10
Кириш
Таърифлар
Сепсис ва септик шок учун таърифларнинг III-халқаро консенсусининг («Sepsis-3»
- Society of
Critical Care Medicine, European Society of Intensive Care Medicine, 2016) тавсияларига кўра сепсис
ва септик шокнинг терминологияси соддалаштирилган ва энди
ягона тан олинган атамалар
сепсис ва септик шок ҳисобланади.
Сепсис
– инфекцияга мезбон организми жавобининг регуляцияси
бузилиши туфайли
келиб чиққан ҳаётга таҳдид солувчи аъзолар дисфункцияси. Ўлим
билан якунланиш
даражаси 10% ни ташкил қилади.
Оналар сепсиси
– ҳомиладорлик, туғруқ, ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишдан
(аборт) кейинги ёки туғруқдан кейинги даврларда инфекция билан боғлиқ бўлган аъзолар
дисфункцияси сифатида аниқланган ҳаёт учун хавфли бўлган ҳолат.
Do'stlaringiz bilan baham: