Microsoft Word ÓÈ I-IV 2004 doc
Download 162.43 Kb. Pdf ko'rish
|
a26 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Иқтисодиётни эркинлаштиришни чуқурлаштириш шароитида тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва усулларини такомиллаштириш муаммолари
ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТАРМОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ 111 3. Иқтисодиётни эркинлаштиришни чуқурлаштириш шароитида тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари ва усулларини такомиллаштириш муаммолари С.В.Чепель, М.Катанова СИСМ Мазкур мақола Россия иқтисодиёт мактаби профессори и.ф.д. В.В.Поповнинг маълумотлари хамда унинг USAID лойихаси кўмагида Иқтисодиёт вазирлиги хузуридаги СИСМга ташрифи (2004 йил ноябрь) натижаларидан фойдаланган холда тайёрланди. Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари ва ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб – қувватлаш шакллари ва усуллари ҳақидаги масалалар ҳозирги замон иқтисодиёт фанининг ўта баҳсталаб муаммоларидан бири ҳисобланади. Айниқса, бу муаммолар ривожланаётган ва ўтиш даври иқтисодиётини бошидан кечираётган мамлакатларда яққол кўзга ташланади. Бу соҳада фикрлар доираси жуда кенг бўлиб, давлат аралашувини чеклашдан тортиб (Польша ва Шарқий Европа мамлакатлари тажрибаларига суянадиганлар), то бозор “таназзулини” бартараф этишда, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги тафовутни қисқартиришда давлатнинг ўрни беқиёс эканлигини (Хитой, Чили ва Шарқий Осиё мамлакатлари тажрибасига урғу берадиганлар) таъкидловчилар хам бор. Биринчи оқим тарафдорлари давлат аралашувини чеклаш ва иқтисодиётни эркинлаштириш ўсиш манбаларини фаоллаштирган ҳамда унинг ўрта ва узоқ муддатли келажакда ўсиш суръатларини оширган мамлакатлараро тадқиқотларнинг кўплаб натижаларига таянадилар. Хақиқатдан ҳам Жаҳон банки, ХВФ ва иқтисодий ўсиш муаммолари таҳлили билан шуғулланувчи машҳур олимларнинг тадқиқотлари ЯИМнинг узоқ муддатли ўсиш суръатлари билан бож тўловлари тўсиқларини пасайиши, валюта курслари фарқларнинг қисқариши, иқтисодиётда нодавлат сектори улушининг кенгайиши, иқтисодий эркинлик индексининг ўсиши ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг бошқа кўрсаткичлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд эканлигини кўрсатади. Шу билан бир қаторда, яна шундай мисоллар хам борки, бунда, ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, саноатни аниқ сиёсат асосида ривожлантиришдан воз кечиш, бозорни тартибга солмаслик миллий иқтисодиётдан капиталнинг чиқиб кетишига, ташқи таъсир ва тажовузларга нисбатан кучсизланишга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга салбий таъсир кўрсатган, аҳолининг даромадлар бўйича табақаланишини кучайишига олиб келган. Эркинлаштириш сиёсати ривожланаётган мамлакатларнинг барчаси учун ҳам ягона нажот эмас эканлиги, Шарқий Осиё мамлакатлари қирқ йилда босиб ўтган хусусийлаштириш ва эркинлаштириш йўлини ўтган асрнинг ўн йилида босиб ўтган, аммо, иқтисодий ўсиш суръатлари бўйича улардан анча орқада қолаётган Лотин Америкаси мамлакатлари тажрибисидан ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, Шарқий Осиёнинг янги ривожланган индустриал мамлакатлари саноат сиёсати, индикатив режалаштириш ва иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ва соҳаларини давлат томонидан фаол қўллаб- қувватлаш сиёсатини олиб бораётган мамлакатлардир. Жаҳон иқтисодий ривожланишининг натижалари аниқ қайси мамлакатларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштирилиши узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин. Бунга иқтисодиётда эришилган эркинлаштириш даражаси етарлими ва у давлатнинг иқтисодиёт секторлари ва тармоқларини қўллаб қувватлаш чора тадбирлари билан қай даражада ҳисоблашиши лозим, қўллаб- қувватлашнинг шакл ва турлари қандай бўлиши керак деган саволларни долзарб қилиб қўймоқда. Қисман, бу саволга жавобни эркинлаштиришнинг иқтисодий ўсишга таъсири бўйича амалга оширилган мамлакатлараро тадқиқотларнинг таҳлилидан топиш мумкин. Оҳирги йилларда импорт божларини қисқартириш, ташқи савдони ва молиявий бозорларни тартибга солиш, капитал оқимларини эркинлаштириш, давлат назоратини кучсизланиши ва рақобатнинг рағбатлантирилиши иқтисодиётнинг ривожланиш босқичидан келиб чиққан ҳолда ижобий ёки салбий натижаларга олиб келиши мумкин деган фикр ўз тасдиғини топмоқда 1 . Умумий қилиб олганда ривожланишнинг тўрт босқичини ажратиб кўрсатиш мумкин – (1) индустрлаштиришнинг бошланғич босқичи, (2) экспортга йўналтирилган ўсишни рағбатлантириш босқичи, (3) жадал ўсишни рағбатлантириш босқичи ва (4) ривожланган бозор босқичи. Миқдорий индикатор сифатида жаҳон даражасидаги технологик бўлиниш, асосан АҚШ даражасига нисбатан миллий ЯИМнинг аҳоли жон бошига тўғри келиши кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бунда, агар иккита мамлакат ривожланишнинг турли босқичларини бошдан кечираётган бўлсалар, иқтисодиётни 1 Қаранг. В.М. Полтерович, В. В. Попов. Стимулирование роста и стадии развития. .РЭШ, МЕМО 2004. Rodrik, Dani (2003). Growth Strategies. Working draft for eventual publication in the Handbook of Economic Growth. April 2003. Acemoglu, Daron, Philippe Aghion, and Fabrizio Zilibotti (2002a). Distance to Frontier, Selection, and Economic Growth. June 25, 2002 (http://post.economics.harvard.edu/faculty/aghion/papers/Distance_to_Frontier.pdf) ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТАРМОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ 112 ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ эркинлаштириш сиёсатининг бир хил усуллари уларнинг иқтисодий ривожланишини тезлаштириш билан бир қаторда секинлаштириши ҳам мумкин. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, юқори ва барқарор иқтисодий ўсишга фақатгина иқтисодий тараққиётнинг ҳар бир босқичида давлатнинг иқтисодиётга аралашиш ва эркинлаштириш даражасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий сиёсат олиб борилсагина эришиш мумкин экан. Шарқий Осий мамлакатларининг ютуғи шундан иборатки, улар ўз вақтида иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларидан, эришган даражаси ва миллий манфаътлардан келиб чиққан ҳолда давлат томонидан тартибга солиш усул ва турларидан фойдаланганлар. Буни биз Корея тажрибасидан хам кўришимиз мумкин. Агар экспортни кенгайтириш босқичида давлат миллий ишлаб чиқарувчиларни химоя қилиш учун тариф, ташқи иқтисодий ва монетар сиёсатни қўллаган бўлса (3.1 чизмага қаранг), давлатнинг ўзи экспортга йўналтирилган йирик саноат корхона- ларини барпо этишда бевосита иштирок этган ва ривожланишнинг кейинги босқичларида ташқи иқти- содий фаолиятни эркинлаштириш, рақобатни рағбатлантириш, пинҳоний бозорни қисқартириш сиёса- тини олиб борган. Давлатнинг иқтисодиётга тўғридан тўғри аралашуви хам сезиларли даражада қисқарган. Download 162.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling