Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
 
 
 


124
 
11.4. Компьютерда Web-саҳифаларни кўздан кечириш.
Internet Explorer дастури. 
Компьютерни Интернет тармоғига улаганимиздан кейин албатта интернетда 
биз бирон-бир ахборотни кўришга уриниб кўрамиз. Интернет тармоғида маълумот 
асосан web-саҳифа (сайт) шаклида тасвирланади. 
Бундай web-саҳифаларни кўриш учун махсус дастурлар – браузерлар (browser 
сўзи browse – “кўриш”дан олинган) ишлаб чиқилган. Улар web-саҳифани кўриш, 
сақлаш, чоп этиш ва бошқа бир қатор имкониятларга эга. Ҳозирги кунда бундай 
дастурларнинг турлари жуда ҳам кўп. Улар асосан битта ёки бир нечта web-
саҳифани очиш, ундаги маълумотни тасвирлаш каби амалларни бажаради. Web-
саҳифани очиш учун биз унинг URL-манзилини киритишимиз керак бўлади. URL-
манзил одатда қуйидагидек шаклга эга бўлади: 
www.gov.uz

www.mail.ru

www.yahoo.com

Бу ерда WWW World Wide Web – машҳур хизмат номи; gov, mail, yahoo – 
сервер (саҳифа) номлари; uz, ru, com – домен (ҳудуд) номлари. 
Windows 95 (OSR 2.1) операцион системасидан бошлаб, операцион система 
таркибига Microsoft Internet Explorer 3.0 интернет браузер дастури киритила 
бошлади. Ҳозирги кунда қўлланиладиган Windows 98SE, Windows ME, Windows 
2000, Windows XP операцион системалари таркибида унинг 4.0, 5.0 ва 6.0 
версиялари киритилган. Бундан ташқари, у Microsoft Office 2000Microsoft Office XP 
дастурлар мажмуаси таркибига ҳам киритилган. 
Windows операцион системасида Internet Explorer (IE) дастурига киришнинг 
бир нечта усули мавжуд: 
Пуск (Бошла) менюсига кириб, дастурни танлаш керак; 
Иш столида жойлашган ёрлиққа сичқон билан 2 марта чертиш; 
Тез юкланиш сатридан танлаш (у одатда Пуск (Бошла) менюсининг ёнида 
жойлашади)
Дастурга кириб, Адрес (манзил) сатрига бирон-бир манзилни киритамиз, 
масалан 
www.gov.uz
ва клавиатурадаги Enter тугмасини босамиз. Шуни таъкидлаш 
жоизки, мазкур дастурга киришдан олдин Интернет тармоғига уланишни ташкил 
этиш керак. Акс ҳолда биз Интернет-саҳифаларини оча олмаймиз. 
Натижада тахминан қуйидагидек ойна ҳосил бўлади: 
Internet Explorer дастурининг асосий иш воситаси ва ускуналар панелида 
жойлашган ускуналар қуйидаги расмда акс эттирилган: 


125

олдинги web-саҳифага ўтиш; 
- кейинги web-саҳифага ўтиш; 
- web-саҳифа очилишини (юкланишини) бекор қилиш; 
- web-саҳифа мазмунини янгилаш; 
- бошланғич web-саҳифага ўтиш; 
- очилган web-саҳифада зарур маълумот, сўз ёки жумлани излаш; 
- электрон почта дастурига ўтиш (кириш); 
- жорий web-саҳифадаги маълумотларни чоп этиш; 
- ҳолат сатрида жойлашган бўлиб, охирги web-саҳифани юкланиш 
даражасини намоён этади. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling