Microsoft Word ÓÈ I-IV 2004 doc
чизма. Жанубий Корея: барқарор иқтисодий ўсишга эришиш босқичлари, муаммолари ва
Download 162.43 Kb. Pdf ko'rish
|
a26 (1)
3.1 чизма. Жанубий Корея: барқарор иқтисодий ўсишга эришиш босқичлари, муаммолари ва
механизмлари. Жанубий Корея иқтисодий ривожланишининг экспортга йўналтирилган стратегияси ХХ асрнинг оҳирги қирқ йили мобайнида босқичма-босқич амалга оширилган. Қуйида уларнинг асосий таснифлари берилган. Босқичлар Муаммолар, уларни ҳал қилиш стратегияси ва механизмлари Биринчи 1961–1970 Экспортни рағбатлантириш даври. Илгари амалга оширилган импорт ўрнини қоплаш стратегияси экс- портни кенгайтириш йўналишига ва молиявий ресурсларни ташқи бозорда рақобатбардош бўлган тўқимачилик ва озиқ овқат каби меҳнат унумдорлиги юқори бўлган корхоналарни барпо этишга ўзгартирилган. Миллий валютанинг айирбошлаш курсини девальвация қилиш сиёсатининг амалга оширилиши. Кор- поратив солиқлар ставкаларини камайтириш. Жисмоний омонатчиларни манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк депозитларининг фоиз ставкаларини давлат томонидан тартибга солиш орқали шахсий жамғармаларни рағбатлантириш чора тадбирлари. Бу давр мобайнида, тариф ва ташқи иқ- тисодий сиёсатдан фойдаланган ҳолда ҳом ашё, оралиқ ва капитал товарларнинг импорти осонлаш- тирилган ва истеъмол товарларини импорт қилиш имкон даражасида қисқартирилган. Иккинчи 1973 -1979 Экспортга йўналтирилган индустирлаштириш стратегияси машинасозлик ва нефт-кимё каби капитал ва техник қўйилмалари юқори бўлган тармоқларни ривожлантириш чора тадбирлари билан тўлдирилди. Бу эса ўз навбатида мамлакатга бозорни эгаллашга, экспортга йўналтирилган сиёсатни давом эттиришга, тўлов балансини яхшилашга ва иқтисодий хавфсизликнинг юқорироқ даражаларига эришишга имкон берди. Бу жараёнда асосий ролни банклар ва капиталлар оқимини давлат томони- дан тартибга солиниши бажарди. Бироқ, ютуқлар билан бир қаторда бир қанча салбий оқибатлар ҳам вужудга келди: сармоялар самарадорлигининг пасайиши, машинасозлик маҳсулотларининг ортиқча ишлаб чиқарилиши, кичик ва ўрта корхоналар ривожини пасайиши ва инфляциянинг юқори даражалари. Учинчи 1980 –1990 Мазкур босқичнинг ўзига хос жиҳатлари бу, бюджет ва давлат хизматчилари иш ҳақларини ошишини чеклаш, давлат бюджети камомадини қисқариши, ялпи талабни қисқартириш учун монетар сиёсат дастакларидан фойдаланиш бўлди. Иқтисодиётга давлатнинг ортиқча аралашувини чеклаш, хусусий сектор улушини ошириш. Ички бозорда рақобатни кучайтириш мақсадида импорт тарифлари сези- ларли даражада пасайтирилди, ҳамда лицензияланиши шарт бўлган импорт қилинадиган товарлар рўйхати қисқартирилди. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг эркинлаштириш индекси 1977 йилдаги 52,7%дан 1988 йилда 94,8%га ошди. Банк соҳасининг эркинлаштирилиши кичик ва ўрта тадбиркорликнинг ўсишига туртки бердики, уларнинг ЯММдаги улуши 1980 йилда 35,2%дан 1993 йилда 50,3%га ортди. 1986 йилда экспортга йўналтирилган стратегияга ўтилгандан сўнг илк бора жорий тўлов балансининг ижобий сальдоси қайд этилди. Бироқ, тез ўзгариб турувчи ташқи иқтисодий конъюнктура 90 йилларнинг бошида Жанубий Корея иқтисодий ривожланишини секинлашишига сабаб бўлди. Касаба уюшмалари ташкилотлари фаоллигининг ошиши саноат тармоқларида банд бўлганлар даромадлари меҳнат унумдорлиги суръатларидан юқори бўла бошлади. Бу эса ўз навбатида корейс товарларининг рақобатбардошлигининг пасайишига ва ташқи бозорда уларнинг сотилишига салбий таъсир кўрсатди. Натижада ЯИМда саноатнинг улуши яна қисқара бошлади (1988 йилда 32,1%дан 1992 йилда 27,8%га), инфляция даражаси эса ўсди. Тўртинчи 90 йилларнинг ўрталари Мазкур босқичнинг стратегияси бюджет, солиқ, молия ва маъмурий соҳаларда давлат тартибга соли- шининг кучсизланишидан, хусусий секторнинг бюрократик назоратдан узоқ муддатга озод қилиниши- дан иборат бўлди. Солиқ сиёсатида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди, давлат харажатлари томоман қисқартирилди, мавжуд бўлган қонунлар рақобатни рағбатлантириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилди. Йирик ва ўрта давлат ташкилотлари хусусийлаштирилди, шу билан бир қаторда молиявий маблағларнинг “очиқлиги” “иқтисодий адолатнинг” мустаҳкамланишига ва пинҳоний бозорнинг қисқаришига олиб келди. Натижада, 1996-1997 йилдаги жаҳон молиявий таназзулига қарамасдан товар ва хизматлар экспорти 1993-1999 йилларда 15-16%га ортди (ўртача йиллик ҳисобда), нарҳлар даражаси барқарорлашди, мехнат ва молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги яна оша бошлади. Манба: The Korean Economy 1945-95: Performance and Vision for the 21 st Century. The International Conference Commemorat- ing the Fiftieth Anniversary of Korean Liberation. Korea Development Institute маълумотлари муаллиф томонидан тахлил қилинган. ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТАРМОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ 113 Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидагича хулоса қилиш мумкин, яъни эркинлаштириш жара- ёнларини чуқурлаштириш, ёки аксинча, давлат томонидан тартибга солиш даражасини ошириш бўйи- ча қарор қабул қилиш жараёнида асосий мезонлар иқтисодий ривожланишда эришилган босқич, давлатнинг самарали иқтисодий сиёсат юритиш имконияти, давлат ва хусусий сектор манфаатларини ҳисобга олиш даражаси, уларнинг интилишларини иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёни- да бир мақсадга йўналтирилганлиги ҳисобланади. Ушбу мезонларни Ўзбекистон миллий иқтисодиётини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида ҳисобга олиниши жуда муҳим аҳамият касб этади. Унинг асосий вазифалари иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлашда экспорт салоҳиятининг ўрнини, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ҳиссасини ошириш, эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлигини оширишдан иборатдир. Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири бу, миллий манфаатлар, шарт-шароитлар ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳисобланади. ЖСТ талабларига кўра, давлатларнинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши аввало миллий иқтисодиёт тариф ҳимоясининг пасайиши ва ташқи савдони эркинлаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирларнинг бажарилиши билан амалга оширилади. Бу миллий манфаатларга қанчалик мос келади ва бу чекловларнинг давлатнинг иқтисодий ривожланиш суръатларига жиддий ҳавф туғдирмайдиган энг тўғри келадиган даражаси қандай? Мазкур саволга жавобни ташқи савдони эркинлаштириш муаммосига иқтисодий ўсиш босқичлари назарияси нуқтаи назаридан топиш мумкин. Индустирлаштириш босқичида импорт ўрнини қоплаш сиёсати энг тўғри стратегия ҳисобланади. Шу билан биргаликда, тариф ҳимояси даражасини ошириб бориш лозим, сабаби ривожланиб келаётган тармоқлар учун у жуда муҳим ҳисобланади. Тармоқларнинг юзага келиши, ўз навбатида мос маҳсулотнинг дастлаб импортига таянади, бу эса импортга талабни вужудга келтиради. Импорт тўсиқларининг жуда эрта қўйилиши эса жорий босқичда ўсиш суръатларини пасайтириши мумкин. Вақт ўтиши билан ҳимоя чора-тадбирлари фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин. Сабаби, мазкур чора-тадбирлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни хорижий компаниялар билан рақобат қила олиш даражасини пасайтиради. Янги босқичда замонавий технология ва бошқарувнинг илғор усулларини рағбатлантирадиган экспорт тармоқларини қўллаб қувватлаш жуда муҳим хисобланади (экспортни ошириш). Бу эса тарифларни зудлик билан йўқ қилиш деган маънони бермайди. Тариф ҳимояси миллий ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишига мос равишда енгиллаштириши мумкин. Профессор В.Попов томонидан амалга оширилган мамлакатлараро эконометрик таҳлил натижалари 2 мамлакатнинг бошланғич ривожланиш даражаси ўртасидаги боғлиқликни ҳам аниқлашга (аҳоли жон бошига ЯИМ %да ўхшаш кўрсаткичга нисбатан АҚШ учун), узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва унга импорт божлари ўсишининг таъсирини ўрганишга ёрдам берди (импорт солиғи ва божларини ташқи савдо айланмасига нисбатан %да). Ҳисоб-китоб ишларида 1975 йилдан 2000 йилгача макроиқтисодий кўрсаткичлари мавжуд бўлган 80 та мамлакат иштирок этди (Жаҳон Банкининг маълумотлар базаси). Мазкур кўрсаткичлар, агарда иқтисодий ривожланишнинг бошланғич даражаси АҚШ даражасидан тахминан 10%дан юқори бўлмаса, унда бож тўсиқлари ЯИМнинг узоқ муддатли ўсишида умуман олганда ижобий натижа берганлигини кўрсатди. Шу билан биргаликда, жуда юқори бўлган бож тўсиқлари (29%дан юқори) ҳатто бошланғич ривожланиш даражасининг пастлигида (АҚШ даражасига нисбатан 13-14%) ҳам иқтисодий ўсишни тўхтатиб туради. Агарда ривожланиш даражаси 33-35%га етса, унда божларнинг ҳар қандай ижобий даражаси ЯИМнинг ўсиш суръатларига салбий таъсир кўрсатади. Мазкур натижалар жаҳоннинг ривожланаётган мамлакатлари учун ЖСТга киришидаги шарт шароитларини белгилаб бериши мумкин. Ташқи савдони эркинлаштириш нуқтаи назаридан: ЯИМ даражаси паст бўлган мамлакатлар (АҚШ даражасидан 10%дан кам) учун агарда келишувлар жараёни натижаларига кўра импорт божларининг сезиларли даражада пасайиши юз бермаган бўлса. ЖСТга аъзо бўлиш миллий манфатларга зид келмайди (энг аввало узоқ муддатли иқтисодий ўсиш истиқболларига нисбатан). Мазкур хулосалар ўтиш иқтисодиёти мамлакатлари учун хам ўзининг эмпирик тасдиғини топмоқда. Бунга биз томондан ЖСТга аъзо бўлган ўтиш иқтисодиётини бошдан кечираётган (Қирғизистон, Монголия, Латвия, Болгария, Польша, Венгрия, Словения каби) етти мамлакатнинг аъзо бўлгандан 2 Қаранг. В.М. Полтерович, В. В. Попов. Стимулирование роста и стадии развития. .РЭШ, МЕМО 2004 ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТАРМОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ 114 ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ кейинги натижаларини умумлаштириш ҳам гувоҳлик бермоқда. Бунда, ЖСТга аъзо бўлишдан олдинги беш йиллик, аъзо бўлиш жараёнидаги ва аъзо бўлгандан сўнг ўтган беш йилликдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Мазкур таҳлилда ЯИМ ҳажми ва ўсиш суръатларига, импорт божларига, хорижий сармояларга, давлат заҳиралари ва ташқи қарзга, тўлов баланси камомадига, ялпи жамғармаларга (Жахон Банкининг ҳисобот маълумотлари) асосий урғу берилди. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, қийин вазиятга, асосан жаҳон даражасига нисбатан технологик фарқи катта бўлган (ЯИМ индикатори бўйича аҳоли жон бошига %да АҚШ даражасига нисбатан), тариф ҳимояси паст бўлган 3 , натижада миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялаш бўйича фаол иқтисодий сиёсат юрита олмаган мамлакатлар тушиб қолган. Бундай мамлактларга Қирғизистон ва Монголия мисол бўлиши мумкин. ЖСТга аъзо бўлиш (1999 ва 1997 йиллар) мазкур мамлакатлар учун деярли ҳеч қандай йўқотишсиз бўлган эди. 90 йилларнинг оҳирларида барча бошқа ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида бўлгани каби бу давлатларда хам ЯИМнинг ўсиш суръатлари сезиларли даражада ортганлигига қарамасдан, улар ташқи иқтисодий фаолият соҳасида кўзга кўринадиган ижобий натижаларга эришмадилар. Зеро, бу давлатлар ЖСТга ҳудди шу мақсадни кўзлаб интилган эдилар. Қирғизистон учун бу тўғридан-тўғри хорижий сармоялар оқимининг қисқаришида (1995-1998 йилларда ЯИМнинг 4,9%га қарши 2000-2002 йилларда ўртача йиллик 3%гача), экспорнинг қисқаришида (аҳоли жон бошига 124 доллардан 118 долларгача), ташқи қарзнинг ўсишида (ЯИМнинг 58%дан 119%гача) яққол кўзга ташланди. Монголия учун ҳам ЖСТга аъзо бўлиш кутилган ижобий натижаларни бермади. Экспорт сезиларсиз даражада ўсди (212 доллардан 262 долларгача), тўлов балансининг камомади сезиларли даражада орти (11,5%дан 23,6%гача), ташқи қарз 65%дан 89%гача ортди. Фақатгина ЯИМда тўғридан тўғри сармоялар оқимининг 1,3%дан 4,3%га ортиши кузатилди холос. Бошқа томондан қараганда, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида импорт божларининг сезиларли даражада пасайиши технологик фарқи унча юқори бўлмаган мамлакатлар учун нисбатан қулай бўлди. Асосан булар ЖСТга аъзо бўлган ўтиш иқтисодиётини бошдан кечираётган Шарқий Европа ва Болтиқбўйи мамлакатларидир. Улар орасида Венгрия ва Словения нисбатан юқори кўрсаткичларга эришдилар. Венгрия учун ЖСТга аъзо бўлиш экспортнинг 1070 доллардан 2828 долларгача ўсишини (аҳоли жон бошига ҳисоблаганда), тўлов баланси камомадининг 2,7%дан 1,3% қисқаришини (ўртача йиллик), тўғридан тўғри хорижий сармояларнинг 4,4%дан 5,3%га ортишини таъминлади. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг фаоллашуви Венгриянинг молиявий имкониятларининг ортишида яққол кўзга ташланади. Ялпи жамғармалар ЯИМда 20,8%дан (ЖСТга аъзо бўлгунга қадар) 28,1%га (аъзо бўлгандан сўнг) ортди. Бундан хам юқори натижаларга Словения эришди. Экспортнинг, тўғридан тўғри хорижий сармояларнинг ва ялпи жамғармаларнинг ўсиши мос равишда 5369 долларни (аъзо бўлгунга қадар 3458 доллар), 6,8% (2,3%), 25,7% (18,7%) ташкил этди. Бундан ташқари, бу мамлакатларнинг барчасида давлатнинг ташқи заҳиралари ортди, ташқи қарздорлик даражаси қисқарди (Латвияни ҳисобга олмаганда), инфляция даражаси пасайди. Олинган натижалар шундан далолат берадики, Ўзбекистон шароитида ҳам ташқи иқтисодий фаолият соҳасини эркинлаштиришни нисбатан юқори даражада амалга ошириш лозим. Технологик ривожланиш кўрсаткичи бўйича жаҳон даражасидан сезиларли даражада орқада бўлган (Жахон Банкининг 2002 йил маълумотларига кўра АҚШ даражасига нисбатан аҳоли жон бошига ЯИМнинг 7,5%) ва бу кўрсатгичнинг энг максимал даражаси бўлган 10%га етмаган Ўзбекистон учун ЖСТга аъзо бўлишнинг асосий шартларидан бири протекцион ҳимоя даражасини сақлаб қолиш (ёки сезиларсиз даражада пасайтириш) ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, импорт божларини сезиларли даражада қисқартирмаслик ва мазкур босқичда миллий товар ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш имкониятини сақлаб қолиш каби ЖСТга аъзо бўлиш шартлари Ўзбекистоннинг узоқ муддатли иқтисодий ўсиш маънфаатларига мос келади. Иқтисодиётнинг реал секторида фаолият юритаётган хўжалик ташкилотлари ва фирмаларининг эркинлаштириш даражасини, миллий товар ишлаб чиқарувчиларининг давлат томонидан қўллаб қувватлаш усул ва турларининг самарадорлигини баҳолаш учун тадбиркорлар, менеджерлар, инвесторлар орасида тез-тез сўровлар ўтказилиб турилади. Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон Банки томонидан 1999 йилда йигирма ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида амалга оширилган ҳудди шундай сўровнома натижаси 1-жадвалда акс эттирилган. Ҳар бир мамлакатда 120 фирма, Россияда 550 та фирма сўровномадан ўтказилган. Анкеталарда давлат фирмаларнинг сотиш, нарҳ, иш билан бандлик, иш ҳақи, инвестициялар каби қарорларига қанчалик тез аралашади деган саволлар берилди. Жавобларнинг олти кўриниши таклиф қилинди: ҳар доим, кўпинча, тез тез, айрим ҳолларда, жуда ҳам кам ҳолларда, ҳеч қачон. Давлатнинг у ёки бу кўринишдаги аралашув индекси биринчи тўртта жавобни берган ташкилотлар улушига нисбатан ҳисобланди. 3 Кўрилаётган мамлакатларининг кўпчилигида ЖСТга аъзо бўлгандан сўнг импорт божлари (ташқи савдо айланмасига нисба- тан %да) 2-3 марта қисқарди ИҚТИСОДИЁТНИ ЭРКИНЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ТАРМОҚЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ 115 Кейинги босқичда 20 та мамлакатдан 1999 йилда 1989 йилга нисбатан ЯИМ юқори бўлган “нисбатан ривожланган” 10 та мамлакат танлаб олинди. Оҳирги 7 та мамлакатда ўтиш даври мобайнида ишлаб чиқариш даражаси 20% дан кўп пасайган давлатлардир. (3.1 - жадвалга қаранг). Сўровлар натижаси шуни кўрсатдики, 4 та мамлакатда давлат аралашуви индекси бошқаларга қараганда юқори экан. (жадвалнинг иккинчи устуни). ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича ажратиб олинган мамлакатларда “инвестицион қарорларни қабул қилишда аралашуви” кўпроқ экан. (учинчи устун). Мазкур икки қарамлик коффициентларининг корреляцияси тахминан 60%га тенг. Шу билан бир қаторда, иқтисодий ўсиш ва давлат аралашуви кўрсаткичларининг эконометрик таҳлили 1-жадвал 4 маълумотларига асосан эгилишнинг яққол нуқтасини кўрсатиб берди. Унинг қиймати таҳминан 40%ни ташкил этди, яъни давлатнинг иқтисодиётга аралашуви индексининг энг кам қиймати ЯИМнинг ўсиши билан, юқори қиймати эса ЯИМнинг нисбатан паст суръатлар билан (1999 йил 1989 йилга нисбатан %да) ўлчанди. Download 162.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling