесишларнинг кўп сони (хавф 5-20 баробарга 
ортади) асосий хавф омиллари ҳисобланади.
Оналар ўлими ва касалланиши бўйича Буюк Британияда ўтказилган конфиденциал 
тадқиқотнинг натижаларига кўра ўлим билан якунланган оналар сепсисининг 63% 
ҳолатларида касаллик кеч аниқланган ёки ўз вақтида даволанмаган.
Охирги 25 йил давомида сепсис ва септик шокнинг таърифи уч марта ўзгартирилган (1991, 
2001 ва 2016 йиллар); ҳар тўрт йилда халқаро интенсив даволаш баённомаси (Surviving 
Sepsis Campaign Guidelines, 2004, 2008, 2012 ва 2016 йиллар) ўнлаб етакчи ташкилот ва 
экспертлар иштирокида қайта кўриб чиқилади ва янгиланади. Шундай қилиб, 
муаммонинг долзарблиги аниқ ва барча мутахассислик шифокорларидан сепсис ва 
септик шокни эрта аниқлаш ва ўз вақтида интенсив даволаш бўйича замонавий 
билимларга эга бўлишни талаб қилади. 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling