Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc
Download 4.45 Mb. Pdf ko'rish
|
1 kompyuter savodxonligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-топшириқ.
4-топшириқ.
1) Дискетани 1,44 МБ ҳажмли қилиб форматланг. 2) Дискетани диск юриткичга жойланг. Ундаги маълумотларни С: дискка кўчиринг. 3) С: дискдаги файллардан а) бирини; б) бир нечтасини дискетага жойланг. 4) Компакт-дискни диск юриткичга жойланг. Ундаги файлларнинг бир қисмини С: дискдаги янги каталогга кўчиринг. 5) Flash-хотирани компьютерга уланг. Уни антивирус дастури ёрдамида вирусларга қарши текширинг. Flash-хотирани ўчиринг ва компьютердан ажратинг. 6) Flash-хотирани кампьютерга уланг. Ундаги маълумотларни С: дискка кўчиринг. Flash-хотирани ўчиринг ва компьютердан ажратиб олинг. 7) С: дискдаги бирор каталогни архивланг ва уни Flash-хотирага кўчиринг. Flash- хотирани ўчиринг ва компьютердан ажратиб олинг. 5-топшириқ. 1) Word ни ишга туширинг. Унда Times New Roman шрифтини танлаб, тимсоллар ўлчамини 14 га тенг қилиб олинг. Кирилл алифбосида икки сатр матн киритинг. Матнни Misol_1 номи билан сақланг. Word да ишлашни тугатиб, унинг ойнасини ёпинг . 2) Word ни ишга туширинг. Унинг ташқи кўринишини ўзгартиринг: масалалар соҳасини ёпинг (очинг); чизғичларни экранга чиқаринг (экрандан ўчиринг); стандарт ва формат ускуналар панелини экрандан ўчиринг ва қайта экранга чиқаринг. 3) Word ни ишга туширинг ва унда икки сатр матн киритинг. Матннинг барчасини ажратинг, ундан нусха олинг ва матн охирига қўйинг. Бу амални бир неча марта (камида 5 марта) такрорлаб, бир неча варақли ҳужжат яратинг. Матн бўйлаб ҳаракатланиш: ҳужжат бошига, охирига, сатр бошига, охирига, бир сатр юқорига, пастга, бир экран юқорига, пастга амалларини бажаринг. Матн бўлагини ажратинг ва янги жойга жойланг. 4) Word ни ишга туширинг. Унда бир неча сатрли матн киритинг. Матнни ажратиб олинг. Матнни ўнгдан, чапдан, икки томондан, марказга қилиб текисланг; йўғон, қийшиқ, остига чизилган ҳарфлар билан форматланг. 5) Word ни ишга туширинг ва матн киритинг. Матнга бирор расмни жойлаштиринг ёки аввал янги чизма яратиб, уни матнга жойланг. Download 4.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling