Microsoft Word 3 V 11 pechatga doc


 Интернет тармоғининг машҳур ва оммабоп хизматлари


Download 4.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/88
Sana14.09.2023
Hajmi4.45 Mb.
#1677503
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88
Bog'liq
1 kompyuter savodxonligi

 
11.2. Интернет тармоғининг машҳур ва оммабоп хизматлари. 
Интернет хизмати турлари. 
Интернет, авваламбор, унинг фойдаланувчиларига ахборот хизмати кўрсатиш 
учун яратилган. Умуман олганда, интернет хизмати турлари ниҳоятда кўп ва хилма-
хил бўлиб (кун сайин янги хизмат турлари пайдо бўлиб, баъзилари йўқолмоқда), 
уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 
WWW – электрон саҳифа хизмати; 
электрон почта хизмати; 
телеконференция (Usenet); 
файлларни узатиш (FTP); 
служба имен домен (DNS) (тармоқ ҳудудларига ном бериш хизмати)
Telnet хизмати; 
IRC хизмати ёки Chat конференция; 
Маълумотларни излаш хизмати. 
 WORLD WIDE WEB (Жаҳон ахборот тармоғи). 
WWW Интернетнинг энг оммалашган ахборот хизматларидан бири саналади. 
Ҳозирги вақтда интернет хизматининг 90% га яқинини WWW хизмати ташкил 
этади. Интернетга acoc солингандан бошлаб (1969 йил) WWW хизмати ташкил 
этилгунга қадар интернет секин ривожланди ва 25 йил давомида бор-йўғи 2 
миллионга яқин фойдаланувчига эга эди, холос. WWW хизмати ташкил этилгандан 
сўнг эса (1996 йил) ҳap ярим йилда интернет фойдаланувчиларининг сони 1,5 
баробарга ортиб борди. Бугунги кунда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 
300 миллиондан ортиқ. 
WWW хизматининг асосий тушунчалари: 
HTML формати; 
"Гиперматн" боғланиш; 
HTTP "гиперматн" узатиш протоколи; 
Web ҳужжатлар; 
Web узел ва сайтлар; 


116
Web-саҳифаларнинг фаол қисмлари. 
HTML формати тушунчаси. 
Компьютерда форматлаштирилган электрон ҳужжат WYSIWYG (What You See 
Is What You Get) - "Нимани кўраётган бўлсанг, ўшани оласан" қабилида ишлайдиган 
матн муҳаррирлари ёрдамида яратилади. Масалан, MS Word, Wordpad, Блокнот ва 
бошқалар. 
Бундай дастурлар ёрдамида биз электрон ҳужжатни хоҳлаган шрифтда, 
ўлчамда, чап ёки ўнг томондан текисланган ҳолда, (яъни ўзимизга маъқул бўлган 
форматда) яратишимиз мумкин. Аммо биз ушбу электрон ҳужжатни интернет 
ёрдамида эълон қила олмаймиз. Сабаби, уни ўқимоқчи бўлган бошқа бир интернет 
мижозининг компьютерида биз фойдаланган матн муҳаррири ёки ҳужжатдаги 
шрифтлар ўрнатилмаган бўлиши мумкин. Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Ундан 
ташқари, ушбу матнни очишга мўлжалланган ойнанинг ўлчамлари ҳақида ҳеч 
қандай маълумотларга эга эмасмиз. Шунинг учун ҳам компьютерда 
фойдаланиладиган матн муҳаррирлари ва уларнинг "формат"лаш усулларидан 
интернетда фойдаланиб бўлмайди. 
Бундай ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида янги HTML (Hypertext 
Mark-Up Language) – гиперматнларни белгилаш тили (стандарти) яратилди. Бир 
қанча махсус операторлар мажмуасидан иборат бўлган HTML дастурлаш тили 
бўлиб, унинг ёрдамида электрон ҳужжатларни интернетда бевосита эълон қилиш 
мумкин. 

Download 4.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling