Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Қидирув тизимлари ва бепул хизматлар тўғрисида тушунча


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

12.3. Қидирув тизимлари ва бепул хизматлар тўғрисида тушунча. 
Интернет тармоғида ҳар хил турдаги маълумотларни топиш мумкин. Лекин 
маълумотнинг аксарият қисми инглиз ёки рус тилида бўлади. Шунга қарамасдан, 
дунёдаги воқеалардан, об-ҳаво, қимматбаҳо қоғозлар нархлари, валюталарнинг 
курслари, сўнгги янгиликлар ва бошқа маълумотларни айнан интернетдан олган 
афзалроқ. Интернет тармоғида маълумотлар веб-саҳифа шаклида бўлади ва ҳар бир 
маълумотлар тўпламидан иборат сайт ёки саҳифа ўзига хос такрорланмас манзилга 
эга. Масалан сиз бирон-бир мавзу бўйича маълумот топмоқчисиз (Амир Темур 
тўғрисида). Интернет тармоғида айнан Amir Temur каби сайт мавжуд эмас. Шунинг 
учун бизни қизиқтираётган маълумотни махсус қидирув (излаш) тизимлари 
(поисковый сервер) лардан фойдаланган ҳолда топамиз. Уларнинг асосий вазифаси 
киритилган сўров асосида унга тўлиқ ва қисман жавоб берадиган веб-саҳифалар 
рўйхатини топиш ва рўйхатини экранга чиқаришдан иборат. 
Бундай излаш-қидирув тизимларига Россия ва халқаро серверлардан 
қуйидагиларини (улар машҳур бўлганлиги учун) алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин: 
www.rambler.ru

www.lupa.ru

www.aport.ru

www.yandex.ru

www.yahoo.com

www.altavista.com

Улар ёрдамида Сиз сиёсат, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, илм, мода, дунё 
янгиликларидан хабардор бўлишингиз мумкин. Бунинг учун сиз юқорида 
кўрсатилган қидирув серверларининг бирига кириб, сизни қизиқтираётган сўровни 
инглиз ёки рус тилида киритиб, Найти (Қидирув) тугмасини босасиз. Натижада 
аниқланган веб-сайтлар рўйхати ҳосил бўлади ва сиз кераклисини танлаб, излаган 
маълумотни кўришингиз мумкин бўлади. 


130
Мисол тариқасида қуйида машҳур қидирув тизимлари веб-саҳифаларининг 
ойналари кўрсатилган: 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling