Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))


Артериал гипотонияни аниқлаш ва даволаш


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/46
Sana22.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1378421
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46
Bog'liq
akusherlik-sepsisi

Артериал гипотонияни аниқлаш ва даволаш: 
a. Инфекцияси тасдиқланган ва артериал гипотония билан касалланган ёки аъзолар 
гипоперфузияси (лактатнинг даражаси ≥ 2 ммоль/л) кузатилган беморларда 1-2 л (дастлабки 
3 соат ичида 30 мл/кг) кристаллоидларнинг инфузиясини юборишни бошлаш зарур. 
b. Дастлабки инфузиядан кейин, тўқималарнинг перфузияси ва юборилган бошланғич 
инфузиянинг ҳажмига жавобни қайта баҳолаган ҳолда кейинги инфузион терапияни 
ўтказиш керак. 


20 
Қўшимча диагностик мезонлар сифатида С-реактив оқсили, прокальцитонин, интерлейкин-6, 
пресепсин ишлатилади. Ушбу биомаркерлар бактериал инфекциянинг генерализацияси нуқтаи 
назаридан нисбий диагностик аҳамиятга эга, бироқ, ушбу биомаркерлар критик ҳолат бор-
йўқлигини кўрсатмайди. 
1А 
Сепсис/септик шокга шубҳа қилинган ёки сепсис/септик шок ташхиси қўйилган ҳар қандай 
ҳомиладор/туғувчи/туққан аёлда имкон қадар тезроқ, энг яхшиси дастлабки 1-соат ичида, 
С-реактив оқсили ва/ёки прокальцитониннинг даражасини текшириш тавсия этилади. 
Сепсис билан касалланган 50-90% беморларда инфекцияланишдан кейин 24 соат ўтгач қондаги 
С-реактив оқсилининг концентрацияси > 10 мг/л дан ошади. 
Прокальцитониннинг 0,05 нг/мл дан паст даражаси нормал ҳисобланади ва прокальцитониннинг 
0,25 нг/мл дан паст даражаси бактериал сепсис ривожланиши эҳтимоли пастлигидан далолат 
беради. Прокальцитониннинг даражаси инфекция бошлангандан кейин 4 соат ичида кўтарилади. 
Прокальцитониннинг 2 нг/мл дан ортиқ даражаси сепсис ривожланганлигини кўрсатади. 
2В 
Прокальцитониннинг даражаси нормаллашиши антибактериал терапияни бекор 
қилишнинг мезонларидан бири сифатида хизмат қилади. 
2А 
Септик ҳолатларни ташхислаш ва даволашни назорат қилиш учун С-реактив оқсили, 
прокальцитонин, интерлейкин-6, NGAL («ренал тропонин»), цистатин С, микроальбумин, 
D-димер биомаркерларини текшириш тавсия этилади. 
Ушбу биомаркерлар Finecare™ FIA MeterPlus/FS 113 экспресс анализаторида РОС-диагностик 
ноинвазив иммунофлуоресценция усули ёрдамида текширилади. 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling