Microsoft Word ÓÈ I-IV 2004 doc
-жадвал. Фирмаларнинг қарор қабул қилишида давлатнинг аралашуви: ўнта нисбатан
Download 162.43 Kb. Pdf ko'rish
|
a26 (1)
3.1-жадвал. Фирмаларнинг қарор қабул қилишида давлатнинг аралашуви: ўнта нисбатан
илғор ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари Мамлакат Давлат аралашуви ин- декси (фирмалар %) Инвестицион қа- рорларга аралашу- ви (фирмалар %) Субсидиялар (фирмалар %) Субсидия ва бошқа жорий трансфертлар, (ЯИМ %) 99/89 йилларда ЯИМ % Эстония 11,8 10,2 10,7 20,0 79,0 Хорватия 15,8 18,4 14.4 18,4 77,8 Польша 16,4 17,3 11,6 20,4 121,8 Россия 21,8 15,9 13,7 15,2 57,8 Чехия 23,4 23,7 13,9 27,9 94,8 Словения 29,8 23,1 11,5 20,3 105,5 Ўзбекистон 43 28,7 15,2 - 93,9 Венгрия 43 37,9 23,3 19,3 99,3 Беларусия 52,2 32,6 27,2 18,4 81,4 Словакия 54,2 52,2 14,4 22,3 100,5 Манба: Hellman and Schankerman, 2000, pр.560, 569; Economic Survey of Europe, 2001, pp. 254, 89. Шу нарса диққатга сазоворки, мазкур индекс 2000 йилда Ўзбекистонда юқори даражада бўлди. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки 2000-2004 йилда Ўзбекистонда давлат аралашуви индекси сезиларли дражада пасайган. Ушбу даврда валюта бозорини эркинлаштириш амалга оширилди, корхоналар ва фирмаларни текширишлар сони қонуний чегаралаб қўйилди, уларни рўйҳатга олиш жараёни соддалаштирилди, кундалик хўжалик фаолияти давлатнинг аралашувини чеклаш бўйича бошқа чора- тадбирлар қабул қилинди, давлат ташкилотларини ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришдаги ролини камайтирувчи маъмурий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу эса, давлатнинг корхоналар ва фирмалар кундалик фаолиятига аралашувини чеклаш, уларга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сотиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларини муҳимлигидан далолат беради. Устивор тармоқ ва ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлиги кўп жиҳатдан давлат томонидан тартибга солиш шакллари, усуллари ва механизмларига боғлиқ бўлади. Қўллаб-қувватлаш алоҳида фирма ва ташкилотлар учун қулай шароит яратувчи тор мақсадли бўлиши ёки умуман иқтисодиётнинг тармоқларини ривожлантиришга мўлжалланган бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда гап давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг селектив чора-тадбирлари, иккинчисида эса универсал (селектив бўлмаган) чора-тадбирлар ҳақида сўз боради. Селектив чора-тадбирлар давлат органларининг аниқ корхоналарнинг молиявий ҳолати ва инвестицион лойиҳалари ҳақида жуда катта ахборотларга эга бўлишини талаб этади ва шу нуқтаи назардан ҳам юқори даражада ҳавфлидир. Давлат аппарати қанчалик кам самарадор бўлса селектив чора-тадбирлар ҳам шунчалик самарасиз бўлади. Бундан ташқари, бир турдаги корхоналарга субсидия ва имтиёзларнинг берилиши имтиёз берилмаган бошқа корхоналарда норозилик туғдиради, тенг рақобат тамойилининг бузилишига, ижро этувчи ва қонун чиқарувчи органлар фаолиятининг бузилишига олиб келади. Шу билан бир қаторда, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида етакчиларни шакллантириш мақсадида селектив чора-тадбирларнинг меъёрий даражада қўлланилиши айниқса, ривожланишнинг иккинчи ва учинчи босқичини бошдан кечираётган мамлакатлар учун давлат томонидан тартибга солишнинг кенг тарқалган ва самарали усулларидан бири ҳисобланади. Оҳирги йиллар мобайнида Ўзбекистонда вужудга келган давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг усул ва шаклларининг таҳлили унда селектив чора-тадбирларнинг устивор эканлигини кўрсатади. Иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қонун хужжатларининг ўзига хос 4 Регрессион тенглик қуйидаги кўринишга эга: GRR = – 41 + 6.93*GIG – 0.0828*GIG^2 , бунда GRR – ЯИМнинг жамғарилган динамикаси (жадвалнинг охирги устуни), GIG – давлат аралашуви индекси (иккинчи устун). ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТАРМОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ 116 ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ жиҳатларидан бири солиқ, инвестицион, молиявий ва бошқа бошқа ресурларга эга бўлиш, махсулотларни сотиш ёки давлат томонидан аниқ корхоналарнинг йиғилиб қолган молиявий қарзларидан кечиш каби кўплаб имтиёзларнинг мавжудлигидир. Охирги 4 йил ичида бир қанча шундай қарорлар ва меъёрий хужжатлар қабул қилинган. Уларнинг қўлланиш доираси жуда кенг – фаолият йўналиши (инвестициялаш, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиш) ва иқтисодиёт секторидан (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш) тортиб, то алоҳида ассоциация ва ташкилотларгача (“Ўзнефтниқайтаишлаш” АК, “Кўмир” АЖ, “Ўзагромашсервис” АЖ, Шўртан ТКК, “Ўз Кейсмаш”, “Ўзсаноатмашимпекс” ДАК ва бошқалар). Уларга имтиёзлар солиқларнинг ҳамма турлари бўйича берилади: ҚҚС, фойдага солиқ, божхона тўловлари, акциз солиғи ва бошқалар. Маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар ва хорижий инвесторларни бундай кўринишда давлат томонидан қўллаб-қувватланиши иқтисодиётни ва унинг устивор тармоқларини фаоллаштириш нуқтаи назаридан қанчалик самарали? 1998-2000 йилларнинг тармоқлараро баланси маълумотлари асосида амалга оширилган таҳлиллар бу борада ягона баҳо бериш имкониятини бермайди. Масалан, “нефтни қазиб олиш” ва “машинасозлик ва метални қайта ишлаш” тармоқларига ялпи махсулот қийматининг 37,8% ва 5,4% миқдорида дотация ажратилганлигига қарамасдан, ўртача йиллик ўсиш суръатлари ҳисобот даврида салбий бўлди. Қишлоқ хўжалигига ажратилган дотациялар миқдори 6.6% ва бошқа тармоқларга 1-2%дан ортмаган бўлсада, уларнинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4 - 5%ни ташкил этди. Бундай натижаларнинг асосий сабаби бизнинг фикримизча қуйидагиларда акс этади. Кўпгина корхо- налар нарҳ омили бўйича қийин ахволда қоладилар, сабаби маҳсулот нарҳи ишлаб чиқаришга кетган харажатни қопламайди, молиявий ресурслардан фойдаланиш жараёнида ва ташқи иқтисодий фаоли- ятда маъмурий тўсиқларга учрайдилар, натижада улар солиқ имтиёзлари ва субсидияларга эга бўлган тақдирда ҳам ишлаб чиқаришда барқарор ўсишни таъминлай олмайдилар. Шарт шароитларнинг бир бирга мос келмаслигига охирги йиллар давомида ишлаб чиқарувчилар ва якуний истеъмол нарҳларини ўртасидаги сезиларли фарқ хам мисол бўла олади. Бунда ишлаб чиқарувчилар ва якуний истеъмол нарҳлари ўртасидаги фарқ савдо-транспорт харажатлари ва бевосита солиқларга тўғри келади. Маҳалий хокимият органларининг турли чекловларидан сўнг корхоналар ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини бозор нарҳларидан жуда паст бўлган нарҳларда воситачи корхоналарга сотишга мажбур бўладилар. Натижада, тушумнинг асосий қисми ўртада турган воситачи корхонада қолади ёки солиқлар кўринишида бюджетга ўтказилади, ишлаб чиқариш эса бошқа соҳаларга масалан савдо соҳасига қараганда ўзига эътиборни кам жалб қиладиган соҳага айланиб қолади. Шуниси диққатга сазоворки, тармоқлараро нарҳлардаги мавжуд фарқлар қазиб олиш ва хом ашё тармоқларига ҳам, қайта ишлаш тармоқларига ҳам хос. Бунда нефтни қазиб олиш (фарқ 7,2 марта), газ қазиб олиш (2,6 марта), қурилиш материалларини ишлаб чиқариш (1,6 марта), нефтни қайта ишлаш (1,6 марта), озиқ овқат ва микробиология саноати (2,1 марта) корхоналари энг катта зарар кўрадилар. Шуниси аниқки, бундай шароитда товар ишлаб чиқарувчилар солиқ имтиёзлари ва давлат қўллаб қувватлашининг бошқа чора тадбирларига эга бўлсалар хам ишлаб чиқаришни ривожлантиришлари қийин бўлади. Бундай шароитда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самрадорлигини оширишга учун бизнинг фикримизча, энг аввало товар ва хизматлар айланишида монополияни чеклаш, молиявий ва моддий ресурслар бозорига киришни соддалаштириш, турли тармоқлар ва фаолият соҳалари учун солиқ юкларини қисқартириш, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқарувчиларнинг эркин фаолият юритишлари учун шароитларни яхшилаш орқали эришиш мумкин. Давлат томонидан қўллаб қувватлаш чора тадбирларининг носелектив усулларига устиворлик берилиши керак, сабаби улар кўп жиҳатдан миллий иқтисодиёт ривожланишининг экспортга йўналтирилган босқичи талабларига жавоб беради. Улар – валюта курсини тартибга солиш, инфратузилмани шакллантириш, тикланиш ва тарақиёт бўйича универсал банкларни ташкил этиш, инновацияларни солиқ сиёсати орқали рағбатлантириш, замонавий технологияларни тадбиқ этиш ва инвестицияларни жалб қилиш учун имтиёзли шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирларни қамраб олади. Сўмнинг пасайтирилган курсини ушлаб туриш ўз навбатида, селектив тартибга солиш кўрсаткичларидан фойдаланишга бўлган эхтиёжнинг қисқартиришга, хорижий инвестицияларнинг ошишига олиб келиши мумкин. Давлат маблағларининг асосий қисми меҳнат ресурлари малакасини, товар ишлаб чиқарувчиларни илмий- ахборотлар билан таъминлаш даражасини, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга, шу билан бир қаторда, етакчи саноат корхоналарини қайта қуришга, давлат муассасаларининг самарали фаолият кўрсатишига йўналтирилиши лозим. Буларнинг бари бюджет маблағларининг қайта тақсимланишини ва уларни такомиллаштиришни талаб этади. Download 162.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling